Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан Мюнхенга учаётган фуқарода тилла пиёла борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда “Тошкент-АERО”.

Таъкидланишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари яна бир божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйди. Тошкентдан Мюнхен шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси юклари орасига қиймати 135 млн 200 минг сўмлик, тахминий оғирлиги эса 104 граммни ташкил этувчи сариқ рангли металлдан ясалган 750 пробали 1 дона пиёлани яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.
Бироқ у шу вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)