Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан учрашди.

“Ислом дини асосида ётган умуминсоний ва маънавий қадриятларни қўллаб-қувватлаётгани учун мазкур нуфузли халқаро ташкилотга миннатдорлик билдираман.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон конфессиялараро тотувликни, мамлакатимиз фахри бўлган ноёб ислом меросини тарғиб этиш борасида бутун дунёда ҳақли равишда эътироф этилмоқда”, деб ёзади президент ёрдамчиси.

Саида Мирзиёева камтарона хизматлари эътироф этилгани ва ҳар йили ўтказиладиган Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилганидан бениҳоя мамнунлигини билдирди.

“Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз бу дунёни янада яхшироқ қила оламиз”, деб ёзган президент ёрдамчиси.

Маълумот учун, 2025 йили Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига қуйидаги инсонлар киритилган:
- Макки Салл – Сенегал ва Африка Иттифоқининг собиқ президенти;
- Хосе Луис Родригес Сапатеро - Испаниянинг собиқ бош вазири;
- Жаҳон савдо ташкилоти бош директори - Нгози Оконжо-Ивеала;
- Кардинал Питер Кудво Аппиаҳ Турксон - Понтифик Фанлар академияси ва Понтифик Ижтимоий фанлар академиясининг маслаҳатчиси;
- Патрисия Скотланд - Миллатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби;
- Муҳаммад Абдусалом - “Инсоний биродарлик” мукофоти Бош котиби.
2021 йилда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, 2022 йилда эса Иордания қироли Абдулла II ва малика Рания Ал Абдулла мазкур нуфузли мукофотга сазовор бўлган.
Изоҳ (0)