• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: коронавирус пандемияси бўйича 20 апрелнинг асосий хабарлари

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус оқибатида вафот этганлар сони дунё бўйича 160 минг кишидан ошиб, инфекция билан касалланганлар сони 2,5 миллион кишига яқинлашиб қолди. Коронавирус пандемияси бўйича 20 апрелнинг асосий хабарлари.

    Жаҳондаги вазият

    Жонс Ҳопкинс университетининг Тошкент вақти билан соат 19:20 даги маълумотларига кўра:
    • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 2 422 525 киши;
    • касалликдан тузалганлар — 635 895 киши;
    • инфекция оқибатида вафот этганлар — 166 235 киши.
    АҚШда COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар сони 40 минг нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети тақдим этган статистик маълумотларда қайд этилган. Университет ахборотлари федерал ҳамда маҳаллий статистика, шунингдек, бошқа манбаларга асосланган. Мамлакатда касалланганлар сони 760 245 кишига етди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 12 та ҳолат аниқланди, 22 киши тузалди, вафот этганлар қайд этилмади. Аниқланган 12 ҳолатнинг 8 тасида коронавирус четдан, қолган 4 та ҳолатда мамлакатнинг ўзида юқтирилган. Айни пайтда Хитойда умумий ҳисобда 83 817 киши коронавирусга чалингани тасдиқланган, 4636 киши вафот этган, 77 084 киши тузалган.

    Жанубий Кореяда бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 13 та ҳолат аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 10 674 кишига етди. Шундан 72 нафари тузалган, 236 киши вафот этган.

    Қозоғистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1775 кишига етди, 19 киши вирус қурбонига айланган. Шунингдек, 401 бемор даволанишга муваффақ бўлган.

    Қирғизистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 568 кишига етди, уларнинг 140 нафари — тиббиёт ходимлари. Касаллик оқибатида вафот этганлар сони етти кишига етди, 11 нафар бемор оғир аҳволда.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистонда 20 апрель соат 18:00 кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 39 ҳолат тасдиқланиб, касалланганлар сони 1604 кишига етди. Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг «Ўзбекистон 24» телеканали орқали берган баёнотида 20 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолгани маълум бўлганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фарғона вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 97 кишига етди. Инфекцияни юқтириб олганлар орасида икки нафар ҳамшира ҳам бор. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаровнинг маълум қилишича, ҳамширалар коронавирус инфекциясини беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида юқтириб олган.

    Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 19 апрель куни 75 та янги ҳолат тасдиқланганди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни 56 та, 18 апрель эса 85 та ҳолат аниқланганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 апрель куни мамлакат бўйича 36 нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон бўйича коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 261 кишига етди. 

    Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари вафот этди.

    Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.

    Ўзбекистон бўйича асосий маълумотлар?

    Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши президенти коронавирусга қарши кураш масаласини муҳокама қилди. Шарль Мишель Европа Иттифоқи ушбу глобал хатарга қарши курашишда Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

    Тошкентда ҳарбий хизматчилар дезинфекция ишлари бўйича ўқув машғулоти ўтказди. Ўзбекистон Президентининг махсус топшириғига биноан, 20 апрелдан 20 май кунига қадар мамлакат ҳудуди бўйлаб махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

    Фото: Исломжон Қўчқоров

    Фото: Исломжон Қўчқоров

    Тошкент вилояти асаларичилари уюшмаси асаларичиларнинг шахсий автомобилда ҳаракатланиши учун рухсат олишда ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда — «Агар биз ҳозир ҳаракатланмасак, асаларилар умуман йўқ бўлиши мумкин».

    Ўзбекистонда пандемия сабаб фойдаланилмаётган ерлар аҳолига мева-сабзавот етиштириш учун берилиши кутилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ҳозирги глобал инқироз ва коронавирус пандемияси шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва экспортни амалга ошириш ҳисобланади.

    Фоторепортаж: Карантинда деҳқон бозорлари қандай ишламоқда? «Фарҳод» деҳқон бозоридан фоторепортаж

    Тошкентда махсус стикерларни ноқонуний қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Пойтахтда 9 та МЧЖнинг мансабдор шахслари жами 18 та ҳолатда стикерларни ноқонуний қўлга киритгани аниқланган.

    Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ ҳолат яхши томонга ўзгаргандан сўнг ҳарбий хизматга чақирув ишлари давом эттирилишини маълум қилди. Бир ойлик хизматга пулини тўлаб қўйган фуқароларнинг пуллари қайтариб берилмайди. Ҳарбий хизмат учун ўтказилган тиббий кўрик натижалари 3 ойгача ўз кучида қолади. Ҳарбий хизматни ўташ ёшига етган фуқаролар карантиндан сўнг хизматга чақирилиши мумкин.

    Скриншот: Uzreport

    Скриншот: Uzreport

    Шунингдек, Мудофаа вазирлиги карантинда бўлганлар ҳарбий хизматга қабул қилинадими, хизматни ўтаганлар уйга қайта оладими деган саволларга жавоб берди.

    Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаганлар сони 83 мингдан ошди. Қоидабузарлар сони бўйича пойтахт етакчилик қилмоқда. 20 кун ичида карантин қоидаларини бузган 918 киши судланди, 421 киши 246 миллион сўм жаримага тортилди.

    Жиззахда карантин вақтида танишлари билан туғилган кунини нишонлаган яна бир шахс жавобгарликка тортилди. Аввалроқ Жиззахда карантин вақтида туғилган кунини танишлари билан нишонлаган шахс жазолангани ҳақида хабар берилганди. Сирдарёда ҳам карантин қоидаларини бузиб, уйида маишат уюштирган аёл жаримага тортилгани маълум қилинганди.

    Жаҳонда нима гап?

    «Ромир» ва Gallup International ҳолдинги ўтказган сўровномалар натижасидан дунёда коронавирусни енгиш учун чекловларга сабр қилишга тайёр одамлар сони ошаётгани маълум бўлган.

    Саудия Арабистонида дунё мусулмонларига таровеҳ намозини уйда ўқиш тавсия қилинди. Мурожаатда оммавий йиғилишлардан узоқроқ бўлиш, яъни ифторликларни ўз хонадонларида, оилавий тарзда уйдан чиқмай ўтказиш сўралган.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Бугунги кун олимлари янги турдаги коронавирусдек вирусни сунъий тарзда яратиш учун етарли билимга эга эмас. Бу ҳақда Ухань вирусология институти раҳбари Юань Чжимин маълум қилди.

    Мен ҳеч қачон инсониятнинг ҳозир бу каби вирусни ярата оладиган салоҳиятга етганига ишонмайман. коронавируснинг лаборатория шароитида яратилгани юзасидан ҳеч қандай далил ва асос йўқ.

    Юань Чжимин, Ухань вирусология институти раҳбари

    Аввалроқ Пентагон коронавирус табиий усулда келиб чиққанига етарли далиллар борлигини билдирганди. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян ушбу тахминларга жавобан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг сунъий синтез оқибатида пайдо бўлганлигини тасдиқламаганини қайд этиб, ташкилот экспертлари инфекциянинг одам томонидан лаборатор шароитда яратилгани юзасидан далиллар топмаганини маълум қилганди.

    Россия коронавирусни текширувчи тест тизимини танқид қилган Беларусь президентига жавоб қайтарди. Аввалроқ Александр Лукашенко коронавирусни текширувчи Россия тестларининг самарадорлигига шубҳа билан қараганди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Москвада антитана плазмаси учун донорларга тўланадиган пул миқдори белгиланди. COVREC’нинг ҳар 150 миллилитр плазмаси 1250 рубль (тахминан 170 минг 520 сўм), яъни 600 миллилитр учун 5 минг рубль (тахминан 682 минг сўм) тўланади.

    Нью-Йорк штатида коронавирус сабаб фуқароларнинг онлайн тўй қилишига рухсат берилди. Никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳномани энди интернет орқали олиш, рўйхатдан эса видеоконференцалоқа форматида ўтиш мумкин.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    «Эпидемия» фильми режиссёри Стивен Содерберг АҚШ киносаноатини қайта тиклашга киришади. Стивен Содерберг 2011 йилда ўта хавфли Хитой вируси ҳақидаги «Эпидемия» фильмини суратга олган. 2020 йилнинг март ойи охирида ушбу фильм бутун дунёдаги барча платформаларда энг кўп томоша қилинган фильм бўлди.

    Италиянинг Ferrari автомобилсозлик компанияси коронавирусга қарши кураш доирасида сунъий нафас олдириш аппаратлари учун клапан ва маҳкамлагичларни ишлаб чиқаришни бошлади. Термопластик таркибий қисмларни ишлаб чиқариш Маранеллодаги заводнинг автомобиль прототипларини яратиш билан шуғулланувчи бўлими томонидан йўлга қўйилди. Таъкидланишича, тайёр бўлган маҳсулотлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш идорасига, у ердан шифохоналарга юборилади.

    Фото: Facebook/Ferrari

    Фото: Facebook/Ferrari

    Норвегияда коронавирус сабаб ёпилган боғчалар яна очилмоқда. Таъкидланишича, мактабгача таълим муассасаларининг очилишига қарамай, кўплаб ота-оналар бу каби вазиятда фарзандлари уйда қолишини маъқул кўрмоқда.

    Ҳиндистонда пандемия даврида туғилган чақалоққа Санитайзер деб исм қўйилди. Ота-она ўғилларига қўйилган исмни шифокорлар табассум билан қарши олганини билдирган.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    20.04.2020, 21:07   Изоҳ (0)   118566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Рамазон ойи 24 апрелдан бошланиши маълум қилинди

    20.04.2020, 20:47

    Маҳаллалар фаолиятига тааллуқли қонуннинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

    20.04.2020, 20:16

    «Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    20.04.2020, 20:05

    Тошкентда ҳарбий хизматчилар дезинфекция ишлари бўйича ўқув машғулоти ўтказди (фото)

    20.04.2020, 19:57

    МИБ: Карантинга олинганларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш вақти карантин тугагунга қадар узайтирилган

    20.04.2020, 19:48

    Ғанишер Раҳимов янги ташкил қилинган Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ректор этиб тайинланди

    20.04.2020, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.