• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальний заҳарланишдан ўлган бўлиши мумкин: The Insider ҳужжатларни ўрганди

    Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг колонияда вафот этишига заҳарланиш сабаб бўлган. Бу ҳақда ички ҳужжатлар билан танишган The Insider журналистлари хабар берди.

    Фото: Getty Images

    Журналистлар Навальнийнинг “Полярний волк” колониясида ўлими билан боғлиқ юзлаб расмий ҳужжатларга кириш ҳуқуқига эга бўлган. Уларга кўра, расмийлар ҳужжатлардан расмий версияга тўғри келмайдиган аломатларни атайлаб олиб ташлаган. Шифокорларнинг тасдиқлашича, бу аломатлар Навальний заҳарланганидан далолат беради.

    The Insider’нинг ихтиёрида, жумладан, адлия майори Александр Варапаэв томонидан имзоланган жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорнинг икки версияси ҳам бор. Олдинги версияда Навальний симптомлари қуйидагича тасвирланган:

    Маҳкум Навальний А.А. 2024 йил 16 февраль куни №2 камерали турдаги хонанинг сайр майдонида бўлганида ўз саломатлигининг кескин ёмонлашганини ҳис қилиб, бу ҳақда муассаса навбатчи ходимига хабар берган. Навбатчи уни сайр майдонидан чиқариб, №4 бўлимига олиб борган.
    Шундан сўнг маҳкум Навальний А.А. полга ётиб, қорин соҳасида кескин оғриқдан шикоят қила бошлаган, кўнгли айниб, рефлектор равишда қусиш бошлаган, тутқаноқ хуружлари пайдо бўлган ва ҳушидан кетган. Бу ҳақда дарҳол муассаса тиббиёт ходимларига хабар берилган.

    Ушбу қарорнинг кейинги, якуний версиясида қорин оғриғи, қусиш ва тутқаноқ ҳақидаги барча сўзлар олиб ташланган.

    Аммо The Insider нашрининг қўлида яна бир ҳужжат бор — “олинган объектлар” рўйхати, унда “қусиш массалари” ҳам қайд этилган. Бу намуналар расмий равишда на экспертиза, на қусиш ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган бўлса ҳам, экспертизага топширилган.

    Ҳужжатлар аввалроқ Юлия Навальнаянинг “у ўлимидан олдинги сўнгги дақиқаларда қорин соҳасида кучли оғриқдан шикоят қилган” деган сўзларини тасдиқлайди.

    Навальнийни 2020 йилда “Новичок” билан заҳарланишидан кейин Омск шифохонасида даволаган реаниматолог Александр Полупан фикрига кўра, ҳужжатларда келтирилган симптомлар расмий версия билан мутлақо мос келмайди.

    Расмий ўлим сабаби — юрак ритмининг бузилиши — қарорда келтирилган симптомларни, яъни қорин соҳасидаги кескин оғриқ, қусиш ва тутқаноқларни изоҳлай олмайди. Бундай симптомларни заҳарланишдан бошқа нарса билан тушунтириш жуда қийин. Қорин оғриғи ва тутқаноқлар орасидаги қисқа вақт бу, масалан, фосфорорганик бирикма бўлиши мумкинлигидан далолат беради (шу турдаги моддаларга “Новичок” ҳам киради, лекин тери орқали эмас, балки ички қўллашда).

    Полупаннинг хулосаларига The Insider томонидан сўралган бошқа турли соҳалардаги шифокорлар ҳам қўшилади.

    Заҳарловчи моддадан фойдаланилганини тасдиқловчи бошқа фактлар ҳам мавжуд: ҳокимият узоқ вақт давомида жасадни бермаган ва биоматериалларнинг муқобил экспертизасини ўтказишга рухсат берилмаган. Бироқ энди заҳарланиш ҳолати ҳужжатларда расмий равишда тасдиқланди.

    29.09.2024, 20:05   Изоҳ (0)   4999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Алексей Навальний#заҳарланиш#колония#Россия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Навальний табиий сабабларга кўра вафот этди” — Россия Ташқи разведкаси директори

    06.03.2024, 09:40

    “Бу ерда мени заҳарлашяпти” — Навальнийнинг собиқ адвокати марҳум сиёсатчининг хавотири ҳақида гапирди

    13.03.2024, 14:17

    Путин марҳум Навальний, сайловда номзоди қўйилмаган Надеждин ҳақида гапирди

    18.03.2024, 09:13

    Навальний ўлими: ЕИ Россияга қарши санкциялар бўйича келишиб олди

    19.03.2024, 10:05

    Навальнийнинг ўлими бўйича текширув муддати 20 апрелга қадар узайтирилди

    11.04.2024, 13:30

    “Путинга қарши курашаман. У менинг душманим” — Навальная

    18.04.2024, 11:45

    Алексей Навальнийнинг хотира маросимига раҳбарлик қилган руҳоний вазифасидан четлаштирилди

    24.04.2024, 19:20

    АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди — WSJ

    27.04.2024, 12:32

    Навальнийнинг беваси инаугурацияси куни Путинни ёлғон гапирганликда айблади 

    08.05.2024, 10:02

    Парижда Навальний кўчаси пайдо бўлади

    09.05.2024, 12:59

    Тергов қўмитаси Навальнийнинг ўлим сабабини маълум қилди

    15.08.2024, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.