Ўзбекистонда ҳаво транспорти хизматидан 1 кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланиши маълум бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь март ойларида хаво транспортида бир кунда ўртача 18,5 минг нафар йўловчилар ташилган. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 минг нафар йўловчига ошган.
2025 йилнинг январь февраль ойларида жами 1,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 361,2 минг нафарга ёки 37,1 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь февраль ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғиз Республикаси — 422 591 нафар
- Тожикистон — 401 377 нафар
- Қозоғистон — 199 048 нафар
- Россия — 90 611 нафар
- Афғонистон — 81 797 нафар
- Туркманистон — 48 871 нафар
- Туркия — 22 520 нафар
- Хитой — 14 062 нафар
- Ҳиндистон — 10 326 нафар
- Корея Республикаси — 5 292 нафар
- Бошқа давлатлар — 38 810 нафар.
Январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш – 461 277 нафар
- хизмат юзасидан – 88 336 нафар
- сайёҳлик – 75 392 нафар
- тижорат – 41 196 нафар
- даволаниш – 8 966 нафар
- ўқиш – 3 508 нафарни ташкил этган.
Ўзбекистон Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Сайёҳларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига расман қўшилди. Бу билан мамлакат туризм соҳасидаги халқаро стандартларга ва саёҳатчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Бу борада метрополитен
Тошкент метрополитенида 2024 йилнинг январь—декабрь ойларида жами 270,3 млн нафар йўловчи ташилган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 98,3 млн нафар йўловчига ёки 57,2 фоизга ўсган.
Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
- 2020 йил — 38,8 млн нафар;
- 2021 йил — 101,8 млн нафар;
- 2022 йил — 136,7 млн нафар;
- 2023 йил — 172 млн нафар;
- 2024 йил — 270,3 млн нафар.
Изоҳ (0)