Женнаро Гаттузо Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида иш бошлашга яқин.

47 ёшли мутахассис Италия термаси билан 1+1 кўринишда шартнома имзолайди. Агар мураббий Италияни Жаҳон Чемпионатига олиб чиқса шартнома яна 1 йилга узайтирилади.
Гаттузога терма жамоада Леонардо Бонуччи ва Андреа Барсали ёрдам бериши кутилмоқда.
Маълумот учун, бундан аввал Гаттузо Хорватиянинг “Хайдук” клубида фаолияти олиб борганди. У жамоа билан 5 июнь куни хайрлашди.
Женнаро мураббийлик фаолияти давомида “Марсель”, “Валенсия”, “Наполи”, “Милан” каби жамоаларда фаолият олиб борган.
Маълумот учун, ЖЧ саралаши гуруҳ босқичида Италия терма жамоаси 3 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)