• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Diet Cоlа’га қарамлик, очлик ва қайнатилган тухум: Дунёдаги энг бадавлат инсонлар қандай овқатланади?

    Кўп пулга эга бўлиш фақат қиммат ресторанларда овқатланиш ва ниҳоятда соғлом парҳезга риоя қилиш керак, дегани эмас. Баъзи ишбилармонлар қатъий парҳезларни синаб кўрса, бошқалари эса чизбургерларни ёки айримлари якшанба кунлари қуймоқ тайёрлашни хуш кўради.

    Дунёнинг энг бой одамлари қандай таомларни тановул қилади? Business Insider журналистлари шу саволни бериб, миллиардерларнинг қандай овқатланиш одатлари борлигини аниқладилар. Рўйхатда Ричард Брансон ва Жек Дорсидан тортиб, Уоррен Баффет ва Илон Маск ҳам бор.

    Ричард Брансон, Virgin Group асосчиси

    Фото: Yandex

    Брансон қора чойсиз яшай олмаслигини айтиб, кунига ўртача 20 пиёла чой ичади. “Мен English breakfast чойисиз қандай яшаган эканман, билмайман”, деган эди у 2016 йилда Daily Mail нашрига.

    Virgin Group асосчиси одатда кунини мевали салат ва мюссли билан бошлайди, лекин вақти-вақти билан унинг ўрнига балиқ истеъмол қилади. Унинг сўзларига кўра, суҳбатдошларининг “кўнглини кўтариш” учун иш билан боғлиқ учрашувларни тушлик вақтига белгилашни маъқул кўради. Кечки овқат вақтида тадбиркор одамларни “ҳикояларни баҳам кўриш ва ғояларни топиш” учун бирлаштиришни яхши кўради.

    Шунингдек, у оиласи билан мулоқот қилиш учун доим вақт топишини, мунтазам равишда жисмоний машқлар бажаришини, кечки соат 23:00 лар атрофида ва тахминан олти соат ухлашини қўшимча қилган.

    Жефф Безос, Amazon компанияси асосчиси

    Фото: Yandex

    Безос шошмасдан, фойдали нонушта қилишни яхши кўришини айтган бўлса ҳам, кунни экзотик таом билан бошлашга қаршилик қилмаслигини маълум қилди.

    Бир куни эрталабки йиғилиш пайтида тадбиркор саккизоёқ билан картошка, саримсоқ ва қайнатилган тухум буюртма қилди. Кейин Безос бу таомни ҳеч қачон татиб кўрмаганини, шунинг учун шу йўл билан нонуштага саккизоёқ ейишга қарор қилганини таъкидлаган.

    Унинг севгилиси Лорен Санчес The Wall Street Journal нашрига Безос ҳеч қачон шахсий мураббийи билан машғулотларни ўтказиб юбормаслигини ва ҳар якшанба куни эрталаб қуймоқ пиширишини айтган.

    — Ҳар сафар у Бетти Крокернинг рецептлар китобини чиқаради ва мен унга “Сен дунёдаги энг ақлли одам бўлсанг, нега бу рецептни ҳалигача ёдлаб олмадинг?” деб сўраганман, — дейди у.

    Билл Гейтс, Microsoft асосчиси

    Фото: Yandex

    Билл Гейтс Diet Cola’ни жуда яхши кўришини, уни кунига 3-4 марта ичишини айтади. Ошпаз Жорди Круз бир пайтлар Гейтс бутун бир ресторанни икки кунга банд қилганини, лекин фақат Diet Cola буюртма қилганини маълум қилган.

    Гейтс эрталаблари Cоcоа Puffs’ни истеъмол қилади. Тадбиркорнинг собиқ рафиқаси Мелиндага кўра, Гейтс одатда нонуштани ўтказиб юборади. Миллиардер чизбургерларни ҳам иштаҳа билан ейди.

    Netflix ҳужжатли фильмларининг бирида Гейтс эрийдиган кукунли ичимлик — Танғни жуда яхши кўришини айтади.

    Стив Жобс (1955—2011), Apple асосчиси

    Фото: Yandex

    Уолтер Айзексоннинг таржимаи ҳолида ёзилишича, Жобс баъзан ҳафталар мобайнида бир овқатланишда битта ёки иккита маҳсулотни истеъмол қилган. Бир вақт унинг таомномаси фақат сабзи ва олмадан иборат бўлса, бошқа вақт фақат мева, сабзавот, ёнғоқ, дон маҳсулотларини тановул қилган.

    Жобс Айзексонга Рид коллежида ўқиётганда “гўшт истеъмол қилмасликка қарор қилганини” ва кейинчалик сут маҳсулотларини ҳам тўхтатганини айтган.

    Шунингдек, китобда ёзилишича, Жобс баъзан бир неча кун маълум вақт давомида овқат емаган. Унинг сўзларига кўра, бу эйфория туйғусини келтириб чиқаради.

    2003 йилда Жобсга ошқозоности бези саратони ташхиси қўйилганида, мевали парҳез унга ёрдам беришига ишонган, аммо 5 йилдан кейин у таомномасига балиқ ва бошқа протеинли таомларни киритган. Вафот этишидан аввал асосан суюқ овқатлар парҳезига риоя қилган.

    Илон Маск — Twitter, SpaceX, Tesla раҳбари

    Фото: Yandex

    “Агар овқатланмасам ҳам самарали ишлашим мумкин бўлганда, мен умуман овқат емасдим”, дейди Илон Маск.

    Миллиардер одатда нонушта қилмайди. Баъзан Марс батончикларидан ёки “пончик” ейди. Маск иш вақтида тез овқатланади — ёрдамчиси олиб келган ҳамма нарсани беш дақиқада еб қўяди.

    Тадбиркор шакарни камайтиришга қарор қилган, аммо у нонуштага ширинлик истеъмол қилиш одатини ўзгартирмаган. Чунки Twitter’да ҳар куни эрталаб “пончик”лар ейиши ҳақида ўртоқлашди. Ва ўтган йили у Diet Cоlа билан тушган расмини твит қилди. Гейтс сингари Маск ҳам бу ичимликни жуда яхши кўради. Ихтирочи 2007 йилларда бир вақтнинг ўзида кунига бу ичимликдан саккиз дона ичган.

    2020 йилда Жо Роганга берган интервьюсида Маск мазали таомлардан воз кечишга тайёр эмаслигини тан олган, гарчи бу у камроқ яшашини англаца ҳам.

    Бироқ кечки овқатни энди шошилмай тановул қиляпти. Маск барбекю ва француз ошхонасини яхши кўради.

    Марк Цукерберг, Меtа раҳбари

    Фото: Yandex

    2011 йилда Цукерберг фақат ўзи сўйган ҳайвонлар гўштини истеъмол қилишга қарор қилди.

    Қайд этилишича, унинг ратционида эчки ва товуқ гўшти ва денгиз қисқичбақаси бор.

    Уоррен Баффет, Berkshire Hathaway бош директори

    Фото: Yandex

    2015 йилда Уоррен Баффет Фортуне нашрига берган интервьюсида у “Coca-Cola’нинг чорак қисми” эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, у картошка фри ва музқаймоқни яхши кўради.

    Кейин Баффет ҳазил билан журналистга “олти ёшли бола каби” овқатланаётганини, чунки уларда ўлим даражаси пастлигини қўшимча қилган.

    Билл Гейтснинг айтишича, Баффет асосан МcDonald’s гамбургерлари ва Oreo печенеларини хуш кўриб ейди.

    Мавзуга доир:

    • Forbes АҚШнинг энг сахий миллиардерларини эълон қилди
    • 211 млрд долларлик бойлик: Бернард Арно қандай қилиб дунёдаги энг бадавлат одамга айланди?
    • Етакчи ўзгарди: Forbes дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди
    12.04.2023, 17:50   Изоҳ (0)   8354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маркер ёзувини ўчиради, доғларни кетказади: тиш пастасидан ноодатий фойдаланиш бўйича лайфхаклар

    30.03.2023, 12:30

    Туркиялик уч ёшли бола суперкар ҳайдовчисига айланди (видео)

    23.03.2023, 11:13

    Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган 12 хил кийим-кечак

    18.03.2023, 18:03

    Америкалик хонанда Билли Айлиш актриса сифатида дебют қилди

    18.03.2023, 15:25

    Женнифер Лопез, Жастин Бибер ва машина ҳайдашни билмайдиган бошқа машҳурлар (фото)

    18.03.2023, 11:32

    Токиода “Гарри Поттер”га бағишланган дунёдаги энг йирик кўргазма-аттракциони очилади

    18.03.2023, 09:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа мамлакатлари Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин — Bloomberg

    Дунё | 5 июл, 16:10

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.