• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фото: Дунёнинг турли мамлакатлари маликалари қандай ҳаёт кечиради?

    Илгари, маликалар ҳаётининг атрибутлари қимматбаҳо либослар, нозик суҳбатлар, балл, этикетдан иборат эди... Аммо вақт ўтиб бориши билан бу қироллик вакилларига таъсир қилмай қўйди. Хўш, улар қандай урф-одатларга риоя қилишни давом эттирмоқда ва нималар унутилди? Ушбу мақолада замонавий маликалар ва уларнинг турмуш тарзи ҳақида гап кетади.

    Фото: Cosmopolitan

    Британия қироллик оиласи ҳақида ҳамма нарса маълум. Аммо Елизавета II, унинг болалари, неваралари ва чевараларидан ташқари дунёда яна 30 та монархия бор, уларнинг ҳар бирида ёш қироллик оиласи бутунлай бошқача кўринишга эга ва турлича ҳаёт кечиради.

    Бельгиялик Елизавета ва Элеанора

    Елизавета ва Элеанора Бельгия қироли Филипп ва унинг рафиқаси қиролича Матильданинг қизлари

    Елизавета ва Элеанора Бельгия қироли Филипп ва унинг рафиқаси қиролича Матильданинг қизлари
    Фото: Cosmopolitan

    19 ёшли Елизавета отасининг ўрнини эгаллашга ва туғилишидан бу номни олган тарихдаги биринчи Бельгия маликасига айланишга тайёргарлик кўрмоқда. Елизавета Уэльс коллежини тугатган ва ҳозир Брюсселдаги Қироллик ҳарбий академиясида таълим олади. Ворис ўзининг намунали хулқ-атвори, одамларга яқинлиги ва камчиликлардан ҳоли услуби туфайли ўз ватани фуқаролари орасида катта обрўга эга. Елизаветани ҳатто Кейт Миддлтон билан солиштиришади.

    Унинг синглиси Элеонора 13 ёшда. У Брюссель мактабига боради, скрипка чалишни ва расм чизишни яхши кўради. Бундан ташқари, Элеонора ва Елизавета ва икки укаси билан бирга, кўнгиллилар жамиятида фаол иштирок этади: пандемия вақтида Бельгия қиролининг болалари қарияларга ёрдам берди ва овқат билан таъминлади.

    Испаниялик Леонор ва София

    Фото: Cosmopolitan

    Испан маликалари Леонор ва София эгизакларга ўхшайди, лекин аслида уларнинг орасида бир ярим ёш фарқ бор: Леонор – 15, София – 14 ёшда. Опа-сингиллар Қирол Филипп VI ўқиган Мадрид яқинидаги «Santa Mariya de los Rosales» мактабида таълим олади. Қизлар деярли ҳамма нарсани биргаликда амалга оширади: улар мусиқа ва рақсдан дарс олади, хитой, француз, араб тилларни ўрганади ва ҳатто бир хонани иккига бўлади. Қироллик оиласига мос равишда улар кўпинча расмий тадбирларга бориб, ҳукумат ишларига қўшилади. Аммо Леонор катта фарзанд бўлганлиги сабабли у отасидан кейин тахтни мерос қилиб олади.

    Люксембурглик Александра  

    Фото: Cosmopolitan

    Александра – Люксембургнинг буюк герцоги Анрининг ягона қизи. У энг билимдон ва ғайратли маликалардан бири. 30 ёшида қиз Люксембург университетида психология курсида ўқишга муваффақ бўлди, Америкада ижтимоий фанлар бўйича дарс олди. Парижда фалсафа, этика ва антропология ва Дублинда низоларни ҳал қилиш бўйича магистрлик даражасига эришди. Бундан ташқари, у олтита тилни билади: инглиз, француз, люксембург, испан, немис ва итальян. Малика бўш вақтида саёҳат қилиш, теннис ўйнаш, рақсга тушиш ва гимнастика билан шуғулланишни яхши кўради. Унинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, лекин шундай маликанинг қалбини ким забт эта олишини ҳамма кутмоқда.

    Нидерландиялик Катарина Амалия, Алексия ва Ариана

    Фото: Cosmopolitan

    Нидерландия қироли Виллем Александр ва қиролича Максиманинг оиласида уч нафар малика бор: Катарина Амалия –17, Алексия – 16 ва Ариана – 14 ёш. Қизлар Гаагадаги христиан гимназиясида таҳсил олади. Уларнинг ҳар бири инглиз, голланд ва испан тилларини билади. Шунингдек, биргаликда балет, ҳоккей, дзюдо ва от минишни машқ қилади. Опа-сингилларда мусиқага ҳам қизиқиш бор: Катарина-Амалия скрипка, Алексия ва Ариана пианино чалишни яхши кўради.

    Катарина Амалия – Нидерландиянинг бўлажак маликаси, чунки у тахтга биринчи ўтиради. Аммо бошқа штатлардан фарқли ўлароқ, бу ажабланарли эмас, Голландия азалдан маликалар мамлакати деб аталган.

    Нидерландиялик малика – Элоиза

    Фото: Cosmopolitan

    Элоиза – Нидерландия ҳукмрон қиролининг жияни. У амакиваччаларига умуман ўхшамайди: фақат угина одатдаги турмуш тарзини олиб боради. Малика камдан-кам ҳолларда расмий тадбирларда пайдо бўлади, лекин айни пайтда у деярли 270 минг кузатувчиларга эга бўлган Instagram саҳифасини фаол равишда юритади. Элоиза 2020 йилда Гаагадаги Маэрлант лицейини тамомлаган. Ҳозирда у кийим савдоси билан шуғулланмоқда, шунингдек, ҳақиқий блогер сингари шахсий саҳифасида ўзининг кундалик ҳаёти акс этган постлар билан бўлишади.

    Норвегия маликаси – Ингрид Александра

    Фото: Cosmopolitan

    17 ёшли малика Ингрид Александра отаси – Норвегия валиаҳд шаҳзодаси Хокондан кейин тахтда иккинчи ўринда туради. Қиз тахтни эгалласа, у бутун Норвегия тарихида иккинчи маликага айланади, шунинг учун Ингрид тобора кўпроқ расмий тадбирларда қатнашади, мустақил чиқишлар қилади ва ҳатто бошқа мамлакат тахтлари меросхўрлари билан мулоқот қилади. Масалан, 2018 йилда малика Кембриж герцоги ва герцогиняси шарафига очилган болалар ҳайкали хиёбони бўйлаб саёҳат қилди. Ингрид қироллик вазифаларидан бўш вақтини спортга бағишлайди: у чанғи спорти, кикбоксинг ва сёрфинг билан шуғулланади. Таълимга келсак, бўлажак малика Осло шаҳридаги халқаро хусусий мактабда боради, у ерда чет тилларини чуқур ўрганади.

    Швеция маликалари – Виктория ва Мадлен 

    Фото: Cosmopolitan

    43 ёшли валиаҳд маликаси Виктория – Швеция қироли Карл XVI Густавнинг қизи. У бўлажак ҳукмдорлик учун энг муносиб маълумотни олди: у Анжедаги (Франция) Ғарбий Католик университетини тамомлаган, кейин Елга ўқишга кирган, у ерда давлат бошқаруви, сиёсатшунослик, дипломатия, тинчликпарварлик ва гуманитар фанлар бўйича таҳсил олган ва Уппсала университетининг бакалавр дипломига эга. У Швеция парламентида, Швециянинг Вашингтондаги элчихонасида, БМТда тажриба орттирди. Бундан ташқари, Виктория уч ҳафта Швеция армиясида хизмат қилган. Швеция фуқароларининг сўровларига кўра, уларнинг аксарияти ҳозирча малика отасидан кейин тахтни эгаллашига қарши эмас.

    Викториянинг шахсий ҳаёти ҳам муваффақиятли ўтди. 2010 йилда у ўз мураббийи Даниэль Уэстлингга турмушга чиқди. Жуфтлик қизи Эстел ва Оскар исмли ўғлини тарбияламоқда.

    Бўлажак маликанинг синглиси – малика Мадлен. Унга давлат бошқаруви ва жаҳон сиёсатини ўрганишига ҳожат қолмади, шунинг учун у ўз ҳаётини болалар психологияси ва кўнгиллилар фаолияти билан боғлади. У «Болалик» халқаро хайрия ташкилотида ишлади, ЮНИСЕФда тажриба орттириб, болаларга нисбатан зўравонлик муаммосини ҳал қилишга қаратилган «Thank You by Childhood» компаниясини асос солди.

    2019 йилда малика болалар учун «Стелла ва сир» китобини нашр этди. Фаолият танлашда нисбатан эркинликка қарамай, Мадлен қироллик қонунларига бўйсунишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, малика катта опаси турмушга чиқмагунча, у билан яқин муносабатда бўлиб келаётган адвокат Юнас Бергстрем билан оила қура олмаган. Яхшиямки, севишганлар вақт синовидан муваффақиятли ўтди. Ҳозирда жуфтликнинг учта фарзанди бор.

    Иордания маликалари – Иман ва Салма

    Фото: Cosmopolitan

    Иман ва Салманинг онаси – қиролича Рания, қироллик оилаларига кўра, Кейт Миддлтондан кейин иккинчи энг машҳур ва нуфузли малика. Шунингдек, унинг қизлари онасидан ўрнак олади. Айниқса, 24 ёшга кирган катта қизи Иман онасига ўхшайди. Ташқи кўринишдан ташқари, қизнинг қизиқишлари ҳам бир хил – дипломатия ва мода. Болалигидан у Рания билан дунё бўйлаб саёҳатларда, хайрия тадбирларида ва чет эл қироллик оилалари билан зиёфатларда қатнашган. Малика ҳар доим камчиликсиз образ танлайди. Иман ҳозирда олий маълумотни олмоқда: Халқаро Академия – Иорданиядаги Амман халқаро мактабини тугатгандан сўнг, у Жоржтаун университетига ўқишга кирди.

    Унинг 20 ёшли синглиси Салма унчалик кўп кўриниш бермайди. У спорт ва жанг санъатларига қизиқади, шунинг учун мактабни тугатгач, ўқишни Сандхерстдаги Қироллик ҳарбий академиясида давом эттирди, у ерда нафақат бобоси, отаси, акаси, балки инглиз шаҳзодалари Уильям ва Гарри ҳам ўқиган.

    Таиланд маликалари – Бажракитиябҳа ва Сириваннавари Нариратана

    Фото: Cosmopolitan

    Бажракитиябҳа ва Сириваннавари Таиланднинг ҳукмрон қироли Рама Х нинг иккита рафиқасида кўрган қизлари. Бажракитиябҳа 42 ёшда, у ҳуқуқшунослик ва халқаро алоқаларни ўрганган, ҳуқуқ фанлари доктори илмий даражасини олган. Ҳозирда малика қамоқда ва озодликка қайтган Таиланд аёлларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Шунингдек, Бажракитиябҳа БМТдаги яхши ният элчиси сифатида ҳам фаолият юритади.

    34 ёшли Сириваннавари опасидан фарқли ўлароқ, модага қизиқади ва айнан шу туфайли у дунёга танилмоқдаи. Қиз Бангкокдаги Тасвирий санъат факультетини «Мода ва тўқимачилик» мутахассислиги бўйича тамомлаган, сўнг Европага жўнаб кетган. У ерда Франция (Balmain, Christian Dior) ва Италияда (Salvatore Ferragamo, Giorgio Armani, Bulgari) мода уйларида ўқиган. Ҳозирда малика ўз брендига эга. У Таиландда мода оламига янги келганларга ёрдам беради ва Таиландда мода намойишлари уюштиради.

    Япония маликаси Айко

    Фото: Cosmopolitan

    Малика Айко Япония императори Нарухитонинг ягона фарзанди бўлишига қарамай, у отасидан кейин тахтга ўтирмайди. Ворислик тўғрисидаги қонун бир неча бор муҳокама қилинган, натижа эса – фақат эркак монарх бўлиши мумкин. Бироқ бундай хулоса Айко учун бундан ҳам яхшироқ. У одамларнинг диққат марказида бўлишини ёқтирмайди ва 19 ёшида у «ҳеч қачон табассум қилмайдиган малика» унвонини олди. Миш-мишларга кўра, қиз кўплаб касалликлардан азият чекади: невроздан анорексияга қадар. Айко касалликлар билан қўлидан келганича курашади ва 19 ёшида тушган фотосуратларига кўра ҳолати анча яхши.

    Бундан ташқари, Айко жуда истеъдодли: у Гакусюин университетида япон тили ва адабиётини ўрганмоқда, инглиз ва испан тилларини билади, спектакллар учун песа ёзади, пианино ва скрипка чалади.

    Эсватини маликаси – Сиханизо Дламини

    Фото: Cosmopolitan

    Жанубий Африкадаги кичик қироллик – Эсватини қироли Мсвати III нинг тўнғич қизи Сиханизо Дламини ғарбда таълим олди. Малика Буюк Британия ва Калифорнияда ўқиган, кейин Сидней университетида рақамли алоқа бўйича магистрлик даражасини олган. Чет эл ҳаёти маликанинг дунёқарашига катта таъсир кўрсатди. У ўз ватанининг қадимий анъаналарига амал қилишдан бош тортди, шунинг учун у джинси ва калта юбка кияди, зиёфатларга боради, спиртли ичимликлар ичади.

    Айтганча, малика Пашу тахаллуси остида реп куйлайди. Бундай турмуш тарзи қизнинг давлат фаолияти билан шуғулланишига тўсқинлик қилмайди: у Эсватини ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазири. Малика ҳали турмушга чиқмаган, аммо унинг ўғли бор.

    Мавзуга доир:

    • Замонамиз Золушкаси: Бир вақтлар Apple компаниясига ишга олинмаган Иордания маликаси Рания ал-Абдулла ҳикояси
    • Қизларини бўлажак қиролича ва миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Керол Миддлтон ҳикояси (фото)
    • Британия қироллик оиласидаги энг чиройли аёл номи маълум бўлди. Аммо у Кейт Миддлтон ҳам, Меган Маркл ҳам эмас
    • Олимпиада ўйинларида ўз бахтини топган малика ва шаҳзодалар
    • Президент аёллар ва қироличалар ёшлигида қандай кўринишда бўлган? (фото) 

    19.10.2021, 14:59   Изоҳ (0)   39834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур фильмлардаги афсонавий ролларни қўлдан бой берган юлдузлар (фото)

    19.10.2021, 14:31

    Видео: Ўзбекистонлик таниқли спортчилар ва шоу-бизнес юлдузлари сайловга чорламоқда

    19.10.2021, 11:59

    Поп қироли Майкл Жексоннинг паспорт алмаштириш анкетаси 75 минг долларга сотувга қўйилди

    19.10.2021, 09:59

    Таркан — 49 ёшда: Қўшиқлари билан миллионлаб қалбларни забт этган турк хонандасининг ҳаёти ва ижод йўли (фото)

    18.10.2021, 19:56

    Instagram: «Уммон» хонандаси Зоҳид Рисқиев рафиқаси билан ажрашди, таниқли актёр отасини йўқотди, Канизанинг Луизага пўписаси

    17.10.2021, 22:19

    Брэд Питт ва Анжелина Жоли ҳамда Голливуднинг бошқа машҳур жуфтликлари ажримларига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди (фото)

    17.10.2021, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

    Дунё | 10 май, 15:20

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    Дунё | 10 май, 15:00

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    Лайфстайл | 10 май, 14:40

    Солиқ мобил иловасида салкам 11 млн одам рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 14:15

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон Met Gala балига 18 қиротли олтиндан ясалган ҳасса билан ташриф буюрди

    Лайфстайл | 10 май, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.