• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Путин, Алиев, Трамп ва дунёдаги бошқа давлат раҳбарларининг қизлари қандай соҳада фаолият юритади?

    Маликалар — сиёсий раҳбарларнинг меросхўрлари қироллик протоколисиз давлат ишида оталарига ёрдам беради ва йирик лойиҳаларни ўзлари бошқаради.

    Мария Путина — Россия президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Россия президентининг меросхўри ҳақида ишончли маълумотлар кам. Мария Санкт-Петербург университетининг биология ва тупроқшунослик факультети ва Москва давлат университетининг фундаментал тиббиёт факультетини тамомлаган. Гарчи курсдошлари уни ҳеч қачон аудиторияда кўрмаганликларини даъво қилган бўлса-да, баъзи ўқитувчилар якшанба кунлари у билан бирга дарс ўтганини айтган. Мария гормонларни бошқарадиган эндокрин тизимга ихтисослашган биомедицина билан шуғулланади. Шунингдек, 2015 йилда Lambert Akademik Publishing нашриёти томонидан чоп этилган болаларда идиопатик паст бўйли китобнинг ҳаммуаллифидир. Мария Москвадаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эндокринологик тадқиқот марказида ишлайди. Қолаверса, у эндокрин касалликларга чалинган болаларга ёрдам берадиган «Альфа-Эндо» хайрия дастурини бошқаради.

    Мария Путина голландиялик тадбиркор Йоррит Фаассенга турмушга чиққан. У Гаага университетида архитектура бўйича таҳсил олган ва кейин Россияда муваффақиятли карьера қурди. 2007 йилнинг ноябрь ойидан Фаассен «Газпромбанк-Инвест» ва «Газпром Интернешенл» компанияларида ишлаган ва уч йил олдин Мария Путина ва унинг турмуш ўртоғи Нидерландияга кўчиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Миш-мишларга кўра, Мария 2012 йилда ўғил туғган.

    Екатерина Тихонова – Россия президенти Владимир Путиннинг кенжа қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Екатерина 30 ёшда, у Германияда туғилган, Санкт-Петербург давлат университетини тамомлаган. 2015 йилда Екатерина Москва давлат университетининг «илмий ва технологик водий» концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этган «Миллий интеллектуал ривожланиш» жамғармасининг раҳбари бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

    Бундан ташқари, Екатерина акробатик рок-н-ролл билан шуғулланади. Швейцарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Тихонова ва унинг шериги бешинчи ўринни эгаллади. Екатерина, шунингдек, Бутунроссия акробатик рок-н-ролл федерацияси васийлик кенгашининг раиси ва Бутунжаҳон рок-н-ролл конфедерациясининг (WRRC) маркетинг ва ривожланиш бўйича вице-президенти. Екатерина Тихонова Владимир Путиннинг дўсти Николай Шамаловнинг ўғли Кирилл Шамаловга турмушга чиққан. Кирилл Шамалов «Газпром», «Рособоронэкспорт», «Газпромбанк» ва ҳукумат аппаратида ишлаган.

    Иванка Трамп – АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг катта қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ёшлигида Иванка модель бўлишни режалаштирган. 1997 йилда у Seventeen ўсмирлар журналининг муқовасида пайдо бўлди, кейин суратга олиш ва шоуларда иштирок этди. Кейинчалик, Иванка бизнес фойдасига моделлик карьерасидан воз кечди ва 2017 йил март ойидан бошлаб у отасининг ёрдамчиси бўлди. Бундан ташқари, Иванка «Трамп картаси: ишда ва ҳаётда ғалаба қозониш» китобини ёзган.

    Иванка миллионер Жаред Кушнерга турмушга чиққан, унинг уч фарзанди бор: бир қиз ва икки ўғил. Иванка АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг қизи Челси Клинтонни ўзининг энг яқин дўсти деб билади. Аммо 2016 йилда қизлар ота-оналари – Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди даврида алоқани тўхтатди.

    Тиффани Трамп – АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг кенжа қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Тиффани – Трамп ва унинг иккинчи хотини Марли Мейплизнинг қизи. 2016 йилгача Тиффани Пенсильвания университетида социология ва шаҳаршунослик факультетида таҳсил олган. Тиффани Гарвардда ўқишни давом эттиришга қарор қилди ва у ерда ҳуқуқшуносликка эътибор қаратди. Тиффани мусиқага қизиқади. 2014 йилда Тиффани «Like a Bird» қўшиғини ёзди, бу ҳозирча унинг рэпертуаридаги ягона тарона. Тиффанининг нигериялик миллиардер Майкл Буглос билан муносабатлари жиддий.

    Барбара Берлускони – Европа парламенти депутати Сильвио Берлусконининг қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Болалигида Барбара вокал, пианино ва актёрликни ўрганган. Кейин у фалсафага қизиқиб қолди ва Сан-Раффаеле хусусий университетида ўқишни бошлади. Ҳозирда у «ФинИнвест» директорлари аъзоси ва «Милан» футбол клуби вице-президенти лавозимини эгаллаб турибди.

    16 ёшида Барбара ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи, бизнесмен Жоржио Валагуцса билан учрашди, уларнинг икки нафар фарзанди бор. Миш-мишларга кўра, Барбара ва Екатерина дугона.

    Алиса Мэри Хиггинс – Ирландия президенти Майкл Хиггинснинг қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Алиса отасининг изидан борди. У сиёсий таҳлилчи ва мустақил сиёсатчи. Шунингдек, Ирландия Миллий аёллар кенгашининг раҳбари ва Европа аёллар лоббиси бошқарув кенгаши аъзоси. 2016 йилда Алиса Ирландия Сенатига сайланган. Хиггинс Дублин университет коллежида инглиз тили ва фалсафадан дарс беради.

    Кинга Дуда – Польша президенти Ажей Дуданинг қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кинга Краковдаги Yagellon университетининг ҳуқуқ факультети талабаси. 2015 йилда отасининг сайловолди вақтлари Кинга учун жуда қийин бўлди, чунки университетда имтиҳонлар худди шу даврга тўғри келди. Кинга Facebookда фаол ва баъзи сиёсатшуносларнинг фикрича, у ижтимоий тармоқларда отасини қўллаб-қувватлаб, сайловчиларга катта таъсир кўрсатади.

    Си Минцзэ –Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Си Минцзэнинг онаси сопрано хонанда Пэн Лиюандир. Си Гарвард университетини тамомлаган, у ерда психология ва инглиз тилини ўрганган. Талабалар шаҳарчасида Си сохта ном остида яшаган. Уни Хитойдан келган хавфсизлик хизмати ходимлари қўриқлаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. 22 ёшида Си Хитойга қайтиб келган ва ҳозир Пекинда яшайди. Си мода ва адабиётга қизиқади. 2008 йилда Си Ханванга жўнаб кетди ва кўнгиллилар билан бирга зилзила қурбонларига ёрдам берди.

    Лейла Алиева – Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг тўнғич қизи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Лейла ёшлигида  Швейцария ва Буюк Британиядаги хусусий коллежларда таҳсил олган, 2008 йилда эса Алиева МГИМО магистратурасини тамомлаган.

    Лейла ҳамма нарсада қобилиятли кўринади. Президентнинг меросхўри фильмлар суратга олади, шеър ёзади, расмлар чизади, «Баку» журналини чоп этади. Унинг бобоси Ҳайдар Алиевга бағишланган «Элегия» шеъри Озарбайжонда бешинчи синф адабиёти дарсликларига киритилган.

    2006 йилдан 2015 йилгача Лейла мусиқачи ва Crocus Group вице-президенти Эмин Агаларов билан турмуш қурган. Эр-хотиннинг Али ва Микоил исмли ўғиллари бор эди, ажрашгандан кейин Лейла Амина исмли қизни асраб олди.

    Алия Назарбоева – Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг уч қизининг кенжаси

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    37 ёшли Алия опаларидан фарқли равишда сиёсатга қизиқмайди. Швейцария, Англия ва АҚШда ўқиганидан сўнг Алия ўзини турли соҳаларда синаб кўрди. Назарбоева «Evropa Plus» радиосида директор ёрдамчиси бўлган, TuranAlemBankning юридик бўлимида ва отасининг котиби лавозимларида ишлаган.

    Ҳозир Алия шахсий фитнес клубига эга ва «Элитстрой» қурилиш компаниясини бошқаради. Иккинчи турмушида – футболчи Дониёр Хасенов билан Алия Тиара ва Алсара исмли қизларни дунёга келтирди. Ҳозир Назарбоева учинчи турмуши, «Казтрансоил» ОАЖ бош директори Димаш Дўсанов билан яшайди.

    Мавзуга доир:

    • Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)
    • Фото: Дунёнинг турли мамлакатлари маликалари қандай ҳаёт кечиради?
    • Замонамиз Золушкаси: Бир вақтлар Apple компаниясига ишга олинмаган Иордания маликаси Рания ал-Абдулла ҳикояси
    • Қизларини бўлажак қиролича ва миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Керол Миддлтон ҳикояси (фото)
    • Британия қироллик оиласидаги энг чиройли аёл номи маълум бўлди. Аммо у Кейт Миддлтон ҳам, Меган Маркл ҳам эмас
    • Олимпиада ўйинларида ўз бахтини топган малика ва шаҳзодалар
    • Президент аёллар ва қироличалар ёшлигида қандай кўринишда бўлган? (фото) 

    29.10.2021, 09:20   Изоҳ (0)   44367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк киносининг энг машҳур актрисалари ва улар иштирокидаги муваффақиятли лойиҳалар (фото)

    28.10.2021, 20:57

    «Унчалик бой эмасман». 900 миллион доллар даромад келтирган «Калмар ўйини» режиссёрига қанча пул тўланган?

    28.10.2021, 18:55

    Кенг ошхона ва шинам меҳмонхона: Хонанда Аделнинг уйига саёҳат (фото)

    28.10.2021, 11:24

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага яқинларининг совғаси, устидан пул сочилган Каниза, 110 минг долларга машина олган клипмейкер

    27.10.2021, 22:28

    Ҳаёт синовларидан табассум қилишни унутган актёр: Киану Ривзни «Дунёдаги энг ғамгин инсон»га айлантирган ҳикоя

    27.10.2021, 19:51

    Дональд Трампнинг ўғли суратга олиш майдончасидаги фожиадан кейин «Қурол одамларни ўлдирмайди, уларни Алек Болдуин ўлдиради» ёзуви туширилган кийимларни сотувга чи...

    27.10.2021, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.