Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқич 1-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди.

Водий жамоаларининг навбатдаги дербисида дастлаб меҳмонлар ҳисобни очди. Ўйининг 49-дақиқасида Зоран Марушич собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, фарғоналиклар майдонда бир киши кам қолди: Иброҳимҳалил Йўлдошев “Навбаҳор” дарвозабонига қўполлик қилгани учун ўйиндан четлатилди.
Учрашувга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда (90+6) бразилиялик легионер Гилерме Гедеш “қайчи” услубида гол уриб, “Навбаҳор”ни мағлубиятдан қутқариб қолди—1:1.
“Дарё” “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги навбатдаги дербидан фотогалерея тайёрлади.
Фотолар муаллифи Оқилхон Мамажонов.




























Изоҳ (0)