• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зидан, Конте, Вальверде ва бошқалар. Ишсиз юрган етук мураббийлар

    Мураббийлик шундай ишки, унда ҳеч қайси мутахассис ўзининг маълум бир клубда қанча вақт ушланиб туришини олдиндан тахмин ҳам қила олмайди. Жамоа яхши ўйин кўрсатаётган ва ижобий натижаларга эришаётган вақтда мухлислар ҳам, раҳбарият ҳам жамоани қўллаб-қувватлайди. Бироқ жамоа кетма-кет икки ёки уч ўйинда «қоқилиши» билан, мураббийнинг «курсиси қимирлай» бошлайди ва унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган у ёки бу номзодлар кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалади. Ва камдан кам ҳолатларда ишдан кетаётган мураббийнинг олдинги хизматлари ёдга олинади.

    Мавсумлар оралиғида Массимилиано Аллегри ва Жозе Моуриньо каби мутахассислар, футбол термини билан айтганда, захира ўриндиғидан ўйинга қайтган бўлса, 74 ёшли Гус Хиддинк ҳамда 73 ёшли Рой Ҳожсон фаолиятини якунлашга қарор қилди. Антонио Конте, Зинедин Зидан, Андреа Пирло, Андрей Шевченко, Сем Эллардайс ва бошқа мутахассислар эса захирага олинди. Ҳозирда улар янги чақириқларга тайёр  турибди. «FootballHD» айни дамда ишсиз юрган таниқли мураббийлар ҳақида материал тайёрлади. «Дарё» қуйида ушбу мақолани ўзбек тилида тақдим этади.

    Женнаро Гаттузо (43 ёш, Италия)

    2021 йилнинг июнидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Наполи»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўтган мавсум натижаларига кўра, Гаттузо «Наполи»ни Чемпионлар Лигасига олиб чиқа олмади. Жамоа А Серияда бешинчи ўрин билан чекланди. Неаполликлар бу учун Гаттузони кечирмади ва у жамоадан кетишга мажбур бўлди. Бироқ Гаттузонинг танаффуси узоққа чўзилмади, май ойининг охирига келиб, у «Фиорентина» бошқарувини ўз қўлига олди, аммо орадан бир ой ўтгач, жамоа билан бирорта ҳам машғулот ўтказмасдан клубни тарк этди. Италия матбуоти бунга раҳбарият ва Женнаронинг трансфер сиёсати ҳақидаги қарашлари турлича бўлганлигини кўрсатди.

    Сем Эллардайс (66 ёш, Англия)

    2021 йилнинг май ойидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Вест Бромвич»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эллардайс «Бромвич»ни ўтган мавсумда Англия Премьер Лигада олиб қола олмади. Вазифа бажарилмагач, томонлар ҳамкорликни тўхтатди. Ҳозирда Эллардайс янги чақириқларни кутмоқда. Тахминларига кўра Семни яқин орада қайсидир жамоа таклиф қилади ва унинг олдига жамоани муваффақиятсизликдан қутқариб қолиш вазифаси қўйилади. Боиси у буни қандай қилишни билади ва бунгача бир неча бор исботлаган ҳам.

    Кике Сетьен (62 ёш, Испания)

    2020 йилнинг августидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Барселона»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Испаниялик мутахассис 2019/2020 йилги мавсумда Каталония клуби учун қутқарувчига айлана олмади, аксинча Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария»дан 2:8 ҳисобида мағлубиятга учраб, ўзи ҳақида фақат ёмон хотираларни қолдирди. Сетьен ўз ўрнини Рональд Куманга бўшатиб берганидан бери ҳали ҳеч ким уни потенциал иш қидирувчи сифатида эслагани йўқ. Аммо ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин, шундай экан, Сетьен ҳам тез орада бирор жамоада иш бошлаб қолса ажаб эмас.

    Эрнесто Вальверде (57 ёш, Испания)

    2020 йилнинг январидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Барселона»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Вальверде ҳам Сетьен сингари ҳозирда «Барселона»даги хотиралари билан яшамоқда ва ҳамон таътилда. 2020 йилда унинг ўрнини айнан Кике Сетьен эгаллаганди. Айтиш мумкинки, Вальверде ҳозирда айнан ишлайдиган ва катта натижаларга эришадиган ёшда (мураббийлар учун). Бундан ташқари, у ҳали мураббий сифатида ўз сўзини ҳам айтганича йўқ.

    Люсьен Фавр (63 ёш, Швейцария)

    2020 йилнинг декабрь ойидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Боруссия Дортмунд»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Швейцариялик мутахассис ўтган қишда «арилар» билан Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиққан бўлса-да,  Бундеслигада муваффақиятсизликка учради — 3-ўрин. Шу тариқа унинг «Сигнал Идуна Парк»даги миссияси якунланди. Инсайд маълумотларга кўра, ҳозирда бир қатор клублар у билан музокаралар олиб бормоқда. «Подадан олдин чанг чиқарилмайди», деганларидек ушбу ҳолатда кутиш энг яхши йўл бўлади.

    Андре Виллаш-Боаш (43 ёш, Португалия)

    2021 йилнинг май ойидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Марсель»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Виллаш-Боаш ўтган мавсумни «Марсель» билан базўр якунлади. Жамоа Лига 1 да юқори ўринлар учун кураша олмади ва атиги 5-ўрин билан чекланди. Бу эса на мухлисларга, на клуб раҳбариятига ёқди. Аслида «Марсель» португалиялик мутахассис билан эртароқ хайрлашишга ҳам тайёр эди, бироқ шартномани бекор қилганлик учун тўланадиган компенсация миқдори бунга йўл қўймади. Андре дарҳол янги иш тополганича йўқ. Ва балки Францияда бошидан кечирганларидан кейин бунга шошилмаётгандир ҳам.

    Андрей Шевченко (44 ёш, Украина)

    2021 йилнинг июль ойидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — Украина терма жамоаси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2004 йилги «Олтин тўп» соҳибининг Украина терма жамоасидаги иши у учун биринчи ва ҳозирча ягона мураббийлик тажрибаси бўлиб турибди. Ҳеч кимга сир эмаски, Шевченконинг «кўк-сариқ»лар билан амалга оширган ишининг катта қисми унинг штаби ҳиссасига ҳам тўғри келади, у ерда ҳамфикрларнинг ҳақиқий жамоаси йиғилган. Айнан шу нарса Украинани Евро—2020 нинг саккизлигига олиб кирди. Бундай ютуқлар билан таътилда узоқ қолинмаслиги аниқ.

    Паулу Фонсека (48 ёш, Португалия)

    2021 йилнинг май ойидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Рома»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фонсека ўтган мавсумда «бўрилар» билан шартномасини якунлаб, эркин агентга айланди ва ҳозиргача янги жойда иш бошлаганича йўқ. Фонсеканинг ўзи ишлашга ва ғалабаларга ташна эканлигини яшириб ўтирмайди. Шу боис у узоқ вақт майдон ташқарисида қолиб кетмаса керак. Буни ёзда кўплаб клублар ўз сафига Паулуни жалб қилмоқчи бўлгани ҳақидаги миш-мишлар ҳам тасдиқлаши мумкин.

    Фрэнк Лэмпард (43 ёш, Англия)

    2021 йилнинг январидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Челси»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Лэмпард «аристократлар» бошқарувида ўзини тўлиқ намоён эта олмаган бўлса-да, бир ярим йил ичида ўз фалсафаси ва услубига эга мураббий сифатида таассурот қолдирди. Бу даражадаги мутахассислар  Англияда қадрланиши бор гап. Лекин бу турдаги мураббийларнинг асосий муаммоси шундаки, улар топ-даражада бўлмаган клублар билан ишлашга тайёр эмас. Бундай клублар эса футбол ватанида (гарчи дунёнинг энг кучли лигаси бўлса-да) ҳар қадамда ҳам топилавермайди.

    Антонио Конте (52 ёш, Италия)

    2021 йилнинг май ойидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Интер»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Антонио Конте «Ювентус»нинг Италия А Сериясидаги узоқ муддатли гегемонлигини тугатишга муваффақ бўлган ҳолда «нерадзурри» лагерини чемпион мақомида тарк этди. Аммо характери ва принциплари туфайли у «Интер»да узоқ вақт қола олмади. Ва ҳозирда Антонио Контени янги чақириқни кутаётган мураббийлар орасида етакчилардан бири бўлиб турганини тахмин қилиш ортиқча мулоҳаза талаб этмайди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра у Лондоннинг «Арсенал» жамоасида ишлари юришмаётган Микель Артетанинг ўрнини эгаллаши мумкин.

    Зинедин Зидан (49 ёш, Франция)

    2021 йилнинг майидан бери ишсиз

    Охирги иш жойи — «Реал Мадрид»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Франциялик футбол даҳоси «галактикос» билан Европа ва жаҳонда бир клуб эришиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган. У «Сантьяго Бернабеу»дан бошини баланд кўтарган ҳолда чиқиб кетди. Замонавий футбол оламининг исталган энг кучли вакиллари Зидан тоифасидаги мутахассисни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Аммо Зиданнинг ҳолатида савол сал бошқачароқ бўлади — буни Зиданнинг ўзи хоҳлайдими?

    27.09.2021, 10:02   Изоҳ (0)   33632
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    А Серия. «Рома» Рим дербисида ютқазиб қўйди, Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. «Ювентус» 5 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди

    26.09.2021, 23:09

    АПЛ. «Арсенал» 4 та гол урилган Лондон дербисида «Тоттенҳэм»га имкон қолдирмади

    26.09.2021, 22:32

    Ла Лига. «Барселона» «Камп Ноу»да йирик ҳисобда ғалаба қозониб, омадсиз сериясига якун ясади

    26.09.2021, 21:15

    Суперлига. «Навбаҳор» ўз уйида «Қизилқум»ни енга олмади, «ОКМК» ва «Сўғдиёна»да ғалаба

    26.09.2021, 20:38

    Олександр Усик Лондонда Энтони Жошуа устидан сенсацион ғалабага эришди ва Жаҳон чемпионига айланди

    26.09.2021, 03:30

    Ла Лига. «Атлетико М» аутсайдерга ютқазди, «Реал» эса ўз майдонида «Вильярреал»ни енга олмади

    26.09.2021, 02:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.