Футбол бўйича Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган 1 ноябрь, якшанба кунги ўйинлар ортда қолди.
Женнаро Гаттузо қўл остидаги «Наполи» жамоаси ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилди. 59-дақиқада Мануэль Локателли меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, учрашув якунланиши арафасида Максим Лопес жамоасининг иккинчи голини урди. Шу тариқа неаполликларнинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. «Ювентус»га қарши ўйиндаги техник мағлубиятни ҳисобга олмаганда «Наполи» А Серия жорий мавсумидаги илк мағлубиятини тан олди.
«Рома» жамоаси «Фиорентина»ни меҳмон қилди. Леонардо Спинаццола ва Педро томонидан урилган голлар римликларга ғалаба келтирди.
Яна бир ўйин «Сампдория» ва «Женоа» жамоалари ўртасида кечди. Генуя дербисида томонлар муроса йўлини танлади. Ушбу баҳсни ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов жароҳат туфайли ўтказиб юборди.
А Серия
6-тур баҳслари
1 ноябрь, якшанба
«Наполи» — «Сассуоло» 0:2
Голлар: 0:1 – 59, пенальти Локателли, 0:2 – 90+5 Лопес.«Рома» — «Фиорентина» 2:0
Голлар: 1:0 – 12 Спинаццола, 2:0 – 70 Педро.«Сампдория» — «Женоа» 1:1
Голлар: 1:0 – 23 Янкто, 1:1 – 28 Скамакка.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)