Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсухнинг таклифига биноан 24 июнь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Кўп қиррали Ўзбекистон—Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Мўғулистон етакчиси Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 2024 йил 23—26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди. Давлат раҳбари Мўғулистон президентининг икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи ташрифи Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлигини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишнинг тасдиғи бўлганини қайд этганди.
“Мўғулистон биз учун Осиё минтақасидаги анъанавий ва ишончли ҳамкордир. Ўзбекистон—Мўғулистон муносабатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган бўлиб, конъюнктурага боғлиқ эмас”, деган Шавкат Мирзиёев олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнотида.
Ташриф давомида икки давлат ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат имзоланганди.
Изоҳ (0)