• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашди (фото)

    Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги “Миллат фидойилари” хиёбонида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарининг ғояси асосида ташкил этилган ушбу ёдгорлик мустақиллик йилларида мамлакат ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хотирасига бағишланган. Мажмуа юқоридан қараганда давлат байроғидаги ярим ой ва ўн икки юлдуз шаклида намоён бўлади. Қарийб икки метрли юлдузларнинг қирралари битиктош вазифасини ҳам ўтайди. Уларнинг ён тарафларига 196 нафар қаҳрамонлар номи зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Бу битиклар ёнига мониторлар ўрнатилган бўлиб, миллат фидойилари  тўғрисида маълумотлар фото ва видеолар орқали намойиш этиб борилади. Яъни уларнинг фақат номи эмас, болалиги, орзулари, иши ва оиласи кўз олдимизда жонланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Байроқдаги ярим ой мўжаз амфитеатр шаклида хиёбонга кўрк бағишлаган. Унинг тепасидан поклик рамзи — сув оқиб туради. Ойнинг орқа тарафидаги ҳайкалтарошлик композицияси бадиий ғояга якун ясаган. Унинг марказида фарзандини ҳарбий хизматга кузатган ота-она сиймоси гавдалантирилган. Икки ёнида Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Олий суд ва прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Миллий гвардия каби тузилмалар хизматчилари акс эттирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент шу ерда марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашди.

    Ҳар йили бу ерга келиб, Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишларни эслаймиз. Энди мустақиллик фидойиларига бағишланган ушбу мажмуани ташкил қилганимиз хайрли иш бўлди. Чунки улар ҳам миллий қаҳрамонларимиз. Шу жиҳатдан, бу майдоннинг маънавий аҳамияти катта. Бу ҳам ўзликни англаш, бу ҳам инсон қадри, деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари ватан ҳимоячиларининг оила аъзоларига чуқур ҳурматини билдирди.

    Бу жасур ўғлонлар таҳликали вазиятда ўзини ўйламай, бурчига содиқ қолиб, халқи учун жонини фидо қилган. Ҳозирги тинчликда, осмонимиз мусаффолигида уларнинг катта ҳиссаси бор. Оилалари, барча яқинлари билиши керакки, улар орамизда худди тирикдек, номлари ҳеч қачон ўчмайди. Буни мана шу майдонда муҳрлаб қўйдик. Мен уларнинг ота-оналарига, турмуш ўртоқларига таъзим қиламан. Фарзандлари қаҳрамон оталарига муносиб бўлишини истайман, дея таъкидлади президент.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Миллат фидойилари туғилган туманларда хотира тадбирлари ўтказиш, уларнинг мардлигини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш, қаҳрамонликлари ҳақида асарлар ёзиш зарурлиги таъкидланди.

    Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчиларини ҳам зиёрат қилиб, байрам билан табриклади.

    Аввало, сизларни, сиз орқали барча фахрийларимизни Ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклайман. Халқимиз номидан барчангизга чуқур миннатдорлик билдираман. Сизларнинг қаҳрамонлигингиз туфайли бугунги авлодлар шундай тинчлик-форовонликда яшаяпти. Бу тинчликнинг қадрини ёшларимизга сизлар орқали етказишимиз керак. Ҳаётингизнинг ўзи бизга намуна. Ҳар бир гапингиз жуда катта таълим, билим. Илоҳим, соғлиғингиз мустаҳкам бўлиб, кўп йиллар фахримиз, дуогўйимиз бўлиб юринг, дея тилак билдирди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Нуронийлар мамлакатда тарихий хотира улуғлангани, кексаларга катта ҳурмат-эътибор кўрсатилаётганини айтиб, дуолар қилишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентнинг 19 февралдаги қарорига мувофиқ, уруш ва меҳнат фахрийларига муносиб ҳурмат кўрсатилмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг АҚШ доллари миқдорида, ушбу тоифага тенглаштирилган шахсларга 25 миллион сўм, меҳнат фронти қатнашчиларига 3 миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари берилмоқда. Кўплаб муҳтарам нуронийларга “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медаллари топширилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Уруш фахрийлари ва ногиронлари учун тиббий ва ижтимоий хизматлар, жумладан, патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Улар ўз хоҳишларига кўра санаторийларда даволанмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлар раҳбарлари иштирокида уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, юмушларига ёрдамлашилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати
    8 май, 16:30   Изоҳ (0)   4388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#9 май#ҳарбий хизматчилар#нуронийлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда уруш ва меҳнат фронтининг ҳар бир қатнашчиси муносиб қутланади

    04.04.2017, 20:35

    Шавкат Мирзиёев ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    09.05.2018, 10:50

    «Дарё» оқшоми: коронавирус пандемияси бўйича 20 апрелнинг асосий хабарлари

    20.04.2020, 21:07

    Шавкат Мирзиёев фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади (фото)

    09.05.2020, 17:45

    Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш бўйича қарорни имзолади

    20.04.2021, 23:30

    Қашқадарёда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни — суратларда

    08.05.2021, 17:48

    Рамазоннинг охирги жумаси, «учаётган» аскар, скутердаги Special One. 7 май суратлари

    07.05.2021, 23:58

    Қозоғистонда 29 август ҳарбий қисмдаги портлашлар қурбонлари хотирасига мотам куни деб белгиланди. Мамлакатда яна қачон миллий мотамлар эълон қилинган?

    29.08.2021, 13:28

    Фото: 2021 йилда ўзбекистонликларнинг эътиборини тортган воқеалар

    31.12.2021, 10:11

    Туман ҳокимидан президентгача: Ўзбекистоннинг яқин тарихида жонига қасд қилинган олти амалдор

    02.12.2024, 12:45

    “Яшил” иқтисодиёт, энергетика манбалари, иқлим ўзгариши: Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нималар ҳақида гапирди?

    14 январ, 16:54

    Минг доллардан 1 миллион долларгача: Порахўрликда айбланган ҳоким ва “замҳокимлар”

    15 январ, 11:52

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    Си Цзиньпин 9 май куни Москвадаги парадда қатнашади

    10 феврал, 12:15

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида янги инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди

    16 феврал, 16:40

    Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади

    7 апрел, 12:49

    Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси ялпи мажлисида нутқ сўзлаган президент, Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланган Зайнилобиддин Низомиддинов, вилоятларда эълон қи...

    7 апрел, 23:00

    Тожикистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

    14 апрел, 16:55

    “Бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин сифат-чи?” — Шавкат Мирзиёев

    7 май, 14:30

    Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

    7 май, 14:41

    “Поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади” — Шавкат Мирзиёев

    7 май, 15:52

    Ўзбекистонда “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади

    7 май, 16:15

    Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади

    7 май, 18:08

    Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москвада бўлади

    7 май, 18:11

    “Дарё” дайжести: 7 майнинг энг муҳим хабарлари

    7 май, 23:10

    Ўзбекистонда Болалар саратони бўйича академик хаб ташкил қилинади

    8 май, 09:23

    Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талаблари ишлаб чиқилади

    8 май, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.