• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футбол — эркаклар ўйини! Миллионлар ўйини тарихидаги энг қўпол ўйинчилар

    Бугунги футбол етарли даражада юмшоқ бўлиб, тўп учун курашда том маънода жонини берадиган ўйинчилар жуда камдан кам учрайди. Бироқ бундан 15-20 йил олдин ҳақиқий жангчилар жуда кўп эди ва улар доимо ўз ҳаракатлари билан диққат марказида бўлиб келган. Қуйида якка курашларда ўзини ҳам, рақибини ҳам аямаган футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Эдгар Давидс

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ушбу таянч ярим ҳимоячиси ўз позициясининг ҳақиқий эгаларидан бири эди. Деярли ҳеч қайси футболчи нидерландияликнинг олдида ўз техникасини намойиш этишни хоҳламасди. Эдгар ўз қўполлигининг «чўққиси»га «Ювентус»даги фаолиятида чиққан, ўшанда у Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида нақ 4 та қизил карточка олганди. Аҳвол шу даражага етиб борардики, Давидс ҳатто ўртоқлик учрашувларида ҳам қизил карточкалар олар ва рақиблар билан ёқалашиб кетарди.

    Рой Кин

    Фото: Форопарелоло

    Фото: Форопарелоло

    Қизил карточкалар сони (14) бўйича АПЛ рекордчиси Рой Кин фақатгина оёқлари ёрдамида тўпни рақибларидан тортиб оларди. Бунда у юқорида таъкидланганидек, на ўзини ва на бошқаларни аяб ўтирарди. Рой ҳатто бир сафар Алф-Инге Ҳоландга («Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг отаси) қасддан жароҳат етказганди. Натижада катта Ҳоланд ушбу жароҳат туфайли фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлганди.

    Кимдир унинг асабига тегган тақдирда Рой, албатта, буни жавобсиз қолдирмаган. Шунга қарамай Кин вақтида ўз жамоаларининг («Манчестер Юнайтед» ва Ирландия термаси) том маънодаги етакчиси ва афсонаси бўлган.

    Мавзуга доир: Кантонанинг «парвози», Суареснинг «сеҳрли қўли» ва Зиданнинг «калла қўйиши». Футбол тарихидаги энг эсда қоларли қизил карточкалар (фото)

    Женнаро Гаттузо

    Фото: Eurosport

    Фото: Eurosport

    Эҳтимол, Гаттузо футбол тарихидаги энг ҳиссиётларга берилувчан футболчи бўлса керак. Якка курашларда ва рақиб ҳужумларини тўхтатишда унга тенг келадигани йўқ эди. Шу билан бирга у бунда рақиблар тугул жамоадошларини ҳам аяб ўтирмасди. Давидс билан бўлгани каби рақиблар италияликни алдаб ўтишга урингандан кўра тинчгина тўпни шеригига оширишни афзал кўрарди. Шу тариқа айни дамдаги «Наполи» бош мураббийига ўз вақтида «қўриқчи» лақаби берилганди. У эса бу номни тўлалигича оқлаган.

    Найжел де Йонг

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Агар Гаттузо ўз ҳиссиётларини жиловлашга ҳаракат ҳам қилиб кўрмаган бўлса, Найжел де Йонг ўз қўполлигидан умуман уялмасди. Бу қўполликлар 2010 йилда ўз «чўққиси»га чиқади. ЖАРда бўлиб ўтган 2010 йилги Жаҳон Чемпионати финалида де Йонг Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хаби Алонсога кунг фу услубида зарба беради, етмаганига эса ҳеч нарса қилмагандек икки қўлини баланд кўтариб, ажабланиб ҳам қўяди. Ажойиб ҳолат-а? Шунингдек, у айнан шу йилнинг ўзида яна икки нафар футболчининг оёғини синдиришга «муваффақ» бўлади.

    Пепе

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    Португалиялик ҳимоячи фаолияти давомида «Порту», «Реал» ва «Бешиктош» каби жамоаларда ўйнаган. Ҳозирда эса яна қадрдон жамоаси «Порту» шарафини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, у доимий равишда ватани (Португалия) терма жамоаси ўйинларига жалб этиб келинади.

    Пепе, айниқса, Испанияда ўйнаган кезлари ўзининг даҳшатли ва хунук хатти-ҳаракатлари билан барчани ҳайратга солиб келарди. Ла Лига доирасида ўтказилган «Хетафе»га қарши баҳсда Пепе рақиб жамоа сардори Франсиско Каскерони майдонга йиқитади, шундан сўнг уни бир неча бор тепади ҳам ва охирида унинг қўлини босиб ўтиб кетади. Бироқ бундай ҳолатлар Пепенинг фаолиятида кўп маротаба содир бўлган ва футболчи бунга кўникиб ҳам қолган бўлса керак. Бундан ташқари португалиялик футболчи деярли ҳар бир ўйинда қоидаларни қўпол равишда бузишдан ва рақибларга кутилмаганда зарба бериб қолишдан ҳам заррача «тортинмайди».

    Мавзуга доир: Пепедан Ибрагимовичгача. Лионель Месси билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари

    15.02.2021, 19:03   Изоҳ (0)   22528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОФК Кубоги гуруҳ босқичи Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин. ОКМК ва «Насаф» мезбонлик учун ариза топширди

    15.02.2021, 18:50

    Роналдодан Роналдугача. Пластик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган юлдуз футболчилар

    15.02.2021, 16:51

    «Бавария» мавсум якунланмасидан илк трансферини эълон қилди

    15.02.2021, 14:00

    Зинедин Зидан: «Жароҳатлар жуда кўп, мен хавотирдаман»

    15.02.2021, 13:25

    Бектемир Мелиқўзиев: «Профессионал боксдаги илк кунимданоқ энг кучли боксчилар билан жанг қилишга тайёрман»

    15.02.2021, 13:00

    Дембеле етакчи, Неймар ва Азар топ-5 ликда. Сўнгги 4 мавсумда жароҳат сабаб энг кўп ўйин ўтказиб юбораётган футболчилар

    15.02.2021, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.