Фрэнк Лэмпард «Эвертон» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа расмий сайти маълум қилди.
Инглиз мутахассиси мерсисайдликлар билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Лэмпард жамоани ярим йил давомида бошқарган Рафаэл Бенитеснинг ўрнини эгаллади.
43 ёшли Лэмпард 2021 йил январь ойида «Челси» жамоасидан истеъфога чиққанидан буён ишсиз эди. Фрэнк 2018 йилдан 2019 йилга қадар «Дерби Каунти», 2019—2021 йилларда эс «Челси» бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ «Эвертон»нинг бош мураббийликка номзод сифатида Лэмпарддан ташқари Жозе Моуриньо, Уэйн Руни ва Женнаро Гаттузо каби мутахассислар вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
«Эвертон» 2021/22 йилги мавсумда 19 очко билан АПЛ жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)