Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олиниши, пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилиниши, Тошкент метрополитени тирбандликлар бўйича эътирозларга муносабат билдириши — “Дарё” нашри 25 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади
Икки давлат ўртасида миграция соҳасидаги муҳим келишув имзоланди.
Ўзбекистонда банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди
Бу борадаги муносабатларни тартибга солувчи қонун қабул қилинди.
Урганч шаҳар прокуратураси терговчиси қамоққа олинди
У фирибгарликда гумонланиб, жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилди (фото)
Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурельсух рафиқалари билан бирга “Их Тенгер” давлат мажмуаси боғида дарахт ҳам экди.
Муаммоли кредитлар, шаффоф бўлмаган амалиётлар ва давлат назоратининг юқорилиги: Ўзбекистон молиявий сектори барқарорлиги таҳлили
Халқаро валюта жамғармаси Жаҳон банки билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор Молиявий сектор баҳолаш дастури натижаларини эълон қилди.
Ўзбекистонда айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади
Сенат бу кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди
Бу президентнинг ушбу мамлакатга илк ташрифи бўлди ва икки давлат муносабатларида янги босқични бошлаб берди.
Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини ошириш тавсия қилинди
Таҳлилга кўра, пенсия миқдорини инфляция даражасида автоматик кўтариш ҳам муҳим.
Ўзбекистонда давлат банклари самарасиз ишлаётгани муаммоли кредитлар ошишига олиб келмоқда — ХВЖ
Таҳлил қилинишича, давлат банклари кредитларни бозор ставкаларидан паст нархда ва ҳукумат кафолати остида беради. Шу сабаб кредит сифати пасайиб, капитал етишмовчилиги юзага келади.
Тошкент метрополитени тирбандликлар бўйича эътирозларга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда метро қатнови ораси чўзилгани, одам ниҳоятда кўплиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади
Бу имтиёзли кредит бўлиб, электр таъминотини оширишга қаратилган лойиҳаларга йўналтирилади.
Тўрт ойда Ўзбекистонга қанча хориж фуқаролари келгани очиқланди
Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1 млн нафарга ошган.
ХВЖ: Ўзбекистонда самарасиз божхона имтиёзлари бекор қилинса, иқтисодий ўсиш 3,2 фоизгача ошади
Қайд этилишича, юқори даромадли жисмоний шахслар кўпроқ солиқ тўлайдиган тизим яратиш муҳим. Баъзи акциз солиқлар оширилиши ва айрим имтиёзлар бекор қилиниши ҳам тушумларни сезиларли кўпайтиради.
Тошкентда ҳовуздаги балиқни қўлига ушлаб олган шахс ўзига эътироз билдирган аёлга сўкинди
Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юборилди.
Андижонда 2,5 гектар ерни турар жой тоифасига ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
“Ҳукумат молиявий секторда асосий рол ўйнаётгани ёмон”. ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини таҳлил қилди
Прогнозга кўра, йиллик ўртача инфляция даражаси 2028 йилга бориб 5 фоизга тушади. Бунинг учун ҳукумат қатъий пул-кредит сиёсати олиб бориши ва бюджет интизомини таъминлаши зарур.
Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди
Бунга ҳам йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлади.
Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди
Ота қизини 2024 йил октябргача рухсат асосида олиб келиб, ўзи ўтган йилнинг ўзида ишлаш учун Россияга қайтган.
Изоҳ (0)