Япониянинг Осака шаҳрида 1 май куни автомобиль мактаб ўқувчилари устига ҳайдади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Ҳодиса оқибатида етти нафар бола жароҳатланган. Уларнинг олти нафари ҳушида, бир нафарининг аҳволи аниқлаштирилмоқда. Ҳайдовчи 28 ёшли эркак бўлиб, Токиода истиқомат қилади. Полиция уни қотилликка уринишда гумон қилиб қўлга олган. Эркак айбловларни тан олган ва “ҳамма нарсадан тўйганини, шунинг учун у кимнидир ўлдиришни ўйлаб, машинани улар устига ҳайдагани”ни айтган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль болалар томон “зигзаг” қилиб ҳаракатланган. Эркак “жарроҳлик ниқобини таққан ва ўзини ҳушсиз ҳолатда тутган”. У мактаб ўқитувчилари томонидан машинадан судраб олиб чиқилган.
26 апрель куни Канаданинг Ванкувер шаҳридаги фестивал вақтида автомобиль одамлар устига ҳайдаган эди. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган, ҳайдовчи эса қўлга олинганди.
Изоҳ (0)