Тез орада Голливуд юлдузи Женнифер Лопез бош ролни ижро этган “Менинг қароқчилар иштирокидаги тўйим” комедияси экранларга чиқади. Бундан ташқари, актриса фильмда продюсер сифатида ишлаган. Женнифер Лопес янги кинокартина ҳақида берган интервьюсида суратга олиш жараёнларида ўлишига бир бахя қолган саҳна ҳақида гапириб берди.
“Бизда Жош билан ҳаммаси яхши кетаётган эди. Мен бунинг уддаласидан чиққанимизни ҳис қилгандим. Айниқса, қўлимизга кишан солиб, ақл бовар қилмайдиган трюкларни қилганимизда. Қоядан йиқилиб тушишимга сал қолган вақт бундан мустасно”, — дейди Лопес.
Актрисанинг аниқлик киритишича, унинг либоси машина ғилдирагига кириб қолган. Машина Лопесни жарлик томон судраб кетишига сал қолганида, уни ҳамкасби Жош Дюамел қутқаришга улгурган.
Изоҳ (0)