Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга Самарқанддаги халқаро туризм марказида ташкил этилган “Замонлар садоси” кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонларга кўргазманинг асосий қисми — тунги саҳро манзараси намойиш этилди. Юлдузли осмонда буржлар, Мирзо Улуғбек харитаси ва меридианлар намоён бўлади. Томошабин худди Буюк Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланаётган карвон каби қум тепаликлар орасидан ўтади. Йўл бўйлаб инсоният цивилизациясининг ривожланиш тарихи ёритиб борилади.

Ўзбек ва туркман санъаткорлари ижросида дутор ва танбур чалинди, буюк шоирлар Алишер Навоий ва Махтумқули ғазаллари ўқилди.

Инновацион тақдимотда махсус жилолар ва театрлаштирилган саҳналар кенг қўлланилгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.












Изоҳ (0)