• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “У — қора. Есенинлар қора бўлмайди...”. Отасининг изидан бормаган, спорт журналистикасида янги мактаб яратган Константин Есенин ҳақида

    “Шуни таъкидлаш керакки, Есенин фамилиясини кўтариб юриш анча машаққатли. Мен асосан икки тамойилга амал қиламан. Биринчиси: Есенин фамилияси билан шеър ёзмаслик, уни ҳеч қачон эълон қилмаслик. Сен қандай ёзсанг ҳам, уларни отангнинг шеърлари билан қиёслашади, — деб ёзади Константин Есенин “Сеҳрли фонар оралаб” хотираларида. — Иккинчиси: Горкийники: “Ёзиш қўлингдан келмайдими — ёзма”. Футбол ҳақида ёзмасам туролмайман, ёзяпман ҳам. Шеърлар эса… Ҳар уч йилда бир марта”.

    Константин Есенин
    Фото Sports

    Бу тамойиллар шоир Сергей Есениннинг ўғли Константин Есенин ҳаётини белгилаб берди. Ота-онасининг йўлидан бориш ёки бошқа бирор соҳада ўзини намоён этиш танлови орасида қолганида, у иккинчисини афзал кўрди: ҳаётини шеърият билан боғламади, балки спорт журналистикаси билан шуғулланиб, болаликдаги қизиқишларини касбга айлантирди. Ўзини топиш учун Есенин яқинларини йўқотиш, уруш ва бошқа турли синовларга тўла осон бўлмаган йўлни босиб ўтди. 

    “Уф! Қора!... Есенинлар қора бўлмайди…” Сергей Есенин ўғлига совуқ муносабатда бўлиб, камдан-кам ҳол-аҳвол сўрарди. Ота ролини эса Всеволод Меерхолд ўз зиммасига олган.

    Константин Есенин 1920 йил февраль ойида туғилган. У пайтларда Сергей Есенин ва Зинаида Райх расмий оила бўлган, лекин биргаликда яшамасди. Улар 1919 йилда кўплаб хайрлашув ва яна муносабатларни тиклашга уринишлардан сўнг охир-оқибат ажралган, икки йилдан кейингина никоҳни бекор қилган.

    Сергей Есенин
    Фото: Sports

    Шоир фарзандининг туғилганини телефонда билган: Райх қўнғироқ қилиб, ўғлига қандай исм қўйиш кераклигини сўраган. Есенин узоқ вақт адабий бўлмаган исм қидирган ва Константин исмида тўхтаган. Фақат чўқинтиргандан сўнггина: “Жин урсин, Балмонтнинг исми Константин-ку”, деб аттанг қилган. 

    Бола туғилганлиги ҳақидаги хабар Есенинда уни кўриш истагини уйғотмаган. У ўғлини биринчи бор 1920 йилнинг ёзида Ростов-Дон темир йўл станциясида кўрган. Деярли тасодифан. Есенин ўша пайтда дўсти — ёзувчи, шоир ва драматург Анатолий Мариенгоф билан жануб бўйлаб саёҳатда эди. Райх эса ўғли билан Кисловодскдан Москвага қайтарди. Мариенгоф бу учрашувни “Алдовларсиз роман” асарида шундай тасвирлайди:

    “Тасодифан Ростов вокзали платформасида Зинаида Николаевна Райх билан тўқнашиб кетдим. “...”. Ростов платформасида Райх билан суҳбатлашаётганимни кўриб, Есенин пошнаси билан ярим доира чизди ва рельсга сакраб чиқиб, ҳавода сузиб юрган қўллари билан мувозанатни сақлаб, тескари томонга юрди. 

    Зинаида Николаевна сўради:

    — Серёжага айтинг, мен Костя билан кетяпман. У ҳали фарзандини кўрмаган. Кирсин, кўрсин. Агар мен билан учрашишни истамаса, купедан чиқиб туришим мумкин.

    Мен Есениннинг олдига бордим. Илтимосни етказдим.

    Аввалига у қайсарлик қилди:

    — Бормайман. Истамайман. Кўришимнинг кераги йўқ.

    — Бор, ҳозир иккинчи қўнғироқ чалинади. Фарзандинг кутяпти.

    Купега кириб, қошларини чимирди. Кичкина болакай оёқларини типирчилатиб турарди.

    — Уф! Қора!... Есенинлар қора бўлмайди…

    Зинаида Райх фарзандлари билан
    Фото: Sports

    Вақт ўтса ҳам ўғлига бўлган муносабат ўзгармади. Болалар ҳақида гап кетганда Есенин қизи Таня ҳақида меҳр билан гапирар, унга нисбатан эса қўпол муносабатда бўларди. 1923 йилда муҳожир ёзувчи ва журналист Роман Гул шундай суҳбатнинг гувоҳи бўлган:

    “Мен ҳеч кимни севмайман. Фақат ўз фарзандларимни яхши кўраман. Севаман. Қизим жуда яхши… малласоч, оёғи билан ер тепиниб, қичқиради: Мен — Есенинман! Қизим мана шунақа… Болаларимнинг олдига борсам… Мана бир ярим йилдирки, бу лаънати ерларда санқиб юрибман…”. “Серёжа, сенинг ўғлинг ҳам бор эмасмиди?, — дедим мен. “Ҳа, ўғлимни ёмон кўраман. У қора”.

    Болалар билан учрашувда ҳам Сергей яққол ажратимчилик қиларди: уларни кўргани борганда Есенин Таняни эркалатар, Костяга эса қарамасди ҳам. “Барча ёш оталар сингари у ҳам қизига жуда меҳрибон эди. Таня унинг арзандаси эди. У болалар майдончасида у билан ёлғиз қолар, у билан суҳбатлашар, унинг шеър ўқиб беришини тингларди, — эслайди Константин Сергеевич. — Отам менга деярли эътибор бермасди. Болалигимда юз тузилишим, сочларимнинг ранги билан онамга жуда ўхшардим. Татьяна эса сариқ сочли эди ва Есенин уни мендан кўра кўпроқ ўзига ўхшашини таъкидларди”.

    Константин Есенин (чапда) акаси Юрий билан
    Фото: Sports

    Четга суриб қўйилганига қарамасдан, Костя отасини яхши кўрарди. “Ахир, мен уни яхши кўрардим… Буни қандай изоҳлаш мумкин? Шунчаки эмас, телбаларча севардим. У бизнинг дала ҳовлимизга келганида мен кечқурун ҳеч нарсани ўйламасдим — фақат дадам эртага ҳам келиши ҳақида ўйлардим. Эсимда, ҳар беш дақиқада дарвоза олдига югуриб борардим, келмаяптимикан деб кўчага мўралардим”.

    Солиштириладиган иккала фарзанд ҳам Сергей Есенин ҳаётидаги воқеалардан четда турарди. У ҳар доим уларнинг суратларини ўзи билан олиб юрар, фурсат бўлди дегунча у суратларни дўстлари ва танишларига кўрсатар, бироқ Таня билан Костяни кўргани камдан-кам, совға-саломларсиз ташриф буюрарди. Шоир ва библиограф Иван Старцев болалариникига кетаётиб, Есенин бир шиша вино ичиш учун қаҳвахонага кирганини, кейин эса уларникига бориш фикридан қайтиб, эндигина сотиб олинган ўйинчоқларни у ерга ташлаб чиққанини ёдга олади. Зинаида Райхнинг қўшнилари бу муносабатдан ғазабланишар, у эса қатъий жавоб берарди: “Есенин фарзандларига совға бермайди. У совғасиз ҳам фарзандлари уни яхши кўриши лозимлигини таъкидлайди”. 

    Шу билан бирга, Есенинга болалар ҳаётида жисмонан эмас, балки ижод орқали иштирок этиш муҳим эди. Бир куни шоир болалар столида ўзининг китоблари йўқлигини кўриб, ғазабланган ва: “Сиз менинг шеърларимни ўқишингиз ва билишингиз керак”, деганди. Шоир “болаларни кимнингдир бегона, ўзига ёқмаган шеърларидан қизғонган”.

    Отанинг йўқлигини ўгай ота — театр режиссёри Всеволод Мейерхолд билдирмади. У Татьяна ва Константинга ғамхўрлик қила бошлади ва болаларни уни “ота” дея бошлаган.

    Всеволод Мейерхолд Костя ва Таня билан
    Фото: Sports

    1939 йилнинг июнь ойида Мейерхолд япон разведкасининг жосуси сифатида ҳибсга олинди ва 1940 йил февраль ойида отувга ҳукм қилинди. Эрининг ҳибсга олинганидан уч ҳафта ўтиб, Зинаида Райх вафот этди: у Москвадаги квартирасида юраги ва бўйнидан кўплаб жароҳатлар билан топилган.

    19 ёшли Константин бу вақтда Рязандаги бувисиникида меҳмон бўлиб турган эди. Онасининг ўлими ҳақида унга терговчилар хабар берган. Воқеа жойидан олинган суратларни кўриб, у даҳшатдан ҳушидан кетган.

    Фожиадан сўнг квартира муҳрланган, Константин ва опаси эса уйдан чиқариб юборилган. “Мен ёлғиз қолганимдан сўнг, Анна Романовна (Есениннинг фуқаролик рафиқаси ва биринчи фарзанди Юрийнинг онаси) менинг тақдиримда катта рол ўйнади, — деб ёзади Константин. — Урушдан олдинги 1940 ва 1941 йилларда у менга ҳар томонлама ёрдам берди”.

    Есенин болалигидан футболга меҳр қўйган: ўгай отаси ва Шостакович билан стадионга борган, ўсмирлар чемпионатида тўп сурган ва дафтарига жадваллар чизган.

    “Биласизми, Костя ўзининг футбол архивини қандай қадрларди?”, — дейди спорт журналисти Лев Филатов Всеволод Меерхолднинг набираси Мария Валентейнинг сўзларидан иқтибос келтираркан. — Мейерхолд қамоққа олиниб, онаси ҳалок бўлганидан кейин 24 соат ўтгач, уни квартирасидан олиб, саккиз метрли ҳужрага кўчиришганида, у ўзининг эски газеталаридан бошқа ҳеч нарсани ўйламаган, кўпчиликка эътибор бермаган, уларни битта қолдирмай олиб чиқиб кетган”.

    Есенин биринчи марта 1927 йилда ўгай отаси ва бастакор Дмитрий Шостакович билан стадионга кирган. Бу Ленин номидаги стадионда (кейинчалик “Петровский”) ЛГСПС (Ленинград футбол чемпионати) терма жамоаси ва “Инглиз ишчилари жамоаси” ўртасидаги ўйин эди. Ленинградликлар ўшанда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

    Фото: Sports

    Кейинчалик Константиннинг ўзи ҳам футбол ўйнади. 15 ёшида профессионал футболчи бўлишга ҳаракат қилган: чехиялик Антонин Фивебра мактабига топшириб кўрган, финал ўйинигача борган, аммо мураббийга унинг ҳаракатлари ёқмаган. Бир йил ўтгач эса у Москва ўсмирлар чемпионатида иштирок этган. 

    Есенин тўп суришдан ҳам кўра, ўйинларни кузатишни, уларни рақамлар орқали таҳлил қилишни ва статистикани юритишни яхши кўрарди. Бу иштиёққа оиласи ҳам катта ҳисса қўшган. Бир куни бобоси унга Ленинградда нашр этиладиган “Спартак” жисмоний тарбия журналини сотиб олиб берган. Нашр саҳифаларидаги жадваллар болани шунчалик ҳайратда қолдирдики, у турли хил кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда дафтарларига ўз чизмаларини чиза бошлади: киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар, очколар, ўйналган ўйинлар ва бошқалар. Всеволод Мейерхолд эса ўгай ўғлига катта футболни кўрсатибгина қолмай, унга чет элдан дастурлар ва маълумотномалар ҳам олиб келарди. “Бу ишларни қандай қилганимдан ҳайронман, — деган эди Константин Есенин. — Ҳозир ёшларга бу нарсаларни уқтириш қийин, мени нима мажбур қилган? Хабарим йўқ. Ўшанда бунинг устида тинимсиз ишлардим. Дам олишсиз, таътилларсиз…”

    Фото: Sports

    1938 йилда Есенин “Қизил спорт” (бўлажак “Совет спорти”) гасзетаси томонидан ўтказилган мухлислар ўртасидаги тахминлар танловида ғолиб чиққан. У барча ўйинлар — чорак финал, ярим финал ва СССР Кубоги—1938 финалининг ғолибларини тўғри топган. “Спартак” тарихдаги биринчи кубокни қўлга киритган ва Константин газета саҳифаларидан жой олган:

    “Танловда ким ғолиб бўлди? Ягона ғолиб — Куйбишев номидаги муҳандистлик-қурилиш институтининг биринчи курс тингловчиси москвалик Константин Есенин. Константин ўтган йили ҳам мусобақада иштирок этган, бироқ тахминлари тўғри чиқмаган: ўшанда унинг севимли жамоаси — Москванинг “Спартак”и панд берганди. Бу сафар Есенинг барча натижаларни мутлақо тўғри топди ва мукофотни қўлга киритди”.

    Ҳатто урушда ҳам футболни унутмаган. Бир куни ўйин учун халат ва шиппак кийиб, госпиталдан қочиб кетган

    1941 йил ноябрь ойида 4-курс талабаси Константин Есенин кўнгилли сифатида фронтга жўнаб кетди. 1946 йил август ойида катта лейтенант унвони билан демобилизация қилинган. Бу вақт ичида у қамалдаги Ленинградни ҳимоя қилган, Карелия бўйнида жанг қилган, уч марта (баъзи манбаларда тўрт марта) жароҳат олган, ўн икки марта пиёдалар ҳужумига ва тўрт марта танк ҳужумига борган, ҳатто тириклайин кўмилган ҳам.

    Беш йил давом этган уруш Есенин ҳаётини ўзгартирган, аммо футболга бўлган муносабатни ўзгартирмаган. “Уруш пайтида мен ўн олти марта одамларни ҳужумга бошлаб борганман ва ҳеч қачон бақирмаганман, сўкинмаганман. Аксинча, хотиржамлик билан: “Қани, кетдик, дўстлар, олға”, — дердим, эслайди Есенин. — Менимча, шунинг учун ҳам омон қолдим ва сиз билан бирга “Спартак”га мухлислик қиляпман”.

    Фото: Sports

    Москванинг “Спартак”ига бўлган муҳаббат Есенинга илиқлик бағишларди. Футбол шу қадар уни ўзига тортардики, бир куни Есенин касалхонадан ўйинга қочиб кетган, ваҳоланки, бундан сал олдин у ҳалок бўлишига сал қолган.

    Фото: Sports

    1944 йилнинг ёзида Константин жангда оғир яраланган — портловчи ўқ қовурғаларини майдалаб, ўпкасини тешиб ўтган. Кечаси уни бошқа қисмдан келган санитарлар топиб олиб, шифохонага олиб боришган, у ердан зудлик билан Ленинградга жўнатишган. Хизматдошлари кичик лейтенантни жанг майдонида тополмагач, уни ҳалок бўлган деб ҳисоблашган. Кўп ўтмай, синглиси Татьянага қора хат борган ва 1944 йил 9 декабрда “Қизил Болтиқ флоти” газетасида Константин Есениннинг ўлими ҳақида “Айнан ўша Кўк денгизда” мақоласи пайдо бўлган.

    Ҳамма Константинни ҳалок бўлган деб ҳисоблаётган бир пайтда у Ленинграддаги ҳарбий госпиталда даволанаётган эди, бу ерда у уч соатлик мураккаб операцияни бошидан ўтказган. Кунларнинг бирида Есенин “Зенит” СССР Кубоги чорак финалида Бокунинг “Динамо”си билан ўйнаётганини билиб қолди. Албатта, шифокорлар унга палатани тарк этиб, стадионга боришга рухсат беришмасди, шунинг учун у сўраб ўтирмади ва деразадан ошиб, касалхона халати ва шиппакда стадион томонга югурди. “Футбол “допинги”дан сўнг, госпиталдаги ишларим дарров ўнгланиб кетди”, — деб ҳикоя қилганди кейинчалик Константин Сергеевич.

    Севимли “Спартак”и ҳам Есенинни турли хатти-ҳаракатларга ундарди, аммо у пайтлари уруш даври эмасди.

    “Урушдан кейиноқ шундай бўлганди. Тирик қолганларнинг ҳаёти янгидан бошланарди. Ўйинда ўтирибман, “Спартак”ка гол уришяпти. Ёнимда ўтирган одам ўрнидан сапчиб туриб, бақирса, жирканч одамдек кўринарди кўзимга. Менимча, муштлашиш керак. У бир зум жим бўлиб қолди ва яна бақириб юборди. Мен бир мушт туширдим. У ким урганини сезмай қолди. Жойига ўтирди ва кафти билан ёноғини пайпаслади. Мен эса нега уни урганимни тушуна олмай ўтирардим”, — эслайди Константин.

    Уруш тугаб, одамлар яна стадионларга қайта бошлаганида, Константин Есенин трибунадаги кўплаб фахрийлар “Спартак”ка мухлислик қилишини билиб қолди: чунки улар ўзларини бу даврдан осонликча ўтмаган клуб билан боғлаган. Урушдан кейинги биринчи чемпионатда, 1945 йилда, жамоа жадвалдаги 12 та клубдан 10-ўринни эгаллади, кейинги, 1946 йилда, 6-ўринни эгаллади, аммо финалда Тбилисининг “Динамо”сини мағлуб этиб, СССР Кубогини қўлга киритди.

    Фото: Sports

    “Газеталарнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, бу совуқ ёмғирли кунда стадиондаги ҳар бир ўриндиқ ва ҳар бир йўлакни 70 000 киши тўлдирган, — деб ёзади тарихчи Роберт Эделман “Москванинг “Спартак”и: ишчилар мамлакатидаги халқ жамоаси тарихи” китобида. — Ўша учрашувга ташриф буюрганларнинг аксарияти, биринчидан, эркаклар бўлса, иккинчидан, “Спартак”ни қўллаб-қувватлашарди. Уларнинг кўпчилиги аскарлар эди. Ўша пайтда фахрийлар даволанган ҳарбий госпиталлар Москвада жойлашган эди. Есениннинг хотирлашича, трибуналар қўлтиқтаёқли ногиронлар билан тўлган, кўпчилик бошларини боғлаб, гипс боғичлар билан ўтирган. Стадион худди улкан шифохонага айланиб қолгандек эди.

    Фанатизм билан рус спорт журналистикасида статистикани яратиб, соҳага катта ҳисса қўшди

    Урушдан сўнг Есенин муҳандислик-қурилиш институтига қайтиб, ўқишни давом эттирди. Стипендияга кун кечириш қийин бўлган ва у отасининг шеърлари кўчирилган бир нечта дафтарни СССР Ички ишлар вазирлигининг бош архив бошқармасига сотишга мажбур бўлганди.

    Дипломни олгач, Константин қурилиш участкасининг бошлиғи бўлиб ишлади. Пойтахтда турар-жой бинолари, мактаблар ва кинотеатрлар қурган, шунингдек, мамлакатдаги энг йирик “Лужников” спорт мажмуаси қурилишини назорат қилган. 

    Машҳур шоир билан қариндошлиги мартаба учун ёрдам бермади, аксинча, баъзи ҳамкасбларни безовта қилди: “Шуни айтиш керакки, Есенин фамилиясини олиб юриш жуда машаққатли. Баъзан қурилишдаги ишчилар фамилиям Есенин бўлганидан қўрқишар, баъзилари эса ҳатто фамилиямни ўзгартиришни таклиф қилишарди”.

    Есенин ҳали футбол билан хайрлашмаган: бўш вақтларида ишлаб чиқариш жамоалари билан футбол ўйнар, статистика билан астойдил шуғулланишни давом эттирарди. 1956 йилда эса уларни нашр эта бошлади.

    Фото: Sports

    “Константин Сергеевич спорт журналистикасига жуда ғалати йўл билан кириб келди. Ажойиб кунларнинг бирида у ёзувчи Юрий Трифонов билан Москвада сайр қилиб юрарди. Кайфияти бузуқ эди, Трифонов эпатажга ташна бўлиб, Есенинни “Спорт ўйинлари” журнали таҳририятига судраб кетди. Трифонов уни етти киши ўтирган хонага бошлаб кирди-да, баланд овоз билан: — Ҳой, сиз! Мен олиб келган одам футбол ҳақида сизлардан уч баробар кўпроқ билади!, деди. Журнал ходимлари хафа бўлиб, далил талаб қилишди. Есенинга мақола ёзиш топширилди. Ва у ёзди”, — дейди адабиётчи Михаил Болотовский “Арифметика ўқитувчиси” номли мақоласида.

    Бу мақоладан кейин “Совет спорти”, “Москва комсомоли”, “Футбол” ҳафталиги (1967 йилдан — “Футбол-Хоккей”) учун бошқа мақолалар пайдо бўла бошлади. Вақт ўтиши билан болаликдаги қизиқиш реал ҳаётга кўчди: 1960 йилларнинг охирида Есенин юрак хуружини бошдан кечирди ва асосий ишини ташлаб, спорт журналистикасига эътибор қаратди.

    “Футбол” ҳафталигининг бош муҳаррири Лев Филатов Константин Есенин шуғулланган статистик тадқиқотлар ва маълумотларни тартибга солишнинг аҳамиятини шундай таърифлайди: “Муҳаррир сифатида материалларни нашрга тайёрлашни бошлашим биланоқ, фактлардаги тафовут мени ҳайратда қолдирарди. Кўп нарса ўйламасдан ёзилар, фамилиялар, саналар, рақамлар чалкашиб кетар, айни бир воқеа гоҳ ундай, гоҳ бундай баён қилинар, гол гоҳ у, гоҳ бу ҳужумчи ҳисобига ёзиларди. Агар футбол прозаси аниқ маълумотларга таянса, ғалаба қозонишини шунчаки тахмин қилдим. У Константин Есенинни чақирарди. Ҳаққонийликни қадрлайдиган ҳар бир муаллиф ўз мулоҳазаларида хира хотираларга эмас, балки аниқ маълумотларга таяниш имкониятига эга бўлди”.

    Фото: Sports

    Шу билан бирга Есениннинг ҳамма маълумотлари ҳам бенуқсон эмасди. Кўпинча рақамлар ва жадваллар билан ишлайдиган бошқа ҳамкасбларига мурожаат қилар, шунингдек, хатоларни кўрсатганларга қулоқ соларди. Улар орасида, масалан, Дмитрий Шостакович бор эди — у нафақат ХХ асрнинг энг йирик бастакори, балки футболнинг катта ишқибози ва статистика мухлиси ҳам эди.

    Бир куни Шостакович Есениннинг навбатдаги мақоласини ўқиб, ноаниқликларни аниқлади ва муаллифга барча зарур тузатишлар ҳақида ёзди. У хат жўнатувчининг дастхати ва имзосини ўқимади, ниҳоятда жаҳли чиқиб, хат охирида кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилди. “Сизнинг чолингиз футболга қизиқадими?” - деди Есенин. Гўшакнинг нариги томонидаги аёл эса “чолини” чақирди. Есенин у билан узоқ баҳслашди ва охирида фамилиясини сўради. Гўшакдан “Шостакович” деган овоз эшитилди-ю, у ҳанг-манг бўлиб қолди.

    Қуйида Есениннинг статистикадаги ютуқларидан баъзилари келтирилган:

    • СССР терма жамоасининг барча ўйинлари рўйхати (тартиб рақами кўрсатилган ҳолда);
    • мамлакат чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган юз нафар футболчи рўйхати;
    • фаолияти давомида 100 дан ортиқ гол урган совет ва россиялик футболчиларни ўз ичига олган “Григорий Федотов клуби”ни ташкил этиш.

    Бундан ташқари у кўп йиллар давомида тўпланган материалларга асосланган китоблар ёзган: “Футбол: рекордлар, парадокслар, фожиалар, сенсациялар”, “Москва футболи”, “Спартак” Москва” ва “Футбол: СССР терма жамоаси”.

    Мақола сўнгида опаси Татьяна билан боғлиқ эпизодни келтиришни маъқул кўрдик. Аэропортда чипта олиш учун навбатда турган ёш офицер унга оғир чамадонларини кўтаришга ёрдамлашди. Аёл пулни тўлаётиб, кассирга паспортини кўрсатаётганда, офицер унинг фамилиясини кўриб, ҳайрон қолган ҳолда сўрайди: — Сиз Есенинамисиз? Футбол статисти Константин Есениннинг қариндоши эмасмисиз? Татьяна укаси билан учрашгач, бу воқеани гапириб берган ва кулган ҳолда: Сен отамиздан ҳам машҳур бўлиб кетибсан, деган эди.

    24 март, 11:13   Изоҳ (0)   2128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Есенин#Футбол#Константин Есенин

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қурилиш: Нурафшон кўчасининг Беруний шоҳ кўчасидан Чилонзор Оқтепа майдонигача бўлган қисми деярли тайёр

    12.08.2016, 18:17

    Хворостовский вафотидан кейин Grammy мукофотига номзод қилиб кўрсатилди

    29.11.2017, 10:30

    Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этди

    11.10.2020, 10:03

    «Ижодий фестиваль, халқаро адабий тадбирлар ўтказиш учун президент турткисини кутиш – бу энг қолоқ давлатлардаги тизим». Шоир, таржимон Аъзам Обидов билан таржимач...

    30.09.2021, 14:41

    «Олтин жилосига ишондим, лекин қуёш ўқидан ўлдим». Лермонтов, Гумилёв, Бродский каби шоирлар ўз ўлимини аввалдан сезганми?

    19.11.2021, 15:35

    Маст капитан сабаб ҳалокатга учраган Boeing 737 ва Айседора Дунканнинг фожиали тақдири. Кун хронологиясида 14 сентябрь

    14.09.2022, 09:30

    Байрутдаги самолётларни яксон қилган Исроил, Сергей Есениннинг ўлими ва космосда «иш ташлаган» АҚШ астронавтлари. Кун хронологиясида 28 декабрь

    28.12.2022, 10:00

    Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойлар беш кунга иссиқ сувдан узилади

    09.09.2023, 15:25

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    14.11.2024, 08:35

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

    19.12.2024, 12:00

    Тошкент инвест компанияси “Пулли тўхташ жойлари” дастурини яратиш учун қарийб 8 млрд сўм маблағ сарфлайди

    3 январ, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.