• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Айёр миллиардер: Hermes меросхўри ўзининг 13 млрд долларлик мол-мулкини “асранди” боғбонга беришга қарор қилди

    Николя Пюеш сайёрадаги энг айёр миллиардерми ёки оддий фирибгар? Hermes модалар уйи меросининг кимга тегиши масаласини кўриб чиқамиз.

    Николя Пюеш ким?

    82 ёшли Николя Пюеш афсонавий Терри Эрмеснинг саккизинчи авлоди ҳисобланади. 1837 йилда Терри Парижда ўзининг биринчи чарм буюмлар ишлаб чиқариш устахонасини ташкил этган бўлиб, бу кейинчалик Hermes империясига айланди. Бугунги кунда компаниянинг қиймати 230 миллиард евро (248 миллиард доллар) даражасига етди. Бренд маҳсулотлари жамиятда чинакам ҳашаматли совға сифатида қадрланади, унинг логотипи ва нақшларини эса узоқдан ҳам таниш мумкин.

    Терри Эрмеснинг эвараси Николя Пюеш ўзини доимо эслатиб туради: аммо брендни ривожлантириш бўйича янги режалар билан эмас, балки бир неча йиллардан бери давом этаётган молиявий низолар туфайли. Пюеш умри давомида анча-мунча бойлик тўплашга эришган — ҳозирда у компания акцияларининг тахминан 5 фоизига эгалик қилади, уларнинг қиймати 13 миллиард долларга яқин баҳоланади. Бироқ кекса миллиардер оила қурмаган: 82 ёшли Николя ёлғиз, унинг на хотини, на фарзандлари бор. Айнан шу сабабли йилдан йилга мол-мулкни кимга мерос қолдириш масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда.

    Пюешнинг ўғли — камтарин марокашлик боғбон

    2023 йилда Николянинг миясига ғалати ғоя келади. У ўзининг боғбонини фарзандликка олишга ва унга барча мулкини қолдиришга қарор қилади. Бу ғайриоддий туюлиши мумкин, аммо бу воқеада бир нечта шубҳали жиҳатлар мавжуд.

    Боғбоннинг ёши 51 эканлигидан бошлаш керак. Швейцарияда катта ёшдагиларни фарзандликка олиш камдан кам учрайдиган, бироқ мумкин бўлган амалиётдир. Бундан ташқари, марокашлик меросхўр оилали бўлиб, икки фарзанд тарбияламоқда. Ортиқча шов-шув келтириб чиқармаслик учун унинг исми матбуотдан пухта яширилади — бўлажак ота вазифани ўзи уддалаб, жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солади.

    Маълум бўлишича, 2023 йилда Николя шов-шувли баёнотдан сўнг боғбонга Марокашдаги уйи ва Швейцариядаги вилласининг калитларини шошилинч равишда топширган.

    Бироқ маълум бўлишича, Пюеш 2011 йилдаёқ ўз бойлигини хайрия ташкилотига васият қилишга ваъда берган шартномани имзолаган экан. Фарзандликка олиш билан боғлиқ “томошанинг” нега уюштирилгани ҳаммага қизиқ.  Бироқ миллиардернинг ғалати хатти-ҳаракатлари шу билан тугамайди.

    “Шов-шувли фирибгарлик”ми ёки эътиборни жалб қилишга уриниш?

    Николяга суд жараёнлари завқ берадими, оддий қилиб айтганда, шунчаки бошқа иши йўқми ёки Hermes ворисини чиндан ҳам бойлигига ким эга чиқиши жуда ташвишга соляптими — номаълум. Аммо кейинги молиявий можаро кутилмаганда юз беради. Пюеш ўзининг молиявий бошқарувчиси Эрик Фреймондга қарши учта даъво аризаси топшириб, уни пул маблағлари билан боғлиқ фирибгарликда айблайди.

    Пюеш ўз ҳисобларини бошқаришни 1998 йилда Фрейдмондга топширган бўлса-да, 21-асрнинг 20 йилларида тўсатдан 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз акциялари тақдиридан бехабар бўлганини эълон қилишга қарор қилади. Николя буни “улкан фирибгарлик” деб атади ва Фреймонд маълумотларни яширган, Hermes акцияларини қайтармаган ҳамда хайрия ҳисобларини ва бошқа инвестицияларни бошқаришда “айёрлик” қилган 20 йилни батафсил тасвирлаб беради.

    Бироқ Женева суди молиявий бошқарувчини оқлайди ва Пюешнинг ўзи “кўр-кўрона ишонч” билдирганини ҳамда исталган пайтда келишувни бекор қилиш имкониятига эга бўлганини таъкидлайди.

    Николя Пюеш ва Қатар қироллик оиласи

    Шу кунгача Никола Пюешнинг акциялари тақдири номаълум бўлиб келаётган эди. Яқинда Қатар қироллик оиласи билан тузилган битимнинг бекор қилингани маълум бўлди. Швейцариялик миллиардер Анна Делвининг ўрнини эгаллашга интилаётганга ўхшайди.

    Бутун дунё Hermes меросхўрининг маблағлари йўқолган деб ўйлаётган бир пайтда, Николя фойдали битим тузади: у ўзининг 6 фоизлик улушини Қатар амирига сотишга ваъда беради. Акциялар февраль ойида топширилиши керак эди, бироқ кутилмаганда Пюеш ваъдасини бажара олмаслигини маълум қилади.

    Бунга жавобан Қатарнинг Honor America Capital компанияси янги даъво аризасини тақдим этади. Унда Пюеш ўз акцияларини сотиш шартномасини бузганликда айбланмоқда. Амир вакиллари суддан уни гаров тўлашга ва “бой берилган фойда, муқобил харажатлар ҳамда обрўга етказилган зарар” учун 1,3 миллиард АҚШ доллари тўлашга мажбурлашни сўрамоқда.

    Шартнома ва шикоят хатлари шуни кўрсатадики, битим бир неча ой давомида муҳокама қилинган ва 10 февралда имзоланган. Honor America Capital вакили Швейцариядаги Никола Пюешнинг адвокатига хат йўллаб, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Соний жаноблари томонидан битимни якунлаш учун тўлиқ молиявий мажбурият олганликларини тасдиқлаган.

    Hermes вориси яна бир бор ишни ўз ҳолига ташлаб қўйишга қарор қилди, бунда у акцияларнинг қаердалигини аниқлай олмаганини ва шу сабабли келажакда битимнинг “фойдасизлиги”ни баҳона қилди. Бу сафар Николянинг сувдан қуруқ чиқиши осон бўлмайди. Бироқ миллиардер бу сафар қандай ҳийла ўйлаб топишини ким билсин.

    18 апрел, 09:55   Изоҳ (0)   23695
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Hermes#ҳашамат#бойлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ferrari рентабеллик бўйича Apple’га етиб олмоқда

    05.05.2017, 17:28

    Америкалик блогер машҳурлик олиб келадиган ҳашамат учун 38 520 доллар сарфлади (фото)

    19.10.2020, 18:21

    Болалар учун энг яхшиси: Меросхўрларидан пулларини аямайдиган машҳур инсонлар (фото)

    27.09.2022, 16:55

    408 минг долларлик кўзойнак: Машҳурларнинг битта уй нархига тенг бўлган қимматбаҳо аксессуарлари (фото) 

    26.05.2023, 13:40

    Instagram: Қайнонасининг туғилган кунини нишонлаган Фаррух Зокиров, “свет” ўчишидан нолиган Нилуфар Усмонова, Марям Тиллаеванинг 10 минг долларлик сумкаси

    11.08.2023, 22:40

    Россияда ўзбекистонлик аёл АЁҚШни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси президенти уйини ўмарди

    15.08.2023, 19:50

    Рэпер Дрейк концертида мухлисига 35 минг долларлик Hermes Birkin сумкасини совға қилди (видео)

    21.08.2023, 18:44

    Германия бизнеси етакчилари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев илгари сурган таклифлар маълум қилинди 

    29.09.2023, 20:12

    “Сиз бизни тўхтата олмайсиз”: Жанубий кореялик виртуал бошловчи интервью берди

    10.11.2023, 23:05

    Трассага қулаган вертолёт, автобус бекатидаги отишма, уйида 555 та арча безатган оила — 1 декабрь суратлари

    01.12.2023, 23:21

    Франциялик миллиардер бойлигининг ярмини боғбонига қолдирмоқчи

    21.12.2023, 20:30

    Ҳар бир аёлнинг орзуси: дунёдаги энг қимматбаҳо 10 та сумка (фото)

    09.04.2024, 15:40

    Сумка, маржон ва кўзойнак: машҳурларнинг битта квартира нархига тенг қимматбаҳо аксессуарлари (фото) 

    24.06.2024, 16:41

    6 миллион долларлик соат ва автомобиль шинаси: меҳмонхоналарда унутиб қолдирилган энг ноодатий буюмлар

    14.09.2024, 12:10

    Tesla Cybertruck ва ширинликлар хонаси: Жаҳон юлдузларининг барча истаклари сўзсиз адо этиладиган фарзандлари (фото)

    30.09.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал”нинг энг “қария” футболчиси — Арда Гюлер. Туркиялик ярим ҳимоячининг лақабини биласизми?

    Спорт | 10 май, 13:20

    Ширинлик ва зарарли маҳсулотларга ўчликдан қутулиш учун уларнинг ўрнига нима ейиш керак?

    Лайфстайл | 10 май, 12:40

    G7 давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни бир-бири билан мулоқот бошлашга чақирмоқда

    Дунё | 10 май, 12:10

    “Хусусий университетларга давлат ташкилотлари лицензия бериши нотўғри” — Нуриймон Абулҳасан

    Ўзбекистон | 10 май, 11:45

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    Лайфстайл | 10 май, 11:31

    Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

    Дунё | 10 май, 11:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.