• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ЖСТга олиб кирмоқда” — Азизбек Ўрунов

    Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азизбек Ўрунов ЖСТ Бош кенгашининг йиғилишидан олинган хулосалар билан бўлишди.

    Унга кўра, ЖСТ аъзолари 2026 йил 26—29 март кунлари Камерунда бўлиб ўтадиган МC14 вазирлар конференциясида Ўзбекистонни янги аъзо сифатида кутиб олишга чақирган.

    “Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ЖСТга олиб кирмоқда. Қўшилиш жараёни бошланган 31 йилдан сўнг тарихий қадамлар бугунга келиб сезиларли бўлиб бормоқда.

    2025 йил 19 февралда бўлиб ўтган ЖСТ Бош кенгашининг 2-кун йиғилишидан шундай хулосага келиш мумкин.

    Кун тартибининг 11-банди доирасида ЖСТ Бош директори 2024 йил якунлари бўйича аъзолик ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди. 8 йиллик жимжитликдан сўнг Абу-Дабидаги МC13 вазирлар конференцияси давомида икки давлат Тимор-Лесте ва Комор ороллари ЖСТга аъзо бўлишди. Яна 22 давлат ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига етакчилик қилмоқда.

    ЖСТ бош директори сўнгги ўзгаришлар ва эришилган сезиларли ютуқларни инобатга олиб, Ўзбекистон, Босния ва Герсеговина ҳамда Эфиопиянинг аъзо бўлиш масаласига МC14 вазирлар конференциясининг бош мақсади сифатида эътибор қаратишни таклиф қилди. Мазкур тадбир 2026 йил 26—29 март кунлари Камерунда бўлиб ўтади. ЖСТнинг 26 аъзоси ушбу масала бўйича мурожаат қилишган.

    Биз ЖСТнинг 16 аъзоси томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланганимиздан жуда мамнун бўлдик, улар ЖСТга жалб қилинган барча аъзоларни жараённи якунлаш ва Ўзбекистонни МC14 конференцияси давомида янги аъзо сифатида кутиб олишга чақиришди.

    Фурсатдан фойдаланиб, Аргентина, Бразилия, Боцвана, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Покистон, Филиппин, Жанубий Африка, Туркия ва Буюк Британияга, МДҲ давлатлари – қардош Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

    Ўзбекистон Президент қўллаб-қувватлаши остида ўз халқи олдидаги мажбуриятларни бажариш, халқ ҳаётини яхшилаш, ҳамкорлари олдида муваффақиятлироқ бўлиш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо барча давлатлар кутилмаларини оқлаш ва дунёни янада интеграциялашган қилиш учун бу ерда бўлиб турибди.

    Қарор қабул қилинган, 2026 йилга ҳам оз қолмоқда...” деб ёзди Ўрунов.

    Фото: “Дунё” АА

    Аввалроқ Буюк Британия ҳам Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлагани хабар қилинганди.

    Учрашувларда Британия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларидан бири сифатида кўриши ва Тошкент билан ҳар томонлама алоқаларни янада жадаллаштиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

    Ўзбекистонинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни қачин бошланганди?

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича жараён 1994 йил бошланган. 1998 йилда бу бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта учрашди ва 2005 йилларнинг ўрталарига келиб бу борада халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтаб қолганди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланди. Шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтди.

    2023 йил сентябрида Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказганди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.

    2024 йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТга аъзолик қандай имкониятлар тақдим этишини айтиб ўтганди.

    ЖСТга аъзолик Ўзбекистон корхоналарига янги бозорлар ва имкониятлар очади. Таркибий инфратузилмани яхшилаш ва Ўрта коридор билан боғланиш учун қилинган инвестициялар Ўзбекистонни дунё билан боғланган мамлакатлар қаторига қўшади. Бу логистикада рақобатбардошроқ бўлишга ёрдам беради. Ишонаманки, биз бунга эришамиз.

    Ҳозиргидек макроиқтисодий рамкани жуда яхши бошқариш муҳим. Шунингдек, янги тармоқларни, янги иш ўринларини яратиш ва қиймат занжирини ривожлантириш учун афзалликлардан фойдаланиш зарур. Шу тариқа биз ёшларимиз учун бўш иш ўринларини яратишимиз мумкин, — деганди у.

    Шунингдек, Нгози Оконжо-Ивеала сўнгги ўн йилликларда ЖСТга қўшилган мамлакатларда иқтисодий ўсиш кузатилаётганини таъкидлаб, ташкилот аъзолари дунё савдосининг 98 фоизини қамраб олишини маълум қилган.

    ЖСТга аъзо бўлиш Ўзбекистонга нима беради?

    “Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдан оладиган энг биринчи манфаатимиз—иқтисодиётда корхоналар учун тенг шароит яратилишидир. Бу ўз навбатида рақобат муҳити яхшиланишига олиб келади ва бу иккинчи муҳим жиҳат — рақобат муҳити яратилишига олиб келади. Рақобатсиз ривожланиш қийин. Тез ривожланган давлатлар тажрибасига қаралса, уларда иқтисодий ўсишнинг асосий манбаларидан бири рақобат муҳити бўлган. Учинчидан, сифатли инвестициялар келади. Бу иқтисодиётнинг барқарор ўсиши учун муҳим омил”, деган эди Азиз Урунов ташкилотга аъзолик ҳақида “Дарё”га берган интервьюсида. 

    Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ушбу ташкилотга қўшилиш орқали оладиган тўртинчи энг муҳим фойда — савдо муносабатларида ЖСТ аъзолари билан бир тилда гаплашиш бўлади. Мамлакат ташқи бозорга очилади. Бу Ўзбекистоннинг нафақат ички бозори, балки ташқи бозорларни ҳам тадбиркорларга очилишига ёрдам беради. Глобал ишлаб чиқариш занжирига кириш учун катта имконият яратади.

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 2024 йилда мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш йўналишда катта қадам ташлаганини таъкидлаган. Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошгани эътироф этилган.

    Хусусан, ўтган йили ЖСТ ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу аъзоликнинг асосий ҳужжати — ишчи гуруҳ ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди.

    “ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир”, деган эди Саида Мирзиёева.

    Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди. Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, тез орада ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун 2025 йилда ҳам Ўзбекистон шу суръатда давом этади. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.

    Ўзбекистон 2026 йилгача Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмоқчи. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов эканлигини таъкидлаганди.

    20 феврал, 13:12   Изоҳ (0)   4303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ЖСТ#Ўзбекистон#Азизбек Урунов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    13.11.2024, 18:22

    Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги кейинги қадамларни муҳокама қилди

    22.11.2024, 21:44

    Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

    29.11.2024, 16:45

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Филиппин билан музокараларни якунлади

    02.12.2024, 15:02

    ЖСТ йўлида: Ўзбекистонни олдинда қандай муаммолар кутади?

    04.12.2024, 19:55

    Бош мураббийи ўзгарган “Пахтакор”, шеригини ўлдириб, 15 йилга қамалган юк ташувчи эркак, президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Абдусалом Азизов: 4 дек...

    04.12.2024, 22:55

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади

    10.12.2024, 10:55

    Метан заправкаларда пайдо бўлган навбатлар, талабаларга поезд ва самолёт учун берилган чегирмалар, сотилаётган 1 млрд сўмлик қалбаки пул: 10 декабрнинг энг муҳим х...

    10.12.2024, 23:13

    Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди

    16.12.2024, 12:15

    Банкларга қўйилган янги вазифалар, Damas’ни уриб юборган поезд, янги қурилган уйда газ таъминотисиз яшаётган аҳоли: 16 декабрнинг энг муҳим хабарлари

    16.12.2024, 23:04

    Ўзбекистон ЖСТ бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    20.12.2024, 10:41

    Тадбиркорлар билан мулоқот қилган президент, хизмат хонасида қимор ўйнаган мактаб директори, ис газидан вафот этган бир оиланинг уч аъзоси: 20 декабрнинг энг муҳим...

    20.12.2024, 23:43

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    “Дунёда даволаш учун бирорта препарат ва вакцина йўқ” — Хитойда авж олган метапневмовирус янги пандемияга сабаб бўлиши мумкинми?

    8 январ, 14:01

    Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишидан кўзланган якуний мақсадни айтди

    27 январ, 12:30

    Хитой АҚШни савдо уруши бошланишидан огоҳлантирди 

    2 феврал, 16:46

    Канада АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилади

    2 феврал, 19:55

    Мексика Трамп божларига “Б” режа билан жавоб қайтаради

    3 феврал, 11:25

    Савдо уруши: Хитой АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилди

    4 феврал, 15:50

    “Улар биз билан жуда ёмон муносабатда бўлди” — Трамп ЕИга қарши савдо уруши бошламоқчи 

    4 феврал, 19:40

    Утилизация монополия учун янги баҳонами?

    8 феврал, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38

    Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 май, 21:25

    Тошкент вилоятида 22 ёшли қизни Россияга фоҳишалик учун олиб кетаётган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 27 май, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.