Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 апрель куни соат 00:50 ларда Гулистон—Бўка—Ангрен–Қўқон—Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Volvo русумли юк машинасининг кабина қисмидаги ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида юзага келган.

Қамчиқ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келиб, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида юк машинаси ҳайдовчисига ҳеч қандай жароҳат етмаган.

Аввалроқ Чилонзорда техник носозлик сабабли Damas ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди