• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иситиш мавсумида 1,2 млн оила моддий ёрдам олди. Қайси ҳудудлар етакчилик қилди? 

    Ўзбекистонда 1,2 миллион оила моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. 

    Маълум қилинишича, энергетика тарифлари ислоҳотларининг кам таъминланган оилаларга таъсирини юмшатиш мақсадида 2024-2025 йилги иситиш мавсумида 313,6 млрд сўм бир марталик моддий ёрдам ва компенсация тўловлари тўлаб берилди.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2024 йилнинг ноябрь ойида 1,1 млн та оилага 290 млрд сўм бир марталик 270 минг сўм ёрдам тўлаб берилди. Бу ижтимоий реестрдаги 950 минг оила ва маҳалла еттилигининг 15 фоизгача қўшимча рўйхати асосида тўлаб берилди.

    Шунингдек, иситиш мавсумида табиий газ ва электр қувватининг базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун (2024-2025 йил декабрь апрель) 207 962 нафар оилаларга 23,3 млрд сўм компенсация тўловлари ажратилди. 

    Компенсация ва моддий ёрдам ажратишда улуши энг юқори бўлган ҳудудлар:

    • Фарғона вилоятида 40,6 млрд сўм;
    • Қашқадарё вилоятида 37,3 млрд сўм;
    • Наманган вилоятида 35,2 млрд сўм ёрдам ажратилган.

    Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

    1. Кимларга электр ва газ тўловларининг бир қисми компенсация қилиб берилади?

    - ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 669 минг сўмдан кам оилалар;

    - реестрларга киритилмаган, реестрларга кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн 3 минг 500 сўмдан кам бўлган оилалар

    2. Компенсация миқдори қанча?

    • электр учун – ойига базавий меъёрдан (яъни 200кВт соатдан) ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;
    • газ учун – ноябрь февраль ойларида базавий меъёрдан (яъни 500 куб метрдан) кўп фойдаланилган 250 куб метргача, бошқа даврларда эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун.

    3. Компенсация олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

    Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.

    Бунда аризада паспорт маълумотлари, абонент рақами ва телефон рақами кўрсатилади.

    Аризалар ҳар ойнинг 15-санасига қадар қабул қилинади.

    4. Компенсация ҳар ой тўлаб бериладими?

    Компенсация олувчи оилаларнинг мезонларга мослиги ҳар ойда автоматик ўрганилиб, мезонларга мос келган тақдирда кейинги ойлар учун алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда компенсация тўлови давом эттирилади.

    5. Иситиш мавсумида кимларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади?

    2025/2026 йил иситиш мавсумида ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

    • реестрларга киритилган оилаларга;
    • “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрларга киритилмаган, ёрдамга муҳтож оилаларга.
    • Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:
    • боқувчисини йўқотган оилалар;
    • аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат оилалар;
    • ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;
    • узоқ даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;
    • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчилар ва ёлғиз кексалар;
    • ногиронлиги бўлган шахслар;
    • 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

    Ушбу ёрдамлар орқали оилаларнинг электр ва табиий газ ресурсларидан фойдаланган харажатларини камайтиришга ҳамда молиявий муаммоларни камайтиришга ёрдам беради.

    Ўзбекистон президенти фармонига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 10 фоизга оширилади.

    Бунда:

    • ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 918 000 сўм;
    • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 012 000 сўм бўлади;

    Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

    • 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм;
    • (оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
    • (оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;
    • кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 420 000 сўм бўлади;
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.

    2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 471 000 сўм этиб белгиланади.

    2025 йил 1 августдан бошлаб:

    • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
    • базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланади.

    Ҳужжатда қайд этилишича, бу аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида амалга оширилади.

    Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Ўзбекистонда охирги марта 2024 йил сентябрда пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилган эди. Хусусан, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 428 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 834 минг сўм этиб белгиланганди. 1 октябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилганди. Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланганди.

    5 июн, 19:58   Изоҳ (0)   2427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #моддий ёрдам#Кам таъминланган

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутатлар 9 дақиқада вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатлари оширилишини маъқуллади

    05.12.2024, 20:25

    “Бюджет пули болалардан иқтисод қилинмаслиги керак”. Уч йилдан бери оширилмай, тайинлаш кескин қисқараётган нафақа тақдири нима бўлади? 

    25.12.2024, 18:55

    2024 йилда Ўзбекистонда бола манфаатларини таъминлаш соҳасида қандай ўзгаришлар рўй берди?

    31.12.2024, 23:30

    Ўзбекистонда 1 январдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

    1 январ, 09:50

    Ўзбекистонда ижтимоий карта кимларга берилади ва қаердан олиш мумкин?

    17 январ, 11:49

    Ўзбекистонда айрим камбағал оилаларга субсидия ажратилади

    12 феврал, 10:47

    Ўзбекистонда хусусий сектордаги қанча аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилгани маълум бўлди 

    18 феврал, 19:25

    Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг яшаш жойлари таъмирланади

    19 феврал, 21:30

    Шавкат Мирзиёев “Кўксарой”да ўтказилган ифторлик маросимида нутқ сўзлади

    25 март, 18:56

    Шавкат Мирзиёев кенг жамоатчилик билан биргаликда ифторлик маросимида иштирок этди (фото)

    25 март, 21:34

    Ўзбекистондаги масжидларда Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади 

    26 март, 16:45

    Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида компенсация берилади

    6 апрел, 14:58

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    Салбий энергия, стресс ва чарчоқ: ҳаётингизни секин-аста емираётган зарарли одатлар

    8 май, 18:00

    Ўзбекистонда Болалар саратони бўйича академик хаб ташкил қилинади

    8 май, 09:23

    Ўзбекистонда 1 июндан “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади

    9 май, 15:40

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    9 май, 19:51

    Ўзбекистонда “давлат иши”дагиларга апрелнинг иккинчи ярми учун қанча маош тўлангани айтилди 

    10 май, 18:05

    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

    15 май, 21:00

    Ўзбекистонда саратонга чалинган болалар 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олинади

    21 май, 15:50

    Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    21 май, 19:10

    Ҳиндистонда кучли ёмғир, шамол ва чақмоқ зарбалари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди 

    23 май, 20:40

    Пул ва руҳият: молиявий аҳвол инсон психикасига қандай таъсир кўрсатади?

    24 май, 11:30

    Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар 1 августдан оширилади

    3 июн, 12:00

    Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовнинг рафиқасига моддий ёрдам берилди

    3 июн, 21:45

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    3 июн, 23:20

    Бюджетдан нафақа ва иш ҳақига тўловлар камайиб, давлат қарзи фоизлари ва бошқарув чиқимлари кўпайтирилди

    4 июн, 14:01

    Яқин Шарқнинг энг гўзал қиролича ва маликалари қандай кўринишга эга?

    4 июн, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.