Тошкент шаҳар, Оҳангарон йўли кўчасининг Қорасув кўчасидан Бирлашган кўчасигача бўлган бир томонлама қисми вақтинча ёпилиши сабабли ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгартирилди. Бу ҳақда пойтахт транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

Жумладан, 95, 110, 128-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Оҳангарон шоҳкўчасидаги қўшимча маҳаллий йўл орқали ўзгартирилди. Шунингдек, 18, 30, 44, 49, 119, 129-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Қорасув, Авиасозлар, Бешариқ кўчалари орқали ўзгартирилди.
Йўл таъмирлаш ишлари жараёнида ҳаракат чекланиши ва узоқ муддатли тирбандликлар юзага келиши ҳолатларига кўра автобус йўналишлари ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги айтилди.
Шу билан бирга, 97 ва 157-сонли автобус йўналишлари қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди. Бунга ҳам йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлади.

Маълум қилинишича, ҳар икки йўналиш Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмасидан ортга қайрилиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттиради.
- 97-сонли автобус йўналиши: Тошкент вокзалидан Юнусобод деҳқон бозорига боришда А.Темур ва Боғишамол кесишмасигача ҳаракатланади ва у ердан ортга қайрилиб, белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатни давом эттиради;
- 157-сонли автобус йўналиши: Пахтакор метро бекатидан Юнусобод 19-даҳага боришда худди шу кесишмага етиб боради ва ортга қайрилади.
Йўл таъмирлаш ишлари якунлангач, автобуслар аввалги йўналиш бўйича ҳаракатланишни давом эттиради.
Яшнобод туманининг Оҳангарон шоҳ кўчаси 25 июнь соат 00:00 дан 1 июлгача транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)