Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. 24 соат ичида камида 89 фаластинлик, жумладан, озиқ-овқат учун навбатда турган 15 киши ўлдирилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилди.

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазо шаҳрига ҳаво ҳужумлари Биньямин Нетаньяху урушни кенгайтириш режаларини тасдиқлаганидан кейин уч кун ичида кучайган.
Ҳудуднинг жанубида беш киши, эр-хотин ва уларнинг боласи Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Хон Юнис шаҳридаги уйида ва яна тўрт киши яқин атрофдаги чодир қароргоҳига берилган зарбадан ҳалок бўлди.
Фуқаролик мудофааси агентлиги матбуот котиби Маҳмуд Бассалнинг айтишича, Зайтун ва Сабра турар жой маҳаллаларида ҳам фуқароларнинг уйлари ҳамда кўп қаватли бинолар нишонга олиниб, кучли ҳаво ҳужумлари учраган.
“Вайроналар остида шаҳидлар бор, уларгача ҳеч ким ета олмайди, чунки отишмалар тўхтамаган”, дейди Зайтун шаҳрида яшовчи Мажед ал-Ҳосарий.
Бундан ташқари, очликдан вафот этаётганлар сони ортиб бормоқда. Бир кунда 5 киши, жумладан, икки бола очликдан вафот этган. 2023 йилнинг 7 октябридан бери очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса 227 кишига етди, уларнинг 103 нафари ёш болалардир.
Изоҳ (0)