Ўзбекистон Кубоги E гуруҳи 1-туридаги “Навбаҳор” — “Нефтчи” учрашувининг (1:1) 67-дақиқасида баҳсли ҳолат юз берди. Фарғона клуби тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин бўлган вазиятда наманганликлар аъзоси Азим Аҳмедов тўпни қўли билан қайтариб қолди. Учрашув ҳаками Илгиз Танташев футболчини сариқ карточка билан жазолади. Ушбу ҳолат кўпчиликнинг фикрича, қизил карточкали вазият эди. ЎзФҲМ директори вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов Championat.asia нашрига мазкур вазият бўйича изоҳ берди

Унинг фикрича, ушбу ҳолатда сариқ карточка тўғри берилган. Саидқосимов қизил карточка берилиши учун бир нечта критериялар бўлиши кераклигини айтди:
Бу вазиятда сариқ карточка берилади. Қизил карточка берилиши учун бир нечта критериялар бўлиши керак.
1. Тўпга эгалик қилиш.
2. Ҳимоячилар сони.
3. Дарвозагача бўлган масофа.
4. Футболчининг дарвоза томон ҳаракати.
Мана шу критерияларнинг барчаси бўлсагина, қизил берилади. Бу вазиятда ҳужумчи тўпга эгалик қилмаяпти ва дарвозагача масофа анча узоқ. Шу боис сариқ карточка тўғри берилган.
Изоҳ (0)