Мазкур супермоделлар аллақачон шон-шуҳратга эришган бўлса-да, дунёнинг етакчи брендлари билан ҳамкорликни давом эттириб, барчага 50 ёш бу янги 30 ёш эканлигини исботламоқда.
Иман, 69 ёш
Сомалилик гўзал мода оламини мафтун этганига 40 йилдан ошди. Дипломатнинг қизи, беш тилда сўзлаша оладиган ақлли ва гўзал Иман Абдулмажидни Ив Сен-Лораннинг ўзи орзудаги аёл деб атаган эди. Бу таъриф, чамаси, ҳозир ҳам ўз кучини йўқотмаган.
Супермодел Иман қарийб чорак аср бахтли ҳаёт кечирган турмуш ўртоғи Девид Боуидан тахминан 125 миллион доллар мерос олди. Шу билан бирга, унинг умумий капитали 200 миллион доллардан ошади.
Бугунги кунда Иманнинг асосий даромад манбайи — унинг косметика бренди ҳисобланади. Тонал воситалар тўқ терили харидорлар учун кам ишлаб чиқарилган пайтларда, модел суратга олиш жараёнида бир нечта рангларни аралаштириб, ўзига керакли тусни яратарди. Шундан сўнг, у тўқ рангли терида чиройли кўринадиган мураккаб тонал асослар ва бошқа пардоз воситалари коллекциясини яратди.
Шалом Ҳарлоу, 51 ёш
Канадалик модел Шалом Ҳарлоу подиумда ҳамкасбини итариб юборган чиройли, шўх қиз образи билан кўпчиликнинг ёдида қолган (бу Versace намойишларидан бирида содир бўлган. Одамлар ҳанузгача Ҳарлоу Бренди Куинёнесга атайлаб урилганми, деб тахмин қилишади).
У 2021 йилда IMG моделлар агентлиги билан янги шартнома имзолади ва ундан ҳам олдинроқ катта саҳнага қайтди — Ҳарлоу сезиларли даражада ёмонлашган соғлиғини тиклади. Илгари унга узлуксиз иш туфайли кучайган Лайм касаллиги ташхиси қўйилган эди.
Наоми Кемпбелл, 54 ёш
80 миллион доллар соф капиталга эга Наоми Кемпбеллни тилга олмасдан супермоделлар ҳақида гапириш мумкин эмас.
Бу ёзда “қора пантера”нинг энг ажойиб либослари Лондондаги Виктория ва Алберт музейида намойиш этилди. Бундан ташқари, у журнал муқоваларида тез-тез кўзга ташланади: француз, кейин эса асосий Harperъс Bazaar, Мадаме Figaro, ҳамда яна иккита Vogue — Австралия ва Греция нашрларида.
Кемпбелл ўзининг мураккаб феъл-атвори билан бирга танасининг гўзаллигини ва ўша машҳур жозибасини сақлаб қолди. Уни айнан шу жиҳатлари учун яхши кўришади.
Кристи Бринкли, 71 ёш
Шубҳасиз, ҳар бир аёл 70 ёшида фотомодел Кристи Бринклидек кўринишни хоҳлайди. Соcиал Life журнали саҳифаларида у худди 1970 йиллардагидек тетик ва хушқомат кўринади.
Бундан ташқари, дунёдаги энг чиройли табассум соҳибаси бўлган модел ҳамон ишбилармон: унинг бойлиги 100 миллион долларга баҳоланмоқда. Буларнинг барчаси кўплаб қўшимча лойиҳалар туфайлидир.
Йиллар давомида Бринкли гўзал қомати билан уйда фойдаланиладиган фитнес тренажёрларини, парвариш воситалари ва атирларни, просекко навли винони, қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни, кейинчалик эса кўриш қобилиятини тузатувчи кўзойнакларни сотиб келди. Бундан ташқари, у даромадларини оқилона бошқариб, Ҳемптонсда жойлашган қимматбаҳо кўчмас мулкка катта маблағ киритди.
Изоҳ (0)