• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исёнкор йигитдан миллат отасигача. Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси Maxатма Гандининг “туз юриши” ва унга уюштирилган суиқасд

    Бундан 75 йил олдин, 1948 йил 30 январь куни Нью-Деҳлида ҳинд сиёсатчиси, файласуф ва жамоат арбоби Maxатма Ганди ўлдирилган эди. У ўзининг навбатдаги чиқиши давомида миллат отасининг идеологиясига қўшилмайдиган фанатик Натхурам Годзе томонидан отиб кетилган. Maxатма Ганди мамлакат аҳолисининг хотирасида Ҳиндистонни Британия империяси мустамлакасидан озод этган курашчи сифатида қолган. Унинг ғоявий фалсафалари асосини фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликлари учун куч билан курашмаслик ташкил этарди. 1930 йилда TIME журнали Ҳиндистон мустақиллиги учун ҳаракат етакчисини “Йил одами” деб топган, BBC бўлса — халқаро тинчлик ва эзгулик рамзи дея эътироф этганди. “Дарё” ”100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида Maxатма Ганди нима учун курашгани, кимдан таълим олгани ва ўзидан нималарни меърос қолдиргани ҳақида ҳикоя қилади.

    Maxатма Гандига атаб ўрнатилган ҳайкал
    Фото: AP Photo

    Мохандас Карамчанд Ганди 1869 йил 2 октябрь куни Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Порбандар шаҳрида дунёга келган. Унинг оиласи савдогарларнинг баня кастасидан эди, отаси шу номдаги князликда вазир лавозимида фаолият юритган. Боланинг дунёқарашига динга жуда қаттиқ берилган онаси катта таъсир кўрсатади. Мохандас бутун болалигини ибодатхоналарга бориш ва диний маросимларда қатнашиш, гўшт емаслик билан ўтказди.

    Бироқ ўсмирлик ёшида Ганди қатъий қоидалардан бироз чекинди ва вегетарианлик қоидаларини бузишни бошлади. “Инглизлар гўшт ейди, шу боисдан бизни бошқаришга қодир”, — дея ҳисоблайди у. Бу вақтда Ҳиндистон Британия империясининг колонияси эди.

    Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси бўлган ёш Ганди инглизларга ҳавас қиларди. 1888 йилда у Лондонга йўл олиб, юриспруденсияни ўрганди ва инглизларга хос мода ҳамда хулқ-атворда юришни бошлади: европача костюм ва галстук таққан, рақсдан дарс олган, фақат биринчи классда юрди. Шу билан бирга, Мохандас таълим олишга жиддий эътибор қаратади ва мустақил ўқишга кўп вақт ажратарди.

    Ганди Лондонда
    Фото: Getty Images

    Айнан инглизлар Мохандас Гандини кейинчалик ўзининг фалсафий таълимоти асосига айланган “Бхагавадгита” — ҳинд фалсафасидаги муҳим йўналиш билан таништирган. Аввалига у инглиз тилида “Худо қўшиғи” ва бошқа диний адабиётларни ўқишга киришди. Йигитча Ҳиндистондан узоқда ўз юртининг дини ва фалсафасига катта ҳурмат ҳамда қизиқиш ҳис қила бошлаганди.

    Шу билан бирга, Британия ҳаётига шўнғиши билан унинг кўз ўнгида Бирлашган Қироллик жозибаси йўқола бошлайди. “Самовий” инглизлар унинг учун ўзига хос камчилик ва заифликка эга оддий инсонларга айланди. Шунингдек, Ганди инглизларнинг ўртача даромади ҳиндларникидан ўн баробар юқорилигини тушуниб етади. У бунда мустамлакачилик бошқарув тизимига асосланган адолатсизликни кўрарди.

    Дастлабки қадамлар

    1891 йилда Ганди Ҳиндистонга қайтиб келади. Аввалига у адвокат сифатида карьера қилишга интилади, бироқ бу борада муваффақиятга эриша олмади. Икки йилдан кейин унга мутахассислиги бўйича Жанубий Африкада ишлаш таклиф этилади ва Мохандас умрининг кейинги 20 йилини бошқа қитъада ўтказади.

    Катта қисми Британия империяси назорати остида бўлган Жанубий Африкада апартеид сиёсати (ирқий айирмачилик) амалда эди. Шу боисдан ҳам қитъада яшовчи европаликлар туб африкаликларга нисбатан кенг имкониятларга эга бўлган.

    Африкага етиб келиши билан Ганди тенгсизлик ва ирқий айирмачиликка дуч келди, чунки ҳиндлар ҳам қора танлилар сафига киритилар эди. Хусусан, поезддаёқ ундан биринчи класс вагондан чиқиб кетишни сўрашган. Мохандас ўз хоҳиши билан кетишдан бош тортади ва йўловчилар полицияни чақириб, уни куч ёрдамида вагондан чиқариб ташлайди.

    Апартеид адолатсизлигини кузатар экан Гандининг Британия империяси борасидаги ҳафсаласи янада пир бўлди ва зулм ҳамда қора танлилар  ҳуқуқларини поймол этишга қарши тўлақонли кураш бошлади.

    У Ғарб буржуа жамиятини танқид қилувчи файласуфларнинг ишларидан илҳомланиб идеал давлат тузилиши борасида ўз қарашларини шакллантирди. Ушбу ғоя барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, зўравонликдан воз кечиш, оддий қўл меҳнати ва пок фикрлар билан яшашни афзал кўриш ғоясига асосланган эди.

    “Агарда биз ҳақиқий демократия руҳини ҳосил қилишни истасак, сабрсиз бўлишга ҳақимиз йўқ”, — деганди Ганди.

    Рус ёзувчиси Лев Толстой асарларини ўрганиш ҳам Гандининг қарашларига катта таъсир кўрсатган. “Толстойнинг ‘Худонинг шоҳлиги ичимизда’ китоби мени том маънода қамраб олди. У қалбимда ўчмас из қолдирди. Бу китобнинг мустақил фикрлаши, чуқур ахлоқи ва ҳаққонийлигидан олдин қолган барча китоблар қизиқ эмасдек туюларди”, — дея эслайди у. Ганди ва Толстой ҳатто бир неча бор мактуб ёзишиб, адолатсизлик, озодлик қиймати ва тенг ҳуқуқлилик ҳақида фикрлашади.

    Фото: Getty Images

    Бу вақт Жанубий Африкада ҳинд диаспораси кенг тарқалган. Ганди уларнинг вакиллари билан биргаликда Ҳиндистон конгресси — ирқчилик ва сегрегация билан курашувчи жамоатчилик иттифоқига асос солди. Шунингдек, у Indian Opinion (“Ҳинд фикри”) ҳафталик газетасини чоп этишни бошлайди, унда камситувчи қонунларга тинч йўл билан қаршилик кўрсатиш ғоялари илгари сурилди. Бир неча йил ичида у ҳиндларни муҳим сиёсий кучга айлантиради ва натижада ҳукумат уларнинг фикрини инобатга олишга мажбур бўла бошлади.

    “Индиан Опинион журналингизни олдим ва уй ерда ёзилаётганлар менинг қарашларимга зид эмаслигидан хурсанд бўлдим...”, — дея жавоб қайтарганди Толстой.

    Марш ва тинчлик намойишларини ташкиллаштиргани учун Ганди бир неча бор ҳибсга олинган. Бироқ у нафақат Жанубий Африкада, балки Буюк Британияда ҳам жуда тез машҳурликка эришди, шу туфайли полиция жамоатчилик кўтарилиб кетишидан қўрқиб, Гандини қўйиб юборишга мажбур бўларди.

    Натижада Ганди ирқчиликка оид қатор қонунларнинг бекор қилинишига эришди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан метрополия келиб чиқиши ҳинд бўлган фуқаролар учун солинган солиқни йилига 25 фунт стерлингдан 3 фунтга туширади, кейинроқ эса бутунлай бекор қилади.

    Жанубий Африкада ирқчилик ва дискримиацияга қарши курашдаги муваффақият Гандини ўз ишини она ватани Ҳиндистонда ҳам давом эттиришга ундай бошлади. У зўравонлик, шафқатсизлик ва адолатсизлик — Британия мустамлакачилари томонидан ҳосил қилинган “қадриятлар” эканига ишонарди.

    Фото: Getty Images

    “Ҳиндистон яратган цивилизация дунёда ютқазиб қўймаслигига ишонаман. Аждодларимиз томонидан сочилган уруғга ҳеч нарса бас кела олмайди. Рим йўқолиб кетди, Греция ҳам: фиръавнлар қудрати яксон этилди; Япония Ғарбга мослашмоқда; Хитой ҳақида бирор нарса деб бўлмайди. Аммо Ҳиндистон барибир ўз замирида кучли”, — Maxатма Ганди.

    Мохандасдан Maxатмага

    1915 йилда Ганди Ҳиндистонга қайтиб келди. У эндиликда ватанини тарк этган вақтдаги каби ёш олифта эмас эди, анъанавий кийим — дхоти ва саллада юрарди. Сиёсатчи Ҳиндистон миллий конгресси — миллий-озодлик ҳаракатининг барча тарафдорларини бирлаштирувчи партияга қўшилди. Қайтишининг асосий мақсади Ҳиндистонни мустамлакачилардан озод этиш эди. Маълумотларга кўра, айнан ўша йилда адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати, ҳинд ёзувчиси Робиндранат Тагор илк бор Гандини “Maxатма” (“буюк қалб эгаси”) деб атаган. У тарихда шу исм билан қолиб кетди.

    Робиндранат Тагор ва Мхатма Ганди
    Фото: Indian Today

    Ганди ўз фалсафасини “сатяграха” дея атади, у санскритчадан “ҳақиқат қатъиятда” маъносида таржима қилинади. Унинг асосини учта тамойил ташкил этган: фуқаролик итоатсизлиги, Британия ҳукумати билан ҳамкорлик қилмаслик ва зўравонликдан воз кечиш.

    Ганди ҳатто душманларга нисбатан ҳам зўравонликка йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисобларди. Унинг фикрича, ҳар қандай норозилик ҳаракатлари тинч ўтиши ва ҳеч кимга азоб келтирмаслиги керак. Итоатсизлик борасида эса у адолатсиз қонунларнинг амалга оширилишига йўл қўймаслик ва унинг учун жавобгарликни бўйнига олишга тайёрликни тушунди.

    “Мен зўравонликка қаршиман. Чунки ёмонлик яхшилик қилгандай туюлсада, бироз вақтгина яхшилик қилади. Ва ёвузлик абадий қолади”, — дейди Ганди.

    Мустақиллик йўли

    1919 йил мартда Ҳиндистоннинг мустамлака маъмурияти “Роулетта қонуни”ни қабул қилди, у ҳиндларнинг фаол норозиликларни бошлаб юборишига сабаб бўлди. Янги қонунчилик маҳаллий ҳукуматга экстремизм ва империяга содиқликда гумон қилинган фуқароларни қидириб топиш ҳамда қўлга олишда кенг ҳуқуқларни берарди. Ҳукумат том маънода одамларни суд ва терговсиз қамоққа тиқиб қўйиш ваколатига эга бўлди. Бунга жавобан Ганди ўзининг барча тарафдорларини умуммиллий сатягарахга — зўравонликсиз итоатсизлик ҳаракатларига чақирди.

    Ўша йилнинг апрелида Амрицар шаҳри аҳолиси маҳаллий амалдорга ўз талабларини билдириб, сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилди. 15 мингдан ортиқ намойишчи шаҳар кўчаларига чиқди. Бунга жавобан 50 нафар Британия гвардияси аскарлари тўпланганларга қарата ўт очади. Амрицарда юз берган тўқнашув оқибатида юзлаб инсонлар, асосан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган.

    Фото: Getty Images

    Шундан кейин Ганди метрополия ҳукуматини ағдариш бўйича кескин курашга киришишга қарор қилди. “Дунёни қандай кўришни истасак, ўзимиз ҳам ўша ўзгаришларга айланишимиз керак”, — дея таъкидлайди Maxатма Ганди.

    1920 йилда Maxатма фуқароларни яна умуммиллий сатяграхга чақириб, Британия ҳукуматининг текстиль саноатига бойкот эълон қилди. У вақтларда Ҳиндистон плантацияларидаги бутун пахта оролга юборилган, ундан мато ишлаб чиқарилиб, ҳиндларга қиммат нархларда сотилган. Қўлбола чарх ушбу намойишнинг рамзига айланган. Гандининг чақириқлари ортидан минглаб ҳиндлар матоларни уйида ишлаб чиқариб, уларни маҳаллий бозорларда сотишга киришди. Мазкур воқеадан кейин Maxатма икки йилга қамалади.

    Ганди ва унинг тарафдорлари яна бир машҳур аксияси — “Туз юриши”ни амалга оширди. 1930 йил 30 январда Ганди “Ёш Ҳиндистон” нашрида Ҳиндистон вице-қироли Эдуард Вуд Ирвинга мурожаат йўллайди ва ўзи мақсад қилиб қўйган сатяграха ҳаракатидан воз кечишини маълум қилади. Бу ультиматум орқали Ганди инглиз ҳукуматидан ер солиқлари миқдорини камайтириш, тузга бўлган монополияни бекор қилиш, ҳарбий ва маъмурий харажатларни қисқартириш, ҳибсхоналардан сиёсий асосда қамалганларни озод этиш талабини қўяди. Аммо инглиз ҳукумати бу ультиматумни жиддай қабул қилмайди ва “қўлингдан келганини қил”, қабилида иш кўради.

    Машҳур “туз юриши” 1930 йилнинг 12 март санасида Ганди ва унинг 79 нафар издоши бошчилигида Ҳиндистоннинг Гужарот вилоятидаги Аҳмадобод шаҳрида бошланди. Ташаббус орқали намойишчилар 400 километрлик масофани босиб ўтиб, Ҳинд уммони соҳилларига чиқиши ва у ерда намойишкорона равишда шўр сувни қайнатиб туз олиши керак эди.

    “Туз юриши” тарафдорлари ҳар бир қишлоқ ва шаҳарда тўхтаб, уларнинг сафига қўшилишни таклиф қилар, бу эса Ҳиндистоннинг озод бўлишига ёрдам беради деб нутқ сўзлар эди. Юришга қўшилган тарафдорлар сони кескин кўпаяр, барчанинг умиди озод Ҳиндистонни кўриш эди. Натижада ҳаракат фавқулодда оммавий тус олиб кетади. Инглиз ҳукумати эса ҳаракатни бостириш мақсадида кескин чоралар кўришга ҳам улгуради.

    Фото: Getty Images

    “Туз юриши”ни муттасил ёритиб борган Британия матбуоти ҳам вазиятнинг оммавийлашувига ҳисса қўшади. 6 апрель санасида Арабистон денгизи соҳилларидаги Данди шаҳарчасида “туз қайнатиш” маросими ўтказилади ва шу куни миллий бўйсунмаслик ва итоат қилмаслик куни сифатида эълон қилинади. Ҳиндистондаги йирик шаҳарларда оммавий намойишлар ўтказилган, инглиз маъмуриятида ишлайдиган ҳиндлар инглизларга ишлашдан бош тортиб, истеъфога чиққан.

    Ганди, шунингдек, мусулмон ва ҳиндларнинг мамлакат ҳудудида тинч яшаши учун ҳам курашди. 1931 йилда у Лондонга Ҳиндистонга мустақиллик бериш имкониятини муҳокама қилиш учун боради. Бироқ музокаралар барбод бўлади.

    Кураш натижалари

    Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам Maxатма Ганди Ҳиндистон мустақиллиги учун курашларни давом эттирди: у фашистларнинг ҳаракатларини оммавий қоралади, бироқ ҳиндларни британ ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилмасликка чақирди. 1938 йилда у нацистлар етакчиси Адолф Гитлерга мактуб ёзган. Хат 1939 йилнинг июнида, нацистлар Чехословакияни эгаллаганида, аммо Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан бир неча ой олдин ёзилган.

    Тез орада жаҳон урушини бошлайдиган одамга Ганди “дўстим” деб мурожаат қилган. Мактуб жавобсиз қолдирилган ва ҳинд қаршилиги етакчиси 1940 йилда яна бир хатни ёзган.

    “Менинг душманларим йўқ. Охирги 33 йил давомида менинг ҳаётим, ишим ирқи, ранги ва эътиқодидан қатъи назар, барча одамларга дўстона муносабатда бўлиш орқали бутун инсоният дўстлигини таъминлашдан иборат бўлди. Сизнинг жасурлигингизга, ўз халқингизга садоқатингизга шубҳа қилмаймиз, шунингдек, рақибларингиз сизни махлуқ каби тасвирлашларига ҳам ишонмаймиз”, — деган Ганди.

    Фото: AP Photo

    1942 йилда Maxатма Ганди яна бир бор британ қўшинларидан Ҳиндистонни тарк этишни талаб қилди, натижада у рафиқаси ва бир неча тарафдори билан қамоққа ташланди. Аммо уруш метрополияни анча кучсизлантириб қўйганди. 1947 йилда қатор урунишларга қарамай, Британия кучлари Ҳиндистондан бутунлай чиқиб кетади. Гандининг озодлик ҳаракати ушбу қарорда муҳим рол ўйнаган эди.

    Гандига суиқасд

    Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг Ҳиндистон мустақиллиги ҳал қилинган бўлса-да, Ҳиндистонни яхлит мамлакат сифатида тасаввур қилиб бўлмасди. Мусулмон жамоаси Ҳиндистон Миллий Конгресси билан умумий тил топиша олмас, Ганди эса ҳинд—мусулмон жамоасини ярашитиришга қодир эмасди. Гандининг ўзи эса янги Ҳиндистонда сиёсий бирор бир мансабга эга бўлиш таклифини рад этади. Натижада, Ҳиндистоннинг янги ҳукуматини Жавоҳарлал Неру, мусулмон Покистонда эса Муҳаммад Али Жинна бошқарувни ўз қўлига олади. Ганди мамлакатни бундай тарзда бўлинишига қарши бўлсада, амалда уларни бирлаштиришга куч билан ҳаракат қилишни ёқламасди.

    Маҳатма Ганди Калкуттадан Деҳлига қараб йўл олади. Гандининг Калкуттадан кетиши билан Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан бири саналадиган шаҳарда катта миллий инқироз бошланади. Калкутта ҳинд тарихидаги энг машъум қатлиомнинг ўчоғига айланади. Бу ҳиндларнинг мусулмонларга, мусулмонларнинг ҳиндларга қарши курашининг авж нуқтаси эди. Бир тарафдан мутаассиб ҳинд диндорлари, бошқа тарафдан мусумонлар ва бошқа тарафдан ҳар икки гуруҳнинг курашидан манфаатдор бўлган сиёсатдонлар бир-бирларини йўқ қилишга, ўзаро қатағон уютиришга қасд қилганди.

    Ганди ёлғиз, тушкунликка берилган, хавотир кайфиятда Бенгалияга сафар қилишни режалаштиради. Унинг яқинлари Гандини Бенгалияга сафарини қолдиришга ишонтиришга уринса-да, кўп йиллик қамоқ, кексалик, касаллик аломатлари Гандини қабрга тортиб турганига қарамай, ўз сафарини қолдиришни истамайди. 50 йил ҳиндлар учун курашган Ганди 77 ёшида Бенгалияга сафар қилади.

    Фото: Indian Today

    Бу пайтда Неру ва Пател ўртасидаги низо оммавий ахборот воситаларида тарқалганди. Ганди икки сиёсий рақобатчини яраштириш мақсадида кечки овқатга Пателни таклиф қилади. Мақсад Пателга насиҳат қилиш орқали вазиятни кескинлаштиришга йўл қўймаслик эди. Ибодат билан банд бўлган Ганди Пател билан учрашувга 15 дақиқа кечга қолади, деб эслайди Гандининг шахсий котиби. Тумонат одам эса Гандини кутиб олишга чоғланганди. Қотил Натхурам Годзе ҳам ана шу оломон ичида эди. Годзе чўнтагидан тўппончани олиб Гандига қарата уч марта ўқ узади.

    27.04.2023, 15:12   Изоҳ (0)   12842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Империя ўрнига республика, икки йиллик севги ва султонлар саройидаги ҳаёт. Янги Туркияни яратган Мустафо Камол Отатурк тақдири

    30.03.2023, 10:00

    Рим қўшинларини қўрқувга солган сиракузалик даҳо. Ерни жойидан силжитмоқчи бўлган ва қум зарраларини санаган Архимеднинг ўлдирилиши

    03.04.2023, 09:52

    “Умри эвазига илмий жасорат”. Икки марта Нобел олган, турли хиёнатларда “айбланган” ва дунёни ўзгартирган поляк олимаси — Мария Кюри тақдири  

    07.04.2023, 10:55

    Тенги йўқ “Тўққизинчи симфония”, ноталарни “эшитиш” учун таёқ ва кар ҳолига концерт берган Бетховен. Севги бобида омадсиз даҳо бастакор ҳаёти

    11.04.2023, 10:10

    Эронда полиция намойишчиларга қарата ўт очди

    27.04.2023, 14:29

    Польшада ракета бўлаклари топилди, унда рус тилидаги ёзувлар борлиги айтилмоқда

    27.04.2023, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.