UZTELECOM алоҳида эътиборга муносиб бўлганлар: ҳурматли нафақахўрларимиз, ногиронлиги бор шахслар ва "Темир дафтар"га киритилган фуқаролар учун мўлжалланган янги "Мурувват" ижтимоий тарифини тақдим этади. Бу сизнинг эҳтиёжларингизни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган қулай алоқа хизматидир.
Сўз билан эмас, амалда ғамхўрлик қилиш вақти келди
Технологиялар ҳаётимизни қулайлаштирмоқда, аммо уларнинг ҳақиқий қиймати — барча қатламлар учун тенг имкониятлар яратишидадир. Нафақадаги инсонлар, ногиронлар ёки ёрдамга муҳтожлар ҳам рақамли жамиятдан четда қолмаслиги керак.
"Мурувват" — бу чин дилдан кўрсатилган эътибор, ҳар бир инсон учун муҳим бўлган алоқа воситаларини арзон ва қулай шаклда тақдим этишдир.
"Мурувват" тариф режасида нималар мавжуд?
Тариф мазмуни кундалик эҳтиёжлар асосида шакллантирилган ва имкон қадар арзонлаштирилган:
- Бепул уланиш — тарифга уланишда ҳеч қандай бошланғич тўлов талаб этилмайди.
- Ойига атиги 25 000 сўм — бу ҳажмдаги хизматлар учун бозордаги энг мақбул нархлардан бири.
- Ўзбекистон бўйлаб 500 дақиқа — фарзандлар, набиралар, дўстлар ёки зарур хизматлар билан доимий алоқада бўлиш учун.
- 5 ГБ интернет — мессенжерлар орқали мулоқот қилиш, онлайн хизматлардан фойдаланиш ва янгиликлар билан танишиш учун.
- Tas-IX ва Уз-IX тармоқларида 10 ГБ — давлат порталлари, таълим платформалари, маҳаллий видеохостинглар ва янгилик сайтларига барқарор кириш имконияти.
- 500 SMS — анъанавий ёзма мулоқотни афзал кўрадиганлар ва оддий тугмали телефон фойдаланувчилари учун.
Кимлар уланиши мумкин?
«Мурувват» тарифини UZTELECOMнинг исталган офисида қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этган ҳолда расмийлаштириш мумкин:
- нафақа гувоҳномаси;
- ногиронликни тасдиқловчи маълумотнома;
- “Темир дафтар” ижтимоий ҳимоя тизимига киритилганлик ҳақидаги ҳужжат.
Қўшимча маълумот учун қисқа рақам 1099 га ёки расмий веб-сайтга www.uztelecom.uz мурожаат қилишингиз мумкин.
UZTELECOM — доим ёнингизда бўлган оператор!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)