Америкалик тадбиркор, медиамагнат, компьютер муҳандиси, Amazon асосчиси Жефф Безос ҳамда телебошловчи ва тадбиркор Лорен Санчеснинг бўлажак тўйи ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди, деб хабар бермоқда “Закон.кз”.

Италияликларнинг айтишича, никоҳ маросими Венецияда июнь ойида бўлиб ўтади. Шаҳардаги хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчи кўплаб ходимлар — кўл ҳайдовчиларидан тортиб меҳмонхона ишчиларигача ёзда бўлиб ўтадиган ҳашаматли байрам дастурига тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумотларга кўра, тўй тантанаси уч кун давом этади. Жефф Безос Венециядаги учта энг ҳашаматли меҳмонхона — The Aman Palace, The St. Regis va Gritti Palace’ни тўлиқ банд қилиб қўйган. Маросимга 200 дан ортиқ меҳмон таклиф этилган, улар орасида Опра Уинфри, Ким Кардашьян, Барбра Стрейзанд, Леонардо Ди Каприо, Анна Винтур ва Билл Гейтс каби машҳурлар бор.

Бундай катта кўламли тўй маросимини ўтказиш учун минимал ҳисобланган маблағ 30 миллион долларни ташкил этади. Тадбирни ташкил этиш ишларини аввал Салма Ҳаек ва Франсуа-Анри Пино тўйларини ўтказган агентлик ўз зиммасига олган.
Ташриф буюрадиган машҳур меҳмонлар сонини инобатга олсак, бу сумма бир неча баробарга ортиши мумкин, дея тахмин қилмоқда мутахассислар.
Жефф Безос ва Лорен Санчес унаштирилганига деярли 2 йил бўлди. 2023 йил май ойида 5 йиллик муносабатлардан кейин дунёнинг энг бадавлат шахсларидан бири Жефф Безос қаллиғига турмуш қуриш таклифини 2023 йилнинг май ойида ўзининг ҳашаматли “Кору” яхтасида берган эди. Ўшанда Amazon асосчиси журналистга 20 каратли пушти олмосдан ясалган, тахминан, 2,5 миллион долларлик узук тақдим этган. Санчес узукни кўрганида ҳаяжондан сўз топа олмаганини тан олган.

Маълумот учун, Жефф ва Лорен 2019 йилда учраша бошлаган. Ўша йили миллиардер собиқ рафиқаси Маккензи Скотт билан ажрашди. Улар 25 йил бирга яшаб, тўрт фарзанд –— уч ўғил ва асраб олинган бир қизни тарбиялаган.
Лорен Санчес эса 13 йиллик турмушдан кейин 2019 йилда собиқ эри Патрик Уайцелл билан ажрашди. Унинг икки нафар фарзанди — Патрикдан бир ўғил ва собиқ севгилиси Тони Гонсалесдан яна бир ўғли бор.
Изоҳ (0)