Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.
![](/static/2025/02/12/2025-02-12 21.49.09-qLHMSPdw.jpg)
Суҳбатда тез ўзгараётган воқеликларни инобатга олган ҳолда АҚШнинг янги маъмурияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аёллар учун имкониятлар яратиш, таълим соҳасини яхшилаш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)