Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи
Март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайишда давом этди.

Автомобиллар нархлари январь ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди:
- Onix: кўп фойдаланилгани 1000 долларга (13 172 доллардан 12 170 долларга), кам фойдаланилгани 400 долларга (14 900 доллардан 14 500 долларга);
- Lacetti: кўп фойдаланилгани 300 долларга (13 500 доллардан 13 200 долларга), ўртача фойдаланилгани 200 долларга (14 500 доллардан 14 300 долларга), кам фойдаланилгани 150 долларга (15 минг доллардан 14 850 долларга);
- Cobalt: ўртача фойдаланилгани 339 долларга (12 339 доллардан 12 минг долларга), кўп фойдаланилгани 100 долларга (11 600 доллардан 11 500 долларга), кам фойдаланилгани 70 долларга (12 750 доллардан 12 680 долларга);
- Nexia: ўртача фойдаланилгани 600 долларга (11 500 доллардан 10 900 долларга); кўп фойдаланилгани 284 долларга (10 784 доллардан 10 500 долларга);
- Spark: ўртача фойдаланилгани 100 долларга (10 500 доллардан 10 400 долларга), кўп фойдаланилгани 100 долларга (9 600 доллардан 9 500 долларга);
- Damas: ўртача фойдаланилгани 134 долларга (8 минг доллардан 7 866 долларга), кам фойдаланилгани 61 долларга (8 061 доллардан 8 минг долларга) арзонлашган.
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи январь ойидагига нисбатан қуйидагича ўзгарган:

- Equinox: кам фойдаланилгани 2400 долларга (35 500 доллардан 33 100 долларга), ўртача фойдаланилгани 1000 долларга (31 минг доллардан 30 минг долларга), кўп фойдаланилгани 466 долларга (27 300 доллардан 26 834 долларга);
- Malibu: кам фойдаланилгани 313 долларга (32 313 доллардан 32 минг долларга);
- Tracker: кўп фойдаланилгани 723 долларга (16 923 доллардан 16 200 долларга), ўртача фойдаланилгани 382 долларга (17 882 доллардан 17 500 долларга) арзонлашган. Шунингдек, ўртача фойдаланилган Malibu нархи 150 долларга (29 150 доллардан 29 300 долларга) ошган бўлса, кўп фойдаланилган Malibu (26 минг доллар) ва кам фойдаланилган Tracker (18 минг доллар) нархида ўзгариш кузатилмаган.
Электромобиллар нархи
Мазкур даврда янги ва ўртача фойдаланилган электромобиллар нархининг тушиши тезлашди. Хусусан:
- BYD Э2: янгиси 800 долларга (16 800 доллардан 16 минг долларга);
- BYD Han: ўртача фойдаланилгани 1100 долларга (35 минг доллардан 33 900 долларга), янгиси 650 долларга (32 150 доллардан 31 500 долларга);
- BYD Song Plus DM-i Champion: ўртача фойдаланилгани 1200 долларга (25 500 доллардан 24 300 долларга), янгиси 600 долларга (28 200 доллардан 27 600 долларга);
- BYD Song Plus EV Champion: янгиси 675 долларга (28 минг доллардан 27 325 долларга), ўртача фойдаланилгани 500 долларга (26 минг доллардан 25 500 долларга);
- BYD Yuan Up: янгиси 200 долларга (20 800 доллардан 20 600 долларга, ўртача фойдаланилгани 225 долларга (19 минг доллардан 18 775 долларга) арзонлашган.
Хорижий автомобиллар нархи
Март ойида январь ойига нисбатан хорижий автомобиллардан Kia Sportage, К5, Sorento ва Seltos нархлари бошқа автомобиллар нархларига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди. Хусусан:
- Kia Sorento: кўп фойдаланилгани 3000 долларга (38 минг доллардан 35 минг долларга), кам фойдаланилгани 3000 долларга (47 500 доллардан 44 500 долларга);
- Kia Sportage: кам фойдаланилгани 1750 долларга (31 750 доллардан 30 минг долларга), кўп фойдаланилгани 1233 долларга (29 733 доллардан 28 500 долларга), ўртача фойдаланилгани 678 долларга (31 178 доллардан 30 500 долларга);
- Kia К5: ўртача фойдаланилгани 1200 долларга (27 500 доллардан 26 300 долларга), кўп фойдаланилгани 900 долларга (26 минг доллардан 25 100 долларга);
- Kia Seltos: ўртача фойдаланилгани 1350 долларга (26 минг доллардан 24 650 долларга), кўп фойдаланилгани 500 долларга (24 минг доллардан 23 500 долларга), кам фойдаланилгани 550 долларга (25 800 доллардан 25 250 долларга) арзонлашди.
2024 йилнинг ноябрь ойида ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобиллар ҳамда хорижий люкс автомобиллар ўртача нархлари пасайган бўлса, маҳаллий люкс ва электромобиллар нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади. 2024 йил декабрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида фаоллик пасайишда давом этди ва бу ўртача нархларда ўз аксини топганди.
2025 йилнинг январида Ўзбекистон иккиламчи автомобиль бозорида январь ойида пасайиш давом этди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи 2024 йилнинг декабрь ойидагига нисбатан арзонлашди.
Изоҳ (0)