• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Суперлига. Эксперт-ҳакамлар комиссияси: “Бунёдкор” дарвозасига нотўғри пенальти белгиланган

    Жорий йилнинг 19 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 16-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келди.  

    Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

    1-вазият. “Металлург” - “Нефтчи” қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

    “Металлург” - “Нефтчи” учрашувининг 90+4-дақиқасида меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси мезбонларнинг 15-рақамли аъзосининг оёғига буцасининг таг қисми билан жиддий зарба берди. Бош ҳакам Тўрабек Суюнов дастлаб фол қайд этди, аммо карточка кўрсатмади. ВАР ҳаками реферини монитор ёнига чақиргач, футболчига қизил карточка кўрсатилди. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

    2-вазият. “Олимпик” - “Сўғдиёна” қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

    “Олимпик” - “Сўғдиёна” учрашувининг 90+8-дақиқасида мезбонлар қулай вазиятга эга бўлди. Дарвозага қараб кетаётган майдон эгаларининг 16-рақамли футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам Никита Мустафин дастлаб пенальти белгилади, аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери 11 метрлик жарима зарбасини бекор қилди ва қоидабузарлик сифатида меҳмонлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Қўполлик ишлатилган вақтда ҳужум қилаётган футболчи ҳали жарима майдони ичига кирмаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

    3-вазият. “Динамо” - “ОКМК” қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

    “Динамо” - “ОКМК” учрашувининг 16-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Дарвозага қараб кетаётган майдон эгаларининг 99-рақамли футболчисига нисбатан рақиб жарима майдонида қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев пенальти белгилади, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    4-вазият: “Динамо” - “ОКМК” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

    “Динамо” - “ОКМК” учрашувининг 47-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли футболчисига нисбатан рақиб жарима майдонида тўп учун курашда қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев нуқтага ишора қилди, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.   

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи қулай имкониятга эга бўлган ҳужумчига қарши фол ишлатган. Пенальти белгилаш учун асос етарли. Комиссия ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб топди.

    5-вазият: “Динамо” - “ОКМК” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

    “Динамо” - “ОКМК” учрашувининг 90+1-дақиқасида мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида дарвозабон билан тўп учун курашди ва майдонга йиқилиб тушди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев ВАР орқали вазиятни ўргангач, пенальтига ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлади ва ҳужумчига симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи йиқилиш учун ҳаракат қилган. Пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.

    6-вазият. “Андижон” - “Сурхон” қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

    “Андижон” - “Сурхон” учрашувининг 45+4-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва майдон эгалари жарима майдонида тўп қўлга теккан ёки тегмаганлиги борасида баҳсли вазият юзага келди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов ўйинни давом эттирди, аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, термизликлар футболчисининг қоидабузарлик ишлатганини қайд этди ва унга сариқ карточка кўрсатди. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Ҳужумчи рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Бу каби ҳолларда фол қайд этилади. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    7-вазият: “Андижон” - “Сурхон” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

    “Андижон” - “Сурхон” учрашувининг 48-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида дарвозабон билан тўп учун курашди ва майдонга йиқилиб тушди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов пенальтига асос етарли эмас, деб топди ва баҳсни давом эттирди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўпга дарвозабон ёки ҳужумчи биринчи етиб борганини исботлайдиган кадр мавжуд эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси камера ракурсидан ҳолат яхши кўринмаганини маълум қилган ҳолда ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди ва уни тўғри, деб ҳисоблайди.

    8-вазият. “Навбаҳор” - “Бунёдкор” қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

    “Навбаҳор” - “Бунёдкор” учрашувининг 53-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўпга қараб кетаётган тошкентликларнинг 41-рақамли футболчисини майдон эгаларининг 13-рақамли ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов ВАР орқали вазиятни ўргангач, нуқтага ишора қилди ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи рақибига нисбатан қўполлик ишлатган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    9-вазият. “Навбаҳор” - “Бунёдкор” қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

    “Навбаҳор” - “Бунёдкор” учрашувининг 64-дақиқасида меҳмонларнинг 6-рақамли футболчиси мезбонларнинг 10-рақамли аъзосини қулай имкониятга чиқиб бораётган пайтда қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолган. Бош ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов дастлаб ҳимоячига карточка кўрсатмади. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди. 

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибига нисбатан  охирги умид фолини ишлатган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

    10-вазият: “Навбаҳор” — “Бунёдкор” ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

    “Навбаҳор” — “Бунёдкор” учрашувининг 90+8-дақиқасида мезбонларнинг 71-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида дарвозабон билан тўп учун кураш олиб борди ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов нуқтага ишора қилди.  

    Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда иккита баҳсли ҳолат юзага келган ва ВАР ҳакамни монитор ёнига чақириш керак эди. Кадрлар орқали тўп қўлга теккан ёки тегмаганлигини аниқлашнинг иложи йўқ. Иккинчи вазиятда дарвозабон ва ҳужумчи ҳавода кетаётган тўп учун кураш олиб борган ва бу ҳолат тўп учун кураш сифатида қайд этилади. Пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия ҳакамларнинг қарорини нотўғри, деб топди.

    21.08.2024, 20:46   Изоҳ (0)   10802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрлинг Ҳоланд жамоадоши Фоден мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишига муносабат билдирди 

    21.08.2024, 13:10

    Жоау Феликс Лондон клубига кўчиб ўтди

    21.08.2024, 18:01

    Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини тугатди

    21.08.2024, 19:15

    “Исроил Ғазодан қўшинларини олиб чиқишга тайёр” — АҚШ давлат котиби  

    21.08.2024, 20:05

    Гюндоган Испаниядан Англияга, Галлаҳер Англиядан Испанияга йўл олади

    21.08.2024, 16:56

    Свен-Ёран Эрикссон видолашув мактубини ёзди: “Мени самимий инсон сифатида эслаб қолинг” 

    21.08.2024, 15:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.