• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қурол-яроғ устидан давлат монополиясини ўрнатиш қарорини рад этиб, қуролсизланиш талабини тан олмади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Ҳаракат Ливан ҳукуматининг бу қарорига 6 август куни муносабат билдириб, шундай деган:

    “Биз бу қарорни гўёки бўлмагандек қабул қиламиз. Бу катта гуноҳга тенг”.

    Мазкур баёнот ҳаракатга нисбатан халқаро босим ортиб бораётганига қарамай янгради. АҚШ ва Ливандаги мухолиф кучлар “Ҳизбуллоҳ”дан қуролсизланишни талаб қилмоқда. Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳаракат 2024 йили Исроил билан бўлган урушда сезиларли зарар кўрган бўлса-да, ўз арсеналидан воз кечмаган.

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қурол таъминоти ва ишлаб чиқаришни фақат давлат қўшинларига бириктириш қарорини “Америка ҳукмининг натижаси” сифатида баҳоламоқда. Ҳаракат миллий хавфсизлик стратегияси бўйича мулоқотга тайёр эканини билдирган, бироқ бу “тажовуз остида” бўлмаслигини таъкидламоқда.

    Ливан ҳукумати 5 август куни армияга йил охиригача барча қуролларни давлат назоратига олиш режасини ишлаб чиқишни топширганди. Бош вазир Навоф Саламга кўра, лойиҳа шу ой охирида ҳукуматга тақдим этилади.

    АҚШ июнь ойида Ливанга “Ҳизбуллоҳ” қуролсизланса, Исроил ҳужумларни тўхтатиб, мамлакат жанубидаги 5 та ҳудуддан қўшинларини олиб чиқишини таклиф қилган. Ҳаракат раҳбари Наим Қосим эса ўзининг сўнгги видеомурожаатида Исроил ҳужумлари давом этар экан, “қурол масаласи” муҳокама қилинмаслигини айтган.

    “Ҳизбуллоҳ” (Аллоҳнинг партияси) — Ливандаги сиёсий ва қуролли ҳаракат бўлиб, 1982 йилда Исроилнинг Ливанга бостириб киришига жавобан ташкил топган. Ташкилот Эрон Ислом инқилоби мафкурасидан илҳомланган ва Эрон ҳамда Суриядан молиявий, шунингдек, ҳарбий ёрдам олади. Ҳаракатнинг асосий мақсади мамлакатда Исроилга қарши курашиш, шиа аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилиш ва давлат ичида Эрон услубидаги сиёсий тузумни мустаҳкамлашдан иборат.

    7 август, 09:12   Изоҳ (0)   606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳизбуллоҳ#Ливан#қуролсизланиш#тан олмади#ҳукумат#монополия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04

    Instagram: туғилган кунини нишонлаётган Ёрқинхўжа Умаров, фирибгардан огоҳлантираётган Шаҳло Зоирова, АҚШга кетаётган “Қалпоқ”чилар

    Маданият | 7 август, 11:56

    Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси инвестори ўз ҳисобидан канализация тизимини қуради

    Ўзбекистон | 7 август, 11:35

    Исроилликлар Meta компаниясидан 1 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 7 август, 11:30

    Ҳамзат Чимаев ўзини Конор Макгрегор билан таққослашларига муносабат билдирди

    Спорт | 7 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.