Япон маликаси Кико сирли касалликдан азият чекмоқда. Шу сабабли у 2023 йил декабрь ойидан бошлаб оддий овқатлар истеъмол қилишни тўхтатди. Бу ҳақда маҳаллий нашр хабар берди.
Япония Император хонадонлари идораси малика касаллик туфайли одатдагидек овқатланишни бутунлай тўхтатганини маълум қилди. Маликага касаллик бўйича аниқ ташхис қўя олишмаган. Коронавирус ва грипп учун тестлар салбий натижа берган.
“Эҳтимол, Кико иштаҳаси ёмонлиги сабабини аниқлаш учун тўлиқ текширувдан ўтиши керак”, — дейди Маиничи нашри.
Малика Кико император Акихитонинг кенжа ўғли Акиситоинг рафиқаси бўлиб, 57 ёшда. Одатда япон император оиласи аъзолари, айниқса, маликалар жамоат ҳаётида кам иштирок этадилар. Император оиласининг ҳар бир аъзоси япон жамияти ва унинг анъаналари учун муҳим тимсолдир.
Изоҳ (0)