Женнифер Лопес Яқин Шарқдаги концерт пайтида гардеробини жиддий равишда ўзгартириши керак бўлди. 55 ёшли эстрада юлдузи ўзининг машҳур чўмилиш кийимлари ва бодиларини уйда қолдиришга мажбур бўлди. Лопес Жиддада бўлиб ўтган 2025 йилги Саудия Арабистони Гран-присида чиқиш қилди. Бу унинг 11 йил ичида “Формула-1” босқичида биринчи чиқиши бўлди.

Жонли томошабинлар олдида очиқ кийимларда чиқишлари билан машҳур бўлган ҳитмейкер бу сафар жамоатчилик олдига ёпиқ костюмлар кийиб чиқди, у бўйнини ва ҳатто оёқ бармоқларини ёпди.
“Унутилмас оқшом учун раҳмат. Сиз билан у ерда бўлиш жуда ёқимли эди. Ёзда яна учрашишни кутаман!”, деб ёзди Жей Ло ўзининг блогида.

Таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистонида жамоат жойларида аёллар учун очиқ кийимларда юриш маъқул кўрилмайди. 2019 йилда жамоат тартиби тўғрисида қонун қабул қилинди, унда эркаклар ҳам, аёллар ҳам камтарона кийинишга алоҳида эътибор қаратилди, айниқса тирсак ва тўпиқларни ёпиб турувчи кенг кийимларга урғу берилди. Хорижий аёлларга ҳам маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга ҳурмат сифатида ушбу дресс кодга амал қилиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)