Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи 25 июнь куни якунига етди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, тарихдаги биринчи бўлган ушбу ташриф Ўзбекистон—Мўғулистон муносабатларида янги босқични бошлаб берди ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожи учун кенг имкониятлар очди.
Ўзбекистон президенти рафиқаси билан бирга ушбу мамлакатга 24 июнь куни келганди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Мўғулистон Давлат саройида президент Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар давомида амалий ҳамкорликнинг барча асосий масалалари ва йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди, келажакка мўлжалланган аниқ вазифа ва режалар белгилаб олинди.
Олий даражадаги музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Шу куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди.
Ташрифнинг иккинчи куни давлат раҳбари рафиқаси билан “Их Тенгер” мажмуасида бўлди. Президентлар ва биринчи хонимлар биргаликда дарахт экди. Анъанавий “Наадам” ўйинлари томоша қилинди.
-34rCcla6.avif)
-FB_U7z6l.avif)
Ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон президенти рафиқаси билан Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацесег ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Изоҳ (0)