Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Минск шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон етакчиси Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко таклифига биноан 26—27 июнь кунлари амалий ташриф билан Минск шаҳрида бўлиши ҳақида хабар берилганди. Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.
Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг аввалги йиғилиши 2024 йил 26 декабрь куни Санкт Петербург шаҳрида бўлиб ўтганди. Унда ҳам Шавкат Мирзиёев кузатувчи мақомида иштирок этиб, нутқ сўзлаганди.
Изоҳ (0)