• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳаловат”. Унутилган дардлар ҳақида ҳикоя

    Инсонлар ҳаётидаги ўзгаришлар, сиёсий мулоқотнинг фаоллашуви ва ислоҳотларнинг илдамлаши — бу мамлакатдаги муҳим ва дадил қадамларнинг бўй кўрсатишидир. Фаровонлик сари интилиш шунчаки сўзда эмас, амалда исботланиши керак. Шунда қўйилган ҳар бир қадам жамият учун яхшилик келтиради.

    Муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлмайди. Бу — катта сиёсий ирода, саъй-ҳаракатлар, дахлдорлик туйғуси ва эзгу мақсадларга интилган шахслар орқали амалга оширилади.

    “Паспортни кўрсатинг!”

    Ўша кунларни бугун шунчаки кулиб эслаймиз: Тошкент шаҳрида ўзига хос “қонунлар” ишларди. Устун томонлари ҳам, машаққатлари ҳам бор эди унинг. Пойтахтда тирикчилик қилишга, юқори мақсадларга эришишга имкон кўпроқ, электрдан муаммо йўқ, ҳатто бензин нархи ҳам ҳудудлардагидан анча арзон эди. Кўпчилик пойтахтга интиларди, табиийки. Шунгами, шаҳарнинг ўз тартиблари бор эди. Ёнингизда доим паспорт бўлиши кераклигини остонасини ҳатламасданоқ билардингиз, водийликлар-ку, бу ҳужжатсиз довондан ошиб ўта олишмасди.

    “Дарё” коллажи

    “Офтобда тобланган” талабалар метрога тушишдан чўчир, “Собир Раҳимов” автовокзалига келганлар, қимматига бўлса ҳам, таксидан фойдаланишни “тинчроқ” билишарди. Метро — гўё шаҳар транспорт воситаси эмас, қўриқланадиган объектга ўхшарди. Вилоятдан келганинг сезилдими, текшириласан: “Паспортни кўрсатинг!”

    “Но фото, Но видео” — хорижликлар ҳам Тошкентнинг гўзал метросини тасвирга олишолмасди. Расмларсиз, эсдаликларсиз саёҳат. Татиганмикин?!

    Эски “Жигули”

    Пойтахтда юқорироқ лавозимда ишлаган киши “қўлимдан келадиган энг катта ёрдамим шу”, дея қишлоқдаги қариндошларини Тошкент пропискасига ўтказиб қўяди. Бу энди ўшанда салкам “грин карта” ютгандек гап — Америкага бемалол бориб келгандек, Тошкентда ўз уйингдагидек яшай оласан. Ҳа деганда, участка нозири эшигингни қоқиб, жаримага солиб кетмайди. Ўз уйингда юрак ҳовучлаб ўтирмайсан, ишингдан айрилишдан қўрқмайсан, болаларингни мактаб-боғчага жойлаш учун таниш-билиш қидиришга ҳожат қолмайди.

    Лекин... Қишлоқда ўз ҳаёти билан яшаб юрган, амалдор укаси томонидан Тошкент пропискасига ўтказиб қўйган киши бир куни шикоят қилиб қолди: Эскироқ “Жигули” олгандим, энди унга рақам тақиш учун Тошкентга ҳайдаб боришим керак экан. Бу зормонда у ёққача етиб бора олмайди. Яқинларимнинг номига расмийлаштирай десам, аксига олиб болаларим ҳам, ҳатто турмушга чиқиб кетган қизимгача “тошкентлик”. Керакмиди, шу прописка?!

    Сунъий чекловларнинг имтиёзлари қанчалик катта бўлмасин, унинг фойдасидан зарари кўп бўлавераркан.

    “Онамизнинг соғлиғи ёмонлашди, тез етиб кел”

    Бойсундан қўнғироқ бўлиб қолди. Опа укасига йиғлаб гапирди: “Онамизнинг соғлиғи ёмонлашди, тез етиб кел”. Тошкентда ишлайдиган йигит нохуш хабардан шошиб қолди. Озроқ йиғиб қўйган нақд пулини яқинда ижара учун тўлаган, маоши эса тўлиқ пластик картага тушади. Танишларидан суриштирди, уларда ҳам нақд йўқ. Бойсунга эса нақд пулсиз етиб бора олмайди.

    Сафарга отланиш учун уйидан чиқди. “Чилонзор” метроси яқин, ўша ерда супермаркетга кирди. Аравачасига кўпроқ маҳсулот солаётган харидорларни кузатди, минг хижолатда улар олдига бориб сўради: “Кечирасиз, мабодо нақд пулга савдо қилмайсизми, менда пластик карта бор эди...”

    Бир неча кишидан суриштирди. Уларда ҳам нақд пул йўқ экан. Балки улар ҳам шунинг учун деҳқон бозорига эмас, супермаркетга тушишгандир.

    Йигит супермаркетдан хомуш чиқаркан, тилла дўконига кўзи тушди. Ялт этиб миясига бир фикр келди: “бошқа чора йўқ!”

    Дўконга кириб, тилла тақинчоқ сотиб олди ва “Чилонзор” бозори атрофида ўтирадиган “тиллачи” аёлга анча арзонига, лекин нақдга сотди. Ўша пайтда пулини нақд қилишнинг бошқа чораси йўқ эди унда.

    “МРТга тушишингиз керак”

    Қишлоқда гилос тераётган аёл дарахтдан йиғилиб, умуртқасидан оғир жароҳат олди. Шифохонага ҳушсиз ҳолда етказилди. Бир ой даволаниб бир оз ўзига келди. Аммо ҳали ҳам қўл-оёқлари яхши ишламайди, оғриқ кучли. Даволаётган шифокор ёш бўлса ҳам, анча билимли эди. Аммо унинг ҳам қўли калталиги бор. Бир куни беморига айтди:

    — Опа, сизни даволай оламан, аммо менга МРТ ташхиси керак.
    — Нима у?
    — У аппарат сизнинг шикастланган нервларингизни аниқлашга ёрдам беради, фақат Тошкентда бор. Ўша ерга бориб келишларингиз керак.

    Яқинлари аёлни пойтахтга олиб келишди. МРТ (магнит-резонанс томография) аппарати Тошкентнинг фақат уч муассасасида — эски ТошМИ, ДХХнинг (собиқ МХХ) марказий ҳарбий госпитали ва МДС-Service хусусий клиникасида бор эди.

    Суриштиришди: ТошМИдаги аппаратга навбат 3 ой деганда келади, ҳарбий госпиталга кириш имконсиз. МДС-Service клиникасида ҳам навбат катта. Беморни эса тезроқ текширувдан ўтказиш керак, кутиб бўлмайди. Вазият тушунтирилгач, хусусий клиника шифокори маслаҳат берди: “Келиб навбат кутиб ўтирасизлар, рўйхатга ёзилганлардан кимдир келмай қолса, ўрнига киришингиз мумкин бўлади”. Эрталабдан жойидан жилмай кутган бемор ва унинг яқинлари кейинги кун тонгида МРТга тушишга муваффақ бўлишди. Бу ўша пайтда катта бахт эди.

    ***

    Бу каби воқеаларни кўпчилик ўз бошидан ўтказган, оғриқларини танасида ҳис этган. Қачондир ечим топишини тасаввур қила олмаган у муаммоларимизни бугун енгилгина эслаб қўямиз.

    Ҳозир чўнтагида паспортини қўймасдан солиб юрган кишини учратмайсиз. Метрода расм олиш тугул, тўғридан тўғри видео жўната оласиз. Мобил алоқаси ҳам, интернет ҳам ишлайди. Прописка сўзи ҳатто қонунчиликдан бутунлай “ўчирилди”. Нақд пул керакми, ҳар бурчакда банкомат бор, хоҳла — сўмда, хоҳла — долларда ол!

    Оғир беморлар қайсидир ташхис аппаратига ойлаб навбат кутиб, ўлим билан олишмайди.

    Олий ўқув юртига ҳужжат топширишни истаган ёшлар кимнингдир қош-қовоғига қараб ўтирмайди, уйидан ўтириб онлайн топширади: бир эмас, бир нечта ОТМга! Давлат таълим муассасасини танлайдими ёки хусусийни — ихтиёр ўзида. Билиминг ва интилишинг бўлса, Гарвард университети эшиклари-да очиқ сенга!

    Бугун аҳоли ўзига нисбатан ҳам, ҳукуматга нисбатан ҳам талабчан. Бу ижобий ҳолат, албатта. Бироқ бу талаб — бизни беҳаловатлик, дарғазабликка етакламаслиги ёки мол-дунё учун мусобақалашишга буриб юбормаслиги керак. Ҳар қандай муаммога ечим топилади. Аввал бизни қийнаб келган масалалар бугун унут бўлгани каби, бугунги муаммоларимиз эртага албатта ҳал бўлади.

    Қолаверса, ҳаловат — буюк неъмат. Ҳаловатини йўқотган инсонга ҳеч нарса татимайди. Ундаги бу кайфият атрофдагиларга, жамиятга, ҳатто болаларга юқади. Фақат негатив ўй-фикрлар билан яшаб бўлмайди, бу аввало, унинг ўзини адойи тамом қилади. Фаровон мамлакатларда одамларнинг энг катта бойлиги — хотиржамлик ва ҳаётдан мамнунлик. Ахир тирикликнинг мазмуни ҳам шу!

    Лутфулла Турсунов

    4 март, 16:55   Изоҳ (0)   3020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    4 март, 16:13

    Тошкент вилоятидаги боғчада тарбиячи болаларнинг қулоғидан тортиб, бир неча маротаба урди (видео)

    4 март, 16:00

    Тошкент ва Янгийўл ўртасида сарсон фуқаро. Масъуллар айбни бир-бирига тўнкамоқда

    4 март, 15:50

    “Бу жуда оғриқли ҳолат ва бу сўзни айтишга ҳам қийналяпман”. Янгиҳаёт ҳокими ўринбосари туманда фоҳишаликка қарши кураш ҳақида

    4 март, 14:43

    Грузия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    4 март, 14:12

    Ўзбекистонда қурилиш майдонида ҳавога чанг кўтарилишини бартараф этмаганлар энди жаримага тортилади

    4 март, 13:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.