• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ёнимда АҚШ ва совет ҳукуматининг самолёти портлаган” — 17 ёшида II Жаҳон урушига борган ва беш йил умрини фронтда ўтказган отахон Бексеит Баймурзаев билан суҳбат (фото, видео)

    “Дарё” интернет нашри 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни арафасида II Жаҳон урушида мардонавор қатнашган инсонлар билан суҳбатда бўлди. Уларнинг ёши аср билан тенглашаётган бўлса-да, уруш азобини унутишгани йўқ. 

    Бексеит Баймурзаев 1924 йилнинг 10 май куни Тошкент вилоятидадаги Ўртасарой овулида дунёга келган. Урушга чақирилган йили у бор йўғи 17 ёшда бўлган. Бир вақтнинг ўзида унинг оиласидан уч ўғил урушга сафарбар этилган. Ўша вақтда қаҳрамонимиз Педагогика техникумида биринчи босқичида ўқир ва ҳарбий  хизмат ҳақида тасаввури ҳам йўқ эди. 

    Фото: “Дарё”

    “Уруш ўчоғида кечган етти йил”

    Фото: Бексеит Баймурзаев архивидан
    Изоҳ: Урушга кетган йили олинган сурат


    — Асли миллатимиз қозоқ, аммо Тошкент вилоятининг Ўртасарой овулида дунёга келганман. Аввал бу ерлар кенг дала эди. Аҳолиси оддий ўтовларда яшаб, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланарди. Уруш бошланган йили Педагогика ўқув юртига ўқишга киргандим.

    1942 йили оиламиздан уч ўғил урушга сафарбар этилди. Баймурзаев Момай акамнинг ўлгани ҳақида қорахат келди. Баймурзаев Тоғай акам билан иккимиз соғ-омон қайтиб келдик. У йилларда отам анча кексайиб қолганди. 1945 йил уруш тугагандан кейин бизнинг қўшинни Германияни қайта қуришга жалб этишган ва ҳарбий хизматим яна икки йилга сурилган. Отам раҳматлининг бундан хабари бўлмай, ҳар куни мени кутиб олиш учун вокзалга борган экан. Тонг отганида эшак аравасига ўтириб, 30 чақирим йўлни босиб, келаётган эшалондан мени излаган экан. Онамга “Кўнглим сезяпти Бексеит ўғлим қайтади”, деб кўп айтган экан. Бу жараён бир неча йил давом этган ва уйга қайтганимда отам йиғлаб кутиб олганди. 

    “Заҳарли газ билан одамларни ўлдиришарди”

    Фото: Бексеит Баймурзаев архивидан


    — Қишлоқдан урушга кетган йигитларнинг бор-йўғи 10 таси уйига қайтиб келган. Қолгани қирилиб кетди. Ҳатто, немис армияси совет аскарларини ўқ билан эмас, газ билан заҳарлаб ўлдиришни ҳам йўлга қўйди. Катта ўрмон ва далалардаги акопларда душман писиб ётар ва кутилмаганда ҳужум қиларди. Ана ўша дамда тинчликнинг қадрига етканмиз. Ҳар бир аскарнинг битта кийими бўларди. Ёмғир-қорли кунда ҳам бошқа кийим берилмасди. Ҳўл кийим эгнимизда қурирди. 

    8 май куни эртага уруш тугайди, дейишди. Қувониб турсак, соат олти бўлмай туринглар дейишди. Польша ва Чехословакияда уруш бошланиб кетди. Уруш қаттиқ бўлди. Ҳатто асбобларни кўтарадиган аскар ҳам қолмади. Жароҳат олганлар ҳам кўп эди. 10 май куни 10-11 лар атрофида Америка ва совет ҳукуматининг икки самолёти олдимизга келиб портлади. Кўпчилик ўлди, тирик қолганлар эса қочди. Кейин билсак, Власов деган генерал Сталин билан келишолмай, немислар томонга ўтиб кетган экан. Кейин уни бизга қарши қўйган экан.

    “Одамлар ўқишни эмас, қорин тўйдиришни ўйлашарди”

    Фото: Бексеит Баймурзаев архивидан

    — Уруш тугагач ҳаммаси яхши бўлиб кетишига ишонардик. Аммо қонли урушнинг асорати анча вақтгача одамларни қийнади. Очлик ва ишсизлик қишлоқлар тугул шаҳарда ҳам сезиларди. Колхозда ҳисобчи йўқлиги учун шу йўналишда таҳсил олдим. Аммо бу соҳада кўп ишлолганим йўқ. Боиси, колхознинг номи бор эди-ю, унда қилинадиган ишнинг ўзи йўқ. Ҳисобчига иш бўлмагандан кейин педагогика ўқув юртидаги ўқишимни тиклашга қарор қилдим. Урушдан қайтган йилим онам уйлантириб қўйган, рўзғор бошга тушгандан кейин ишлашим керак эди. 1948 йили ўғил фарзандли бўлдим, унга Қуролбек деб исм қўйдик. Хуллас, педагогика ўқув юртини тамомлаб, мактабга ишга кирдим. Колхоздаги мактаб абгор аҳволда эди, ўқувчилари ҳам жуда сийрак бўлган. Чунки одамлар ўқишни эмас, қорин тўйдириш ҳақида ўйлашарди. Болалар ёз-қишда овулдан анча узоқдаги мактабда ўқишларини истамай, колхоз биносидан жой олиб мактаб ташкил қилганман. Кейинчалик Низомий номидаги Педагогика институтида ҳам ўқидим ва ўзим ташкил қилган мактабда узоқ йиллар директори бўлиб ишладим.

    “Мактабни ҳашар қилиб таъмирлаганмиз”

    Фото: Бексеит Баймурзаев архивидан

    — Ҳаётда ташаббускор инсон бўлиш керак. “Анави қилиб берсин”, деб ўтираверса ҳеч нарса ўзгармайди. Бу овул марказдан анча узоқлиги учун электр энергияси ва газ етиб келмаганди. 1961 йили марказга бориб вазиятни тушунтирганимдан кейин Ўртасаройга электр симларини тортиб келишган.

    Мактабимиз биноси ҳам жуда ачинарли аҳволда эди. Болалар биринчи ўринда ўқиши керак, деб халқнинг ёрдами билан ҳашар қилиб, синфхоналарни таъмирлаганмиз. Урушдан аввал муаллимлик қилган инсонлар ҳам маош олмагани учун ишни ташлаб, далада кетмон чопарди. Китоблар тақчиллигини эса умуман гапирмаса ҳам бўлади. Бутун бошли мактабда битта Россиядан келган китоб бўларди. 

    “Аёлим билан 66 йил бирга яшадик”

    Фото: Бексеит Баймурзаев архивидан

    — Аёлим Гулойим билан 4 нафар фарзандни вояга етказдик. Фарзандларимнинг бари ўқитувчиликни танлади. Унинг асли касби тарбиячилик бўлса-да, ўқитувчиларнинг тақчиллиги сабаб у ҳам мактабга ишга кирди. Маълумоти олий бўлмаса ҳам болалар билан тезда тил топишиб кетарди. Эрта тонгда туриб, колхоз сигирларини соғарди, ундан кейин мактабга ишга бориб, дарслардан кейин далада кетмон чопарди. 

    Ҳозир шунча имкониятлар бўлса ҳам ёшлар тўйдан кейин бир йил яшаб, ажрашиб кетяпти. Мен аёлим билан 66 йил бирга яшадим. Жуда қийин кунларни бошдан кечирдик. Бирор марта нолигани йўқ. Аёлим 86 ёшида вафот этди, унинг қадри ҳар доим билинади. Чунки у нима истаётганимни мендан ҳам яхши биладиган инсон эди.

    “Узоқ умр кўришнинг сири...”

    Фото: “Дарё”

    — Узоқ умр кўришнинг сири нимада деб кўп сўрашади. Уни мен ҳам билмайман. Чунки ҳаммаси Аллоҳдан. Мен ҳам ҳамма инсонлар қатори яшайман. Фақатгина умримиз доимий харажатда ўтди. Катта ўғлим Қуролбой Тошкентда яшайди, 75 ёшга тўлди. У ҳам катта йигит бўлиб қолди. Унинг ҳам набира, эвара ва чеваралари бор. Шу кунларни кўрганимизга минг шукр. Ўтган умримдан розиман. Ҳурмат кўриб яшадик.

    Эшигимга “Бу ерда уруш қатнашчиси” яшайди деб ёзиб қўйишган. Ҳар доим ҳолимдан хабар олиб, совға-саломлар билан келишади. Чиройли кийиниб келган мактаб ўқувчиларини кўрсам ҳавасим келади. Ҳақиқатан ҳам улар бахтли. Илоҳим уруш бўлмасин, у ҳеч кимга рўйнолик олиб келмайди. Урушнинг заҳмати ўзбек халқига ҳам анча йиллар ўз таъсирини ўтказди.

    Эшолон тўла навқирон йигитларнинг жасади, йиғлаган оналар, бева қолган аёллар етим болалар... Буларни эслаш ҳам жуда оғир, — дейди II Жаҳон Уруши қатнашчиси Бексеит Баймурзаев.

    09.05.2023, 11:32   Изоҳ (0)   8965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Вақтида регистрациядан ўтмасангиз жарима ёки запрет жавобгарлиги бор” — юрист Россияга борган чет эл фуқаросидан нималар талаб этилиши ҳақида

    09.05.2023, 10:59

    Apple, Google ва Меtа. Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаётган хориж компаниялари маълум қилинди

    09.05.2023, 10:43

    Ўзбекистонда 10 май куни ҳарорат 38 даражагача кўтарилади

    09.05.2023, 10:11

    Тошкент вилоятида хотинини пичоқлаган эр очиқда юргани рад этилди

    09.05.2023, 09:39

    Бухорода ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди

    09.05.2023, 00:40

    Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ходимлари махсус дастур асосида ўқитилади

    09.05.2023, 00:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.