• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида янги инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди

    Шавкат Мирзиёевнинг Кувайтга расмий ташрифи арафасида 15 февраль куни ушбу мамлакат пойтахтида Ўзбекистон—Кувайт бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадбирда икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда 100 дан кўпроқ йирик компания ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этди. Форумда делегацияларга Ўзбекистон томонидан — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Кувайт томонидан — Кувайт Савдо-саноат палатаси раҳбари Рабаҳ ал-Рабаҳ бошчилик қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Форумнинг очилиш маросимида қутлов сўзи билан сўзга чиққан Лазиз Қудратов сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги муносабатлар ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, меҳмонхона бизнеси, фармацевтика ва кўчмас мулк соҳаларида лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошираётган йирик компаниялар қаторида Gulf Care, Аl Tijaria, Аl Imtiaz, Fouad Al Ghanim, Agility ва бошқалар бор.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун энг қулай шароитлар яратилгани таъкидланди. Хусусан,имтиёзлар ва преференциялар жорий этилди, тадбиркорлар дуч келаётган тўсиқлар олиб ташланмоқда, хусусийлаштириш дастури амалга оширилмоқда, инфратузилмаси ривожланган ўнлаб ЭИЗлар ташкил қилинди, МДҲ ва Европа Иттифоқи бозорларига божсиз кириш таъминланди. Натижада сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб икки баравар ошди. Биргина 2024 йилда ЯИМ 6,5 фоизга ўсиб, 115 миллиард долларга етди. Хорижий инвестициялар ҳажми 1,6 баробар кўпайиб, 34,9 миллиард долларни ташкил этди.

    Шу билан бирга, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фойдаланилмаётган улкан салоҳиятга эътибор қаратилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шу ўринда, агросаноат тармоғи, тўқимачилик саноати, тоғ-кон саноати, энергетика ва нефть-кимё, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, хусусийлаштириш, логистика, алоқа ва туризм каби ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари санаб ўтилди.

    Ўз навбатида, Кувайт Савдо-саноат палатаси раҳбари Рабаҳ ал-Рабаҳ Ўзбекистоннинг икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ҳамда Кувайт ва Ўзбекистон тадбиркорларини ҳамкорликни чуқурлаштиришга чақирди, уларни томонларнинг янги лойиҳалар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёр эканига ишонтирди.

    Бизнес-форум доирасида “B2B” ва “G2B” музокаралари ташкил этилди. Тадбиркорлар янги алоқаларни ўрнатиш, қўшма лойиҳаларнинг муҳимжиҳатлари ва товарларни ўзаро етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиб, унда тадбиркорлар ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни намойиш этди.

    Тадбир якунлари бўйича қатор инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди. Бизнес доиралари вакилларига кўра, имзоланган ҳужжатлар қисқа вақт ичида Ўзбекистон—Кувайт алоқаларини сезиларли даражада кенгайтириш ва икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш имконини беради.

    Ўзбекистон президентининг Кувайтга ташрифи

    Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17—18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ал-Кувайт шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари, етакчи компаниялари ва банк-молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон—Кувайт муносабатлари

    Кувайт Ўзбекисён мустақиллигини 1991 йил 30-декабарда тан олган. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил июлда ўрнатилган. Кувайт элчихонаси Тошкентда 2001 йилда, Ўзбекистоннинг Ал-Кувайтдаги элчихонаси эса 2004 йилда очилган.

    Икки мамлакат халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар, жумладан, БМТ ва ИҲТ доирасида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Икки давлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккита давраси ўтказилган.

    2004 йил 19 январда имзоланган савдо, иқтисодий, илмий ва техник ҳамкорликка оид битимга асосан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссияси тузилган. Унинг ҳамраислари этиб икки давлат молия вазирлари тайинланган.

    2024 йил 16—21 октябрь кунлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида Ўзбекистон—Кувайт бизнес-форумлари ўтказилганди. Ўша йилнинг май ва август ойларида Кувайтда бизнес форумлар ва Made in Uzbekistan кўргазмалари ўтказилди.

    16 феврал, 16:40   Изоҳ (0)   3037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#Кувайт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кувайт компанияси Фарғонада Марказий лаборатория ва диагностика марказини қуради

    30.04.2024, 21:40

    Кувайт Ўзбекистондан бир тонна гилос ва шафтоли сотиб олади 

    29.05.2024, 22:40

    Кувайт компанияси Наманганда тиббиёт соҳасида лабораториялар ва фармацевтика бўйича лойиҳа амалга оширади

    10.08.2024, 19:55

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳафталик авиақатновлар сони 28 тага оширилмоқда 

    28.10.2024, 21:40

    Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

    22.12.2024, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.