Ҳиндистон мактабларининг бирида юзлаб болаларга ўлик илон солинган таом берилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳозирда соғлиқни сақлаш идоралари ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Мокама шаҳрида заҳарланган тушликни истеъмол қилган 100 нафар бола касалликка чалинган. 24 апрель куни камида йигирма нафар ўқувчи касалхонага ётқизилган.
Мактаб ошпази илон қолдиқларини овқатдан олиб ташлаб, таомларни тарқатиб юборган, деб хабар бермоқда мамлакат Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси.
Болаларнинг баъзиларида бош айланиши ва кўнгил айниши аломатлари кузатилган. Бу ҳолат қишлоқ аҳолисини ғазаблантирган ва улар маҳаллий автомагистрални тўсиб қўйган.
Хабарлар агар ҳақиқат бўлса, ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича жиддий масала кўтарилади, дея қўшимча қилди комиссия.
Ҳиндистон болалар таълимини мустаҳкамлаш учун бепул овқат таъминотини йўлга қўйган. 2013 йилда ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берган эди. Ўшанда таом таркибидаги пестицидлар камида 23 нафар ўқувчини ҳаётдан олиб кетган. Натижада бу ҳукуматни хавфсизлик стандартларини яхшилашга ундаган эди.
Изоҳ (0)