Nubia Магазине нашри 2025 йилда энг кўркам турк актёрларининг рейтингини тузди. Бироқ кўплаб мухлислар бу рейтинг натижаларига унча қўшилишмади.
1. Юсуф Чим
Бошқа кўплаб турк юлдузлари сингари Юсуф ҳам кинематографияга моделликдан кириб келган. У 2011 йилда ҳатто “Туркиянинг энг яхши модели” унвонини қўлга киритган. “Қулупнай ҳиди” сериали Чим учун чинакам дебют ва муваффақиятли бўлди. Бурак роли унга катта кинематография оламига йўл очиб берди. Турк актёри нафақат кўплаб фильмларда суратга тушади, балки машҳур қўшиқчи ва мусиқачи ҳам. Юсуф Чим кўриниши, дид-фаросати ва жозибадорлиги билан мухлисларини мафтун этади. Актёрнинг мухлислари унинг ҳар бир янги лойиҳаси чиқишини иштиёқ билан кутишади.
2. Энгин Акюрек
“Элчининг қизи” сериали юлдузини турдизи мухлислари анчадан бери энг сир сақланган турк актёрларидан бири деб атаб келишади. Энгин нафақат кинода суратга тушади, балки китоблар ҳам ёзади, шунингдек, турли реклама кампанияларида иштирок этади. Акюрек ҳеч қачон роллар ортидан қувмайди — у учун сценарийнинг дастлабки сатрларини ўқиганданоқ ҳис қила оладиган персонажларни ижро этиш муҳим. Харизматик, истеъдодли, ёрқин ташқи кўринишга эга бу актёр нафақат гўзаллиги, балки профессионаллиги билан ҳам мухлислар қалбини забт этади.
3. Алп Наврўз
35 ёшли турк актёри миллионлаб мухлисларга эга. Унинг ёрқин қиёфаси, маъноли кўзлари ва харизмаси кўплаб томошабинлар қалбини забт этган. Алп ўз ишини севади, кўп китоб ўқийди, шеърлар ёзади ва ҳаётидаги энг муҳим аёл сифатида онасини кўради. Яқинда турк актёри севгидан кўнгли қолганини айтиб, энди бутун эътиборини карьерасига қаратишга қарор қилди. Наврўз ҳақиқий ҳаётда ҳам экрандаги қаҳрамонлари каби замонавий кўринади. Актёр ташқи кўринишига жуда катта эътибор қаратади — овқатланишини назорат қилади ва спорт залига мунтазам қатнайди.
4. Чағатой Улусой
Мухлислар Чиғатойни бетакрор актёр деб ҳисоблашади. Аслида унинг фильмографиясида муваффақиятсиз асарлар йўқ. Чиғатой иштирок этган барча лойиҳалар томошабинларини топади, уларнинг ижодкорлари эса кўзлаган даромадларига эришишади. Актёр кинога моделлик соҳасидан келган, бироқ кўплаб ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, ўзининг идеал вазнини сақлаб қола олмаган. Чиғатой семиришга мойил. Бир неча йил олдин у қаттиқ парҳезда бўлиб, деярли 25 килограммга озган. Ҳозирда актёр спорт залида шуғулланиб, соғлом овқатланишга ҳаракат қилмоқда.
5. Беркер Гувен
Бу 30 ёшли турк актёрига “Золим Истанбул” сериалидаги Недим роли шуҳрат келтирди. Бугунги кунда унинг номи Туркиянинг энг истиқболли ва иқтидорли ёш юлдузлари рўйхатига киритилган. Гувен кўп меҳнат қилади, реклама роликларида суратга тушади. Турдизи юлдузи рол танлашда шошилмайди — у фақат ўзи ҳис қилган қаҳрамонни яхши ижро этиш мумкинлигига ишонади. Баланд бўйли ва келишган актёр нафақат ёрқин ташқи кўриниши, балки юқори даражадаги касб маҳорати билан ҳам турдизи мухлисларини ўзига мафтун этади.
6. Керем Бурсин
Ақлли, чиройли, харизматик ва зиёли — Керем Бурсиннинг мухлислари уни айнан шундай деб билишади. Турк актёр ўзининг харизмаси ва ролларга киришиш маҳорати билан ҳайратга солади. Керемнинг исми нафақат энг келишган, балки энг талабгор ва машҳур турк юлдузлари рўйхатига кирган. У хайрия ва жамоат ишларида фаол қатнашади, аммо шахсий ҳаётини иложи борича яширишга интилади. Бурсин мухлисларини янги лойиҳалар билан қувонтиришни маъқул кўради. Ижтимоий тармоқларда у тез-тез бахтли, гўзал ва мазмунли ҳаётини акс эттирувчи турли суратлар ва видеоларни жойлаб туради.
7. Киванч Татлитуғ
Бу турк актёрининг номи бутун дунё турдизи мухлисларига жуда яхши таниш. Киванч ўз қаҳрамонининг бутун моҳиятини чуқур ҳис қила олади ва айнан шу туфайли унинг барча туйғулари ва ҳиссиётларини томошабинларга осонлик билан етказади. Татлитуғ кино оламига моделлик соҳасидан кириб келган актёрлар тоифасига мансуб. Баланд бўйли, бақувват, келишган Киванч Татлитуғ турк сериаллари мухлисларининг қалбига йўл топмай қолмайди. Ҳозирда актёр ишдан қисқа танаффус олган — у ўғли билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
8. Бурак Ўзчивит
У Туркиянинг ҳақиқий юлдузи ва кўплаб жаҳон брендларининг расмий элчисидир. Ўзчивитнинг номи бир неча йилдан буён кетма-кет энг гўзал, талабгир ва бадавлат турдизи юлдузлари рўйхатига киритилмоқда ва бунга тўла ҳақли. Бурак жуда кўп ишлайди, аммо ҳар бир бўш дақиқасини оиласи — гўзал хотини ва икки ўғлига бағишлайди.
9. Жан Яман
Жан Яман ҳозирда жаҳон киносини забт этишга интилмоқда ва “Эл Турко” сериалида рол ижро этиб, бу йўлдаги биринчи қадамини ташлади. Бурак Ўзчивит каби Жан ҳам бир неча йилдан бери энг келишган ва муваффақиятли турк актёрлари рўйхатига кириб келмоқда ва бу ҳеч кимни ажаблантирмайди. Яман моделлик ва кино соҳасида муваффақиятли фаолият юритишга эришди, шунингдек, у хайрия ишларига катта эътибор қаратади.
10. Бурак Дениз
“Маликам, энди қара” сериали юлдузи ўз фаолияти давомида биринчи марта шундай рейтингга киритилди. Одатда Буракни харизматик, кўп қиррали ва бетакрор мимикага эга актёр деб таърифлашади. Айтганча, у ўзини келишган деб ҳисобламайди. Бурак бир суҳбатда унинг учун шунчаки чиройли бўлишдан кўра, мард ва жозибадор бўлиш муҳимроқлигини айтган.
Изоҳ (0)