• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Яқин Шарқнинг энг гўзал қиролича ва маликалари қандай кўринишга эга?

    Услуби, одоби ва ҳаёт тарзи фуқаролар ҳамда журналистлар томонидан фаол муҳокама қилинаётган қироличалар нафақат Европада, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам яшайди.

    Фото: Lady.mail.ru

    Шейха Моза — Қатар шайхи Ҳамад бин Калифа ал-Танийнинг рафиқаси бўлиб, у 65 ёшда ва Яқин Шарқдаги асосий услуб белгиларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг кийимлари ҳар доим энг кичик деталларигача ўйланган бўлиб, оддий фуқароларни ҳам, мода билимдонларини ҳам ҳайратга солади. Қатар маликаси услубининг муҳим элементларидан бири унинг сочларини ёпиб турадиган, аммо фақат аристократик гўзаллигини таъкидлайдиган ўзгармас чалмадир (аёллар бош кийими).

    Фото: Lady.mail.ru

    Бундан ташқари, шайх Тамимнинг онаси Шейха Моза Қатар учун жуда кўп иш қилди: у туфайли мамлакатда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда, шунингдек, аёлларнинг мавқейи мустаҳкамланмоқда. Шейха Моза фуқаролик жамияти ва ОАВ эркинлиги тарафдори бўлиб, унинг асосий истаги Қатарни илғор давлатга айлантиришдир.  

    Ўзининг услуби ва нафис хатти-ҳаракатлари билан ҳайратга соладиган яна бир Осиё гўзали — 54 ёшли қиролича Раниядир. Унинг гардероби анъанавий араб костюми элементлари ва Европанинг сўнгги тенденцияларини моҳирона уйғунлаштирган.

    Фото: Instagram

    2003 йилда у дунёнинг энг нафис аёли деб топилди ва бу ҳақли эътироф эди. Иордания қироличаси нафақат гўзал, балки ақлли ҳам: у хайрия ишлари билан фаол шуғулланади ва мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этади, шунингдек, китоблар ёзади ва марафонлар ўтказади.

    Фото: Instagram

    Гўзал Маҳранинг тақдири ғайриоддий: унинг онаси Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактумнинг юнонистонлик севгилиси бўлган. Дастлаб қизнинг исми Кристина бўлиб, у Европада яшаган ва насроний эди. Ота қизнинг тарбиясида иштирок этмаган, лекин онасига моддий жиҳатдан ёрдам берган. 16 ёшида Кристина Дубайга кўчиб ўтди, исломни қабул қилди ва исмини Маҳрага ўзгартирди.

    Фото: Instagram

    Дубай ҳукмдори меросхўр маликага илтифот кўрсатиб, унвон берди: қизни Шайх Маҳра бинти Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум деб атай бошладилар. Собиқ Кристина ижтимоий тармоқлардаги обуначиларига миллий кийимдаги суратларини улашишни яхши кўради, бироқ бунда қатъий кийиниш қоидаларига риоя қилмайди: масалан, сочини йиғмайди. 2023 йилда, Маҳра шайх Мана ал Мактумга турмушга чиқди, ёшлар дабдабали тўй қилишди. Оилада фарзанд дунёга келганига қарамай, жуфтликнинг ҳаёти тинч бўлмаган ва шайхнинг қизи ижтимоий тармоқлар орқали турмуш ўртоғини хиёнатда айблаб, ажрашганини маълум қилган.

    Фото: Instagram

    Хайя бинт ал-Ҳусайн — Дубай ҳукмдорининг собиқ рафиқаси ва Иордания қиролининг синглиси. 2004 йилда у Шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумга турмушга чиқди ва ундан бир қиз фарзанд кўрди. 2000 йилларнинг ўрталарида малика Хайя кўпинча БАА вакили сифатида хорижий сафарларда қатнашган. Қизиғи шундаки, у арабча кийиниш қоидаларига деярли риоя қилмас ва ҳар доим европалик оқсуяк хонимга ўхшаб кўринарди.

    Фото: Instagram

    Ҳаёти эртакдек туюлишига қарамай, маликанинг Дубай ҳукмдори билан оилавий ҳаёти аста-секин ёмонлашди ва 2019 йилда Хайя Буюк Британияга қочиб кетди. У сиёсий бошпана сўради, бироқ рад жавобини олди: Британия ҳукумати Дубай ҳукмдори билан жанжаллашишни истамади. Шунда унинг укаси ёрдамга келди, у синглисини Иорданиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинлади. Бундай лавозим унинг дахлсизлиги ва ҳимоясини кафолатлади.

    Фото: Instagram

    Амира 18 ёшида Саудия Арабистони қиролининг жияни — Ал Валид ибн Талал билан танишади. Ёшдаги 28 йиллик фарқ бўлажак эр-хотиннинг биринчи учрашувидан кўп ўтмай ўтказилган тўйга тўсқинлик қилмади.

    Фото: Instagram

    Никоҳ саккиз йил давом этди, бу даврда Амира нафақат гўзаллиги, балки хайриячи сифатида ҳам ўзини намоён этди. Ажрашганига қарамай, у бугунги кунда ҳам фаол жамоатчилик фаолияти билан шуғулланади ва бутун минтақадаги гуманитар муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

    Фото: Instagram

    Малика Дина шаҳзода Султон ибн Фаҳд ибн Нассер ибн Абдулазиз ал Сауднинг рафиқаси, шунингдек, мода оламида таниқли шахсдир. У Ар Риёд ва Доҳадаги D’NA бутикларига эгалик қилади, 2014—2015 йилларда эса жаҳон фешн-индустриясини шакллантирувчи 500 кишилик рўйхатга киритилган малика ҳисобланади.

    Фото: Instagram

    Кўпинча Динани араб дунёсининг энг гўзал маликаси деб аташади: у сочини калта қилиб турмаклайди ва мамлакатнинг анъанавий кийиниш қоидаларига риоя қилишга унчалик ҳаракат қилмайди. Калифорнияда ўсган қиз дунёга ўзининг чиройли елкаларини кўрсатишдан қўрқмайди.

    Фото: Instagram

    Таиландлик малика Сириваннавари Нариратана 2008 йилда Forbes журнали томонидан қироллик оилаларининг энг жозибали вакиллари рейтингида 16-ўринни эгаллади.

    Фото: Instagram

    Сириваннавари спорт ва модага қизиқади: у бутун дунё бўйлаб кўргазмаларда тез-тез меҳмон бўлади. Шунингдек, у ўзининг Sirivannavari брендига эга бўлиб, унинг остида дизайнер жуда ёрқин ва эксцентрик кийимларни ишлаб чиқаради.

    Фото: Instagram

    Таиланд қиролининг қизини фуқароларнинг севимлиси деб атаб бўлмайди: вақти-вақти билан улар Sirivannavari мода брендига бюджет ғазнасидан ақл бовар қилмайдиган миқдорда маблағ сарфланаётганига қарши исён кўтаришга ҳаракат қилишади. Афсуски, маликага таъна қилишдан маъно йўқ — барча “айбдорлар” монарх оиласини ҳақорат қилгани учун қамоққа ташланади. Миш-мишларга кўра, Сириваннавари француз тадбиркори Гиём Рава билан учрашади, бу ҳам тропик мамлакат фуқароларига унчалик ёқмайди.

    Қироллик қиёфаси кўпчиликда қатъий кийиниш қоидалари, бенуқсон хатти-ҳаракатлар ва доимий тартибга риоя қилиш билан боғлиқ. Бироқ Бруней маликаси Саманта Ришел ушбу қоидаларга амал қилмайди.

    Фото: Instagram

    У ўзининг келиб чиқишини унчалик ошкор қилмайди (Саманта отаси — Бруней шаҳзодаси Жеффри Болкиа ва бобоси — Султон Умар Али Сайфуддин III) ва Лос Анжелесда оддий ҳаёт кечиришни афзал кўради. Тўғри, она юртидаги расмий қироллик қабул маросимларида уни барибир кўриш мумкин. Ришел актёр Антонио Дел Росариога турмушга чиққан, эр-хотин ўғли Милесни тарбияламоқда.

    Фото: Instagram

    Эзурин Хайра — модел, Ким Кардашьяннинг дугонаси ва Малайзиянинг собиқ маликаси: у қирол Тунку Дато Якоб Хайрага турмушга чиққан. Бироқ жамоатчиликни ҳар доим унинг замонавий образлари, мамлакатни бошқариш қобилиятидан кўра кўпроқ қизиқтирган.

    Фото: Instagram

    Ҳозирда Эзурин давлат ишларидан бутунлай узоқлашган: у ижтимоий тармоқларда ўзининг ҳашаматли ҳаётини намойиш этиш билан шуғулланади, мухлисларнинг ҳайрати ва хейтерларнинг нафратига аҳамият қилмайди. Бундан ташқари, Хайра “Уй” реалити-шоусини ўйлаб топган, унинг шартларига кўра у болалари билан қасрдан қишлоқ кулбасига кўчиб ўтиши керак эди. Лойиҳа томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

    Фото: Instagram

    4 июн, 20:11   Изоҳ (0)   2147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Маликалар#Қироличалар#Осиё#Шейха Моза#Рания#Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Николь Кидман, Линдси Лохан ва қироллик оиласи вакиллари билан дўст тутинган бошқа юлдузлар (фото)

    20.06.2021, 21:55

    Фото: Дунёнинг турли мамлакатлари маликалари қандай ҳаёт кечиради?

    19.10.2021, 14:59

    Путин, Алиев, Трамп ва дунёдаги бошқа давлат раҳбарларининг қизлари қандай соҳада фаолият юритади?

    29.10.2021, 09:20

    Собиқ маликалар қандай яшайди: расмий мажбуриятларидан воз кечган қироличалар (фото)

    05.11.2021, 10:42

    Турмуш қурганидан сўнг кийиниш услубини ўзгартиришга қарор қилган маликалар (фото)

    06.11.2021, 15:09

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл биринчи марта қизи Лилибетнинг фотосини кўрсатди

    25.12.2021, 11:30

    43 ёшли Золушка, Элзадек кийинган ҳақиқий малика: эртак қаҳрамони каби кийиниб, ҳамманинг эътиборини тортган машҳурлар (фото)

    11.05.2022, 15:39

    Сотувчи, блогер, котиба: машҳур маликалар шаҳзодалар билан турмуш қурмасдан олдин қайси касб эгаси бўлган?

    29.07.2022, 13:48

    Собиқ маликалар: расмий вазифаларидан воз кечиб, ўзи ёқтирган фаолият билан шуғулланаётган қироллик оиласи аъзолари

    21.10.2022, 10:26

    Қироллик оиласи аъзолари фарзандини дунёга келтириш учун қанча пул сарфлайди? Англиядаги энг яхши туғуруқхоналар нархи

    19.11.2023, 13:24

    Instagram’да шахсий аккаунтига эга дунё маликалари (фото)

    24.11.2023, 10:29

    Оилавий томоша қилиш учун Янги йил ҳақидаги қизиқарли мультфильмлар (видео)

    30.12.2023, 14:59

    Япония маликаси сирли касалликка чалинди  

    10.01.2024, 21:30

    Шарқнинг энг қудратли маликаси шайха Мозанинг 5 та гўзаллик сири

    21.02.2024, 17:35

    Салкам 5 млрд доллар: барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган анимацион франшизалари

    23.04.2024, 15:51

    Фарзандларининг хурсандчилиги учун қироллик тартиб-қоидаларини бузган қиролича ва маликалар

    25.04.2024, 11:51

    Ҳам қизиқарли, ҳам тарихий: қиролича ва маликалар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар

    23.05.2024, 15:40

    “Биров учун эмас, фақат ўзингиз учун ўзгаринг”. “Шрек”дан ўрганиш керак бўлган 7 та ҳаётий сабоқлар

    07.06.2024, 09:59

    Иорданиянинг мафтункор маликаси ҳозирда қандай кўринишга эга? (фото)

    15.06.2024, 12:55

    Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

    29.06.2024, 14:25

    Ўз даврида энг муваффақиятли бўлган 10 та мультфильм

    05.07.2024, 10:25

    Disney мультфильмларидаги маликаларда жиддий психологик муаммолар борлигини англатувчи фактлар

    10.07.2024, 16:08

    Саудия Арабистонининг замонавий маликалари қандай кўринишга эга? 

    22.07.2024, 10:40

    Кутилмаганда бир-бирига қариндошлиги маълум бўлган машҳурлар  

    15.08.2024, 19:50

    Instagram орқали эри билан ажрашган Дубай амирининг қизи — шайха Маҳранинг тақдири қандай кечди?

    05.12.2024, 09:47

    Заҳарлаб ўлдирилган Бибихоним: у келинини дордан сақлаб қолгани учун шу тариқа товон тўлаган эдими?

    07.12.2024, 11:35

    Британия меросхўрларига қўйилган тақиқлар: шаҳзода Жорж ва Луи, малика Шарлоттага қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган ишлар

    28.12.2024, 17:52

    Дунёнинг энг гўзал шаҳарларида суратга олинган фильмлар

    1 январ, 17:10

    Амир Темур тан олмаган келин — Шодмулк хотун қисмати

    3 январ, 18:48

    Ҳадича бегим: тарихда қора из қолдирган темурий малика қисмати

    12 январ, 12:40

    Фақат “Титаник” эмас: “Оскар” сони бўйича рекорд ўрнатган 6 та энг шов-шувли фильм (трейлер)

    5 март, 11:52

    Замонавий ҳаёт тарзини танлаган ва нозик дид билан кийинадиган шарқ маликалари

    8 май, 01:10

    Сериалда кўрсатилганидек эмас: султон Сулаймон ҳарамидаги аёллар қандай кўринишда бўлган?

    8 май, 10:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.