• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Болаликда вақт жуда секин ўтаётгандек туюлади... ва кейин бум! Қарабсизки, эллик ёшдасиз, занглаган қутича эса ягона хотирангиз бўлиб қолади”. “Амели” фильми ҳақида

    Француз киноси нафосати

    “Амели” фильми 2001 йилда француз режиссёри Жан Пьер Жёне томонидан суратга олинган. Ушбу романтик комедиянинг номи бу картинанинг асосий қаҳрамони калта сочли қизнинг исмидан олинган. “Амели” нега бунчалик машҳурликка эришди? У ўз вақтида кино индустриясида француз фильмларининг бирлашган символи, энг ёрқин намунаси даражасига чиқди. Ахир, сюжет унчалик мукаммал эмас эди-ку?

    Ҳамма гап — ичидаги болакайини ўлдирмаган қизда. Унинг бизга ғалати бўлиб кўринадиган хатти-ҳаракатлари, қилиқлари, гаплари ва жилмайишида. Айнан шу нарсалар томошабинни кинонинг охирги дақиқасигача ушлаб турди. Дунёнинг кўп мамлакатларидаги Амели исмли қизлар фильмнинг ашаддий мухлисига айланишди. Кино суратга олинган жойлар туристлар доимий ташриф буюрадиган макон бўлди. Монмартрдаги квартира ижара нархлари кескин кўтарилиб кетди, лекин шунда ҳам Амели шу жойда яшаган деб жуда кўп одамлар айнан истиқомат қилиш учун лаш-лушлари билан кўчиб келишди. “Амели синдроми” юзага келди. Орадан йигирма йилдан ортиқ вақт ўтди, лекин ҳали-ҳамон француз киноси нафосати дейилганда, ҳеч иккиланмасдан “Амели” кўрсатилади.

    Фильмдан кадр

    Шуниси аниқки, бош ролни Одри Тоту ўйнамаганда, фильм сценарийси “афсонавий” қилиб ёзилганда ҳам бунчалик машҳурликка эришмаган бўларди. Одрининг маҳоратини унинг ҳаётдаги исми сўралганда кўпчилик Амели, деб жавоб беришидан билиш қийин эмас. Ва кино фақат невроз қиз ҳақида эмас, балки бутун шаҳар ҳақида ҳикоя қилади — қиз фонида бутун Франция санъати тараннум этилади. Кинони эътибор билан кўрган одам Амели истиқомат қиладиган шаҳарда бирорта хавфли жиноятчи: ўғри, каззоб, чайқовчи, қотилларга дуч келмайди. Энг ёвуз персонаж бўлган Жосеф ҳам ёвуз одамдан кўра кўпроқ кулгули кимсага ўхшайди. Бу мафтункор Париж реал ҳаётдагиси билан қанчалик даражада тўғри келади? Гап шундаки, Жан Пьер ўз санъат оламидаги, ижодидаги эртакнамо ғояни ҳар бир турист, балки ҳар бир француз орзусидаги Париж сиймоси билан синтез қилишга, бу икки “нафис бўёқ”ни аралаштиришга қарор қилади. Қисқача қилиб айтганда, режиссёр Париж эртагини суратга олишни режа қилган ва бунинг уддасидан чиққан. Энди эса сюжет билан биргаликда кинодаги баъзи жараён/одам/жойларни таҳлил ҳам қилиб кетамиз.

    Фильмдан кадр

    Невротикнинг ноодатий ҳамда кулгули ҳаёти

    Фильм қалби орзуларга тўла, хаёлпараст, бир оз ғалатироқ қиз Амелининг ота-онасини таърифлашдан бошланади. Иккаласи ҳам невротик одамлар эканлигини кинони кўриш давомида амин бўламиз. Психолог Сарвиноз Омонова айтмоқчи, Амелининг отаси ҳам, онаси ҳам қаттиққўл невротик, қизалоқнинг невротик бўлишдан бошқа йўли борми? Ота-онасининг иккита бир хил ёқтирадиган иши бор: отаси устачилик асбоб-ускунлари солинган сумкани ағдариб, ҳамма нарсани тартиб билан сумкага қайта жойлашни ёқтиради, онаси ҳам ўзининг сумкасидаги бор нарсаларини стол устига тўкиб, тартиб билан солишни яхши кўради. Буни ўзгача роҳат билан қилишади. (Масалан, мен мессенжердаги аъзо бўлган каналларимни деярли ҳаммасини ўчириб, бир-икки кундан кейин яна уланволишди ёқтираман. Бу ижтимоий тармоқлардан чекиниш учун эмас, билмадим, шунчаки, шуни хоҳлайман) Тартибга ўчлик — невроз белгиларидан бири.

    Амели болалигида етарлича муҳаббат олмайди. Шифокор отаси ҳар ойда бир марта қизининг саломатлигини текширади, текшириш жараёнида қизига тегинганида Амели ноодатий яқинликдан ҳаяжонланиб, юрак уриши тезлашиб кетади. Отаси унда юрак пороги бўлса керак, деб ўйлайди. Қизчани касал деб ҳисоблаб мактабга беришмайди.

    Ўқитувчи она қизига таълим беради. Ижтимоий муносабатлар танқислиги психик ривожланиш тўлиқ шаклланишига, табиийки, тўсқинлик қилади. Амели хаёлий дўстлар яратиб, улар билан ўйнайди, касал дўстларини даволайди. Кейинроқ жонли мавжудот билан дўстлашишга уринади — аквариумдаги Кашалот исмли балиқ билан ўртоқ тутинади. Лекин Амелининг онаси Кашалотнинг аквариумдан ҳадеб чиқиб кетаверишларига тоқат қилолмайди ва балиқни сойга ташлаб юборишади.

    Фильмдан кадр

    Қизалоқ яна ёлғизланиб қолади. Унга фотоаппарат совға қилишади. Бу қизиқувчан қизалоқ учун ажойиб машғулот эди. Бир қўшниси ҳазиллашиб, кўчадаги автоҳалокатга Амелининг суратга олганини сабаб қилиб кўрсатади. Қизча энди телевизорда кўрсатиладиган дунёнинг барча фалокатида ўзининг сураткашлик қилгани сабаб деб ўйлайди. Унда улкан айбдорлик ҳисси шаклланади. Яна бир севимли машғулотига тўсиқ пайдо бўлади. Бир куни Амели ва онаси черковдан чиқаётганида, бино томидан бир қиз ўзини ташлайди ва у, бахтга қарши, Амелининг онаси устига тушади. Фавқулодда рўй берган ҳалокат туфайли она вафот этади, қизалоқ баттар ёлғизланиб, отасининг қўлида қолиб кетади.

    Амели катта бўлади, аммо унда инфантил қарашлар сақланиб қолади, асабийлик ҳам кучаяди. Онасининг қаттиққўллиги туфайли Амели ундан жинсий совуққонликни мерос қилиб олади. Қарама-қарши жинс вакиллари билан бир неча марта муносабат ўрнатишга уриниб кўради, лекин натижа чиқмайди. Амели дон солинган халтага қўл тиқишни, сувга тош отиб ҳалқалар ҳосил қилишни ёқтиради, тез-тез шу ишларни қилиб туради. Ушбу обсессив ҳаракатлар билан неврозлигини, ноодатий хавотирини босиб юради.

    Амели Париждаги кичик бир кафеда ишлайди, ҳаёти бир зайлда давом этади. Аммо кунлардан бир куни унинг ҳаётини ўзгартирадиган воқеа рўй беради. Телевизорда Малика Диананинг ўлими, дафн маросими ҳақидаги лавҳани кўраётиб, қўлидаги буюмни тушириб юборади. Уни олар чоғида, Амели ўзи яшаётган уйда 40 йил олдин бир болакай яшириб қўйган қутичани топиб олади. Қутича ичида ўйинчоқлар ва яна қандайдир хотиралар бор эди. Унинг эгасини топиб, қайтариш керак!

    Фильмдан кадр

    Амели амаллаб, қутича эгасини топади, лекин қайтариб бераётганида ўзини кўрсатмайди. Қутичани олган одамнинг қувончини кўрган қиз одамлар тақдирига таъсир қила олишини тушунади ва атрофидагиларнинг ҳаётини ўзгартиришга киришади. Бошқа одамларга жонини фидо қилишдан бахт қидиришга тушади. Одамларга яхшилик қилишга, дадиллик билан истакларини амалга оширишига ундайди (айнан нималар қилганини фильмни кўрганда билиб оласиз). Яхшилик қилиш йўлида кимгадир азоб бериш, кимнидир алдаш усулларидан ҳам фойдаланади. Балки хато қилаётгандирман, деб ҳам ўйламайди. Ҳаммага ёрдам берар экан, Амели ўз ҳаётини, ўз хулқини ўзгартиролмайди. У одамларнинг болаларча хурсанд бўлишидан завқланади, ўзи ҳам боладай хурсанд бўлиш учун кимнингдир катта одамдай ҳаётига кириб келишини кутади.

    Бир йигитни севиб қолади, аммо унга тўғридан-тўғри яқинлашолмайди. Амели болалигида ҳам ота-онасининг муҳаббатини ололмаган, меҳрини ҳис қилолмаган, эркалаш, ўпиб қўйиш, қучоқлаш, ширин сўзлар орқали кайфиятни кўтариш, далда беришлар бўлмаган. Шунинг учун энди ўзи ҳам туйғуларини билдиролмайди. Амели севиб қолган одами биринчи бўлиб қадам ташлашини, туйғуларини пайқаб олишини кутади. Ёқтириб қолган йигити топиб келиши учун нималарни ўйлаб топмайди у. Йигит эса охиригача Амелини излайди. Топганида эса Амели яна у излаётган қизмаслигини айтади.

    Фильмда Амелининг психоаналитиги ролини қўшниси рассом чол бажаради. (Чолга кейин тўхталик ўтамиз) Амелига сўзлар билан тўғридан-тўғри дадилликни уқтирмайди. Чунки қизга бундай таъсир қилиб бўлмас эди. Унинг сўзлашув усулидан фойдаланади — видеотасвирлар орқали Амелини ўзи учун курашишга чақиради. Ва ниҳоят Амели муҳаббати учун курашишга қарор қилади ва йигитга қалбини очади. Қисқача, шу. Энди хулоса ва таҳлил ўрнида баъзи рамзий нарсаларни кўриб чиқсак.

    Фильмдан кадр

    Нега айнан Монмартр шаҳри танланган?

    Айнан Монтмартр Амелининг яшаш жойи сифатида танланган. Чунки Парижнинг бу ҳудуди бутун дунёда энг таниқли ҳисобланади ва бу бежизга эмас — бу маконда кўплаб машҳур рассомлар, ёзувчилар, санъат шайдолари яшаган, айнан шу ижодий қувват тақдим этувчи жой ҳақида юзлаб баллада ва қўшиқлар айтилган, номалар битилган.

    Гарчи Амели ҳавас қилиб бўлмайдиган оилада улғайгани билан у ҳам чиройли, гўзал нарсаларни/онларни/одамларни яратади, лекин унинг ижодий потенсиали шеър битиш, асар ёзиш, қўшиқ куйлаш, мусиқа яратиш билан эмас, ўзи ва атрофидаги одамларнинг ҳаётини яхши тарафга ўзгартириш билан ўлчанади. У бутун ҳаётини санъатга айлантиради. Ички болакайига қулоқ тутиб, қалбини очганидан кейин ўзи санъатга дўнади. Айнан ўша ҳаракатлари, айнан ўша жараён картинада янаям табиийроқ чиқиши учун, томошабин кўриб, кўнгли алланечук бўлиши, ўзини бир вақтнинг ўзида дунёдаги энг бахтли одам ва ҳаётдаги энг ношуд кимсадек ҳис қилиши учун Монмартр шаҳри танлаб олинган. Картинадаги ранглар уйғунлиги дидингизни ўстирмай қолмайди. Қўлда тутиб бўлмас, сўз билан таърифлаш имконсиз бўлган нафислик эса довдиратиб қўйиши, ичингизда ўзгача бир сурур уйғотиб юбориши аниқ.

    Фильмдан кадр

    “Шиша одам” образида нима яширинган?

    Энди бояги чол, Амелининг ғалати қўшнисига қайтамиз. Қизнинг ёнида неча йиллардан бери истиқомат қилувчи ва ана шу йиллар давомида битта расмнинг нусхаларини қайта-қайта ишлайверган битта суратни бот-бот чизишдан эринмаган, безилламаган Рамон Дюфаэл ижодий одамларга хос заифлик ва нафисликни англатади.

    Эркак бетоб ва унинг мўрт, қақшаган суяклари унга оддий ҳаёт кечиришга имкон бермайди, у сира ҳам кўчага чиқмайди. Касаллик унинг жисмоний имкониятларини чеклашига қарамай, у кучли эмпатияга эга — у бошқа одам ҳис қилганини айнан ҳис қилолади, бошқанинг кечмишини ўзиникидек кечира олади.

    Фильмдан кадр

    Амели ўзи ким?

    Шунча таъриф-у тавсифдан кейин Амели ҳақида озгина бўлса ҳам тасаввур ҳосил бўлди. Янаям аниқроқ бўлиши учун унинг қиёфасини учта вариантга солиб кўриб чиқиш мумкин:

    Биринчиси, болакайини қалбида парваришлаб келаётган ўсмир қиз. Гарчи у ўзига ғамхўрлик қила оладиган, ўзига ўзи жавоб бероладиган даражада улғайган қиз бўлса-да, унинг дунёга бўлган қарашлари жуда ҳам содда, худди болалардек нигоҳ билан қарайди. Амели ички болакайининг ижодий хусусиятлари, ўйнаш истаги ва ностандарт хатти-ҳаракатларига беэътибор эмас, унинг кўнглига доим қарайди. Бу эса умумахлоқ ичида улғайган одамлар учун жуда ғалати кўринади, ҳатто ғашга тегади ҳам.

    Баъзан қиз ноз-карашма қилгиси келади, баъзан эса бошқа одамларнинг хатларига бесўроқ тегинади, уларни очиб ўқийди, бегона одамларнинг уйида бемалол юради. Албатта, булар бош қаҳрамон характерини очиб беришни якунлаб бергандек кўринади, лекин унинг бошқа хилқат сифатида ҳам кўринишлари мавжуд.

    Иккинчиси, Амели рамзий образ сифатида қаралиши. Тасвирнинг иккинчи хусусиятини кўриб чиқиш учун ҳар бир сюжет чизиғи қизнинг ҳаракатларига асосланганлигини эсга олиш керак. У одамларнинг ҳаётига кучли таъсир кўрсатди — уларни ўз фарзандлари, набиралари ҳақида эслашга ундади ёки одамларни ўзини пинҳона тутган ҳолда жуфтлаштириб қўйди.

    Учинчи ракурс эса тепадаги икки тавсифдан буткул бошқача. Хаёлпараст қиз дафн маросимини кўради, ғалати тушкунликка ўхшаш ҳиссиёт билан юзма юз келса-да, у ўзини миллий қаҳрамон, бахтсиз одамларнинг ҳимоячиси сифатида намоён қилишга жазм этади.

    Бир томондан, қиз буюклик маниясининг енгил шаклидан азият чекмоқда, деб ўйлашингиз мумкин ва ғалати ғоялар буни тасдиқлайди ҳам. Лекин мен унинг ҳаракатларини кўриб, дарҳол Франциянинг миллий рамзи Марианнани эсладим, негалигини айтмайман. Марианна ҳақидаги маълумотни эса Википедиядан излаб кўринг. Албатта, эринмасангиз. Амели айнан шу муҳим шахсга даъво қилмаса ҳам, у фильмда бутун бошли мамлакатнинг қувноқ, назокатли, ижодий руҳини томошабинларга етказиб бера олган. Эҳтимол, Амелининг тилларда достон бўлиб юрганининг боиси ҳам шундадир.

    Азизбек Юсупов

    20.09.2023, 00:17   Изоҳ (0)   7024
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вақтида сўралмаган эрк ташналиги, беғуборлик қобиғи ва кўзгудаги ҳақиқат. “Қора оққуш” фильмидаги ишоралар талқини

    19.05.2023, 10:30

    “Нариги дунёга тирик ҳолда ўтиш йўлини топсанг ҳам, ўз виждонингдан қочиб қутулолмайсан! Ўзингдан қандай қочасан?..” “Машинист” фильми ҳақида

    05.08.2023, 23:30

    “Биз аскарларга бошқаларни ўлдиришни ўргатамиз, лекин самолётга ‘лаънати’ деб ёзишса, уларни ахлоқсиз деб атаймиз!” — “Бугунги Апокалипсис” фильми ҳақида 

    10.09.2023, 08:04

    “Қасос ўти”: Машҳур ҳинд фильмининг суратга олиниш тарихи ҳақида қизиқарли фактлар

    19.09.2023, 13:01

    “Оппенгеймер”  тарихдаги энг юқори даромад келтирган биографик фильмга айланди

    19.09.2023, 09:54

    Фото: Афсонавий “Титаник” фильми актёрлари бугунги кунда қандай кўринишда? 

    18.09.2023, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.