Италиялик мураббий Женнаро Гаттузо “Валенсия”ни тарк этди.
Marca нашрининг хабар беришича, томонларнинг ўзаро келишувига кўра шартнома бекор қилинган.
Гаттузо қўл остида “кўршапалаклар” жорий мавсум Испания чемпионатида 20 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. Ла Лигадаги сўнгги 10 ўйинда жамоа фақатгина битта ғалабани қўлга киритган, 5 та ўйинда мағлуб бўлган ва қолган ўйинларда дуранг қайд этган.
Женнаро 2022 йил июнь ойидан буён “Валенсия”ни бошқариб келаётган эди.
Изоҳ (0)