• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Сирдарё

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида 24 ёшли ҳайдовчи йўл қоидаларини менсимасдан тезликни оширгани сабабли йўл четида ҳаракатланиб келаётган 2 нафар ўқувчининг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

    Кадр: YouTube

    Маълум қилинишича, йигит отасининг машинасида Пахтобод—Янгиобод йўли бўйлаб ҳаракатланаётганда олдиндаги машинадан қочиш учун белгиланган тезликни оширган ва рулни кескин бурган. Оқибатда йўл четидаги 2 болани уриб юборган.

    Мактабдан уйга қайтаётган 2 бола воқеа қурбони бўлган. Судда жабрланувчининг қонуний вакиллари моддий ёки маънавий товон сўрамади. Улар суддан адолатни талаб қилиб, энг оғир жазо сўради.

    Суд ҳукми билан 24 ёшли ҳайдовчи 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    25 май куни Наманганда Nexia-3 ЙТҲга учраб, ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетганди. Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди. Ҳайдовчи уч йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. 10 майда Тошкент вилояти Бекобод туманида Damas “пешеход”дан ўтаётган пиёдани босиб кетди. 

    8 июнь куни Тошкентда мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар ҳайдовчи вафот этган. 

    Йўлларда болалар ўлими

    2024 йил ноябрь ойида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Cobalt катта тезликда вояга етмаган икки қизни уриб юборди. Шунингдек, Самарқандда автобус мактаб яқинида йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлганди. Сурхондарёда 1-синф ўқувчиси Nexia уриб юборишидан вафот этганди.

    Сенат берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган. 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та ЙТҲ юз бериб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган, 263 нафари вафот этган.

    Сентябрда Тошкентда BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлганди. Худди шу каби ҳолат июль ойида Навоий вилояти Хатирчи туманида содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган BYD пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли қизалоқни босиб кетган. Ўша ойда Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди. Апрелда Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. 

    Болалар иштирокида аянчли ЙТҲлар кўпайгач, жамоат фаоллари йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши кераклигини айтди.

    • Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди.
    • Яна Наманган: 4-синф бола 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди.
    • “Тормоз ишламай қолди”. Наманганда икки синфдош ижарага олинган машинада ЙТҲга учради (видео).

    ЙТҲлар статистикаси

    Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 891 нафар шахс судланди. 

    2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланган. Уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

    2025 йилнинг I-чораги мобайнида ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Шунингдек, 718 нафар фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

    14 июн, 17:35   Изоҳ (0)   2709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #йтҳ#болалар#вафот этди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 17 ёшли бола икки нафар пиёдани уриб юборди

    12 март, 00:20

    Ҳукумат белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланганда қўлланиладиган чегирмани оширишга оид қонун лойиҳасини парламентга киритди

    15 март, 18:11

    Андижонда икки болани Matiz уриб юборди

    24 март, 10:45

    Тошкент вилоятида иккита енгил ва битта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    24 март, 21:15

    Айрим боғчаларда аниқланган яроқсиз гўшт, Қибрайда ёниб кетган учта уй, Чинозда хотини ва қайнанасини қасддан ўлдирган эркак: 24 мартнинг энг муҳим хабарлари

    24 март, 22:30

    Самарқандда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    2 апрел, 20:05

    Орзулари бир олам эди: Мудҳиш ЙТҲ оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмган актриса Фарангиз Режаметовани хотирлаймиз

    9 апрел, 19:45

    10 май, 18:30

    Қашқадарёда йил бошидан буён вояга етмаганлар томонидан 69 марта автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари аниқланди

    14 май, 22:15

    Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди (видео)

    23 май, 18:35

    Тошкентда автобус кутаётган йигитни бекат босиб қолди (видео) 

    23 май, 19:15

    Наманганда ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида автомобили билан бирга ёниб кетди

    27 май, 09:14

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    27 май, 22:50

    Фарғонада ҳайдовчи қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлди (видео)

    29 май, 17:16

    Тошкентда скутер ҳайдовчиси Damas уриб юборишидан ҳалок бўлди

    3 июн, 09:04

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео) 

    3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    3 июн, 23:20

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    5 июн, 00:00

    Мотоцикл ва скутер ўртасида содир бўлган ЙТҲда 2 ҳайдовчи вафот этди

    8 июн, 18:05

    Янгийўлда юк машина ҳайдовчиси велосипеддаги 9 ёшли болани босиб кетди (видео) 

    11 июн, 19:26

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    13 июн, 23:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.