• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Вертолёт ҳалокатидан омон қолган, фильмларда рол ўйнаган, коинотга учган дунёнинг энг бой одами — миллиардер Жефф Безос ҳақида қизиқарли 6 та факт

    Amazon асосчиси, пулининг катта қисмини хайрия ишларига сарфлашга ваъда берган Жефф Безос LVMH бош директори Бернард Арнодан ўзиб, яна дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди. Йил бошидан буён тадбиркорнинг бойлиги 49,3 миллиард долларга ошиб, 156 миллиард долларга етди.

    Цирк артисти оиласида туғилган

    Фото: Getty Images

    Бўлажак миллиардер Жеффри Престон Ёргенсен 1964 йил 12 январда Албукерке (Нью-Мексико)да 17 ёшли Жаклин Гиз ва циркда велосипед билан трюклар кўрсатадиган 19 ёшли Теодор Ёргенсен оиласида туғилади. Кўп ўтмай, ота-онаси ажрашиб кетади ва онаси кичик Мигел Безосга турмушга чиқади. Мигел болага ўз фамилиясини беради. Биологик отаси эса Жеффрининг тақдири билан қизиқмайди ҳам. У ўғли миллиардер бўлганини Amazon асосчиси ҳақида биографик китоб ёзмоқчи бўлиб, уни қидириб келган журналистдан билади.

    МcDonald’s да ишлаган

    16 ёшли ўсмирлик даврида Безос таътил пайтида McDonalds’да ярим кунлик сменада ишлаган — у тез буюртмалар қаторида туриб бургер тайёрлаган. Жеффри бизнесдаги биринчи тажрибасини шу ерда ўрганади — у ўзининг қиз дўсти билан биргаликда ўрта мактаб ўқувчилари учун Dream Institute деб номланган ёзги ўқув лагерини ташкил қилади. Ёш бизнесменлар ёзги лагердаги олтита палатканинг ҳар биридан 600 доллар ишлаб топишади.

    Фото: Getty Images

    Amazon’га гаражида асос солган

    Amazon’нинг тарихи веб-сайтнинг ишга туширилиши билан бошланади. Безос 300 га яқин дўстлари ва уларнинг танишларини бета-тестга жалб қилади. Шу билан бирга, дастлаб Cадабра деб номланган онлайн китоб савдоси хизматининг биринчи офиси ҳам ёш тадбиркорнинг гаражида жойлашган эди. Айтишларича, биринчи иш столлари пулни тежаш учун ёғоч эшикларнинг кесилган ва михланган қисмларидан қилинган. Компания ишини йўлга қўйиб олгач, электроника, кийим-кечак, ўйинлар ва дастурий таъминот сотишни кенгайтиради ва ўзини дунёдаги энг чуқур дарё — Amazon номи билан атайди.

    Фото: Getty Images

    Лос-Анжелесдаги энг қиммат уйни сотиб олган

    2020 йил бошида Безос Калифорниянинг Беверли-Хиллз шаҳридан уй сотиб олади. Уй учун продюсер ва Геффен Recordс овоз ёзиш студияси асосчиси Девид Геффенга 165 миллион доллар тўлайди. Ушбу транзакция суммаси Лос-Анжелесдаги кўчмас мулк бўйича рекордга айланади. Ҳашаматли уй 1930 йилларда Warner Broс. кинокомпанияси президенти Жек Уорнер учун қурилган. Кўчмас мулк  9 акр (тахминан 3,6 гектар)да жойлашган бўлиб, 8 та ётоқхонага қўшимча равишда катта боғ, гольф майдони, теннис корти ва бир нечта меҳмонларга мўлжалланган уйлари ўз ичига олади.

    Фото: Getty Images

    Вертолёт ҳалокатидан омон қолган

    2003 йилнинг март ойида Безос ва яна бир неча киши Техас жануби-ғарбий қисмида вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлишига оз қолган. Кучли шамол натижасида вертолёт учувчиси бошқарувни йўқотган, шундан сўнг вертолёт дарахтларга урилиб, оқимга қулаган. Деярли барча йўловчилар кичик жароҳатлар олган, бироқ Безоснинг адвокати Элизабет Коррел умуртқа поғонасидан жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган. Шундан кейин тадбиркор вертолётлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилишини айтади, чунки улар “қўзғалмас қанотли самолётлар каби ишончли эмас”.

    Фото: Getty Images

    “Самовий йўл” фильмида рол ўйнаган

    2016 йилда Безос “Самовий йўл” фильмида эпизодик рол ўйнайди. Тадбиркор болалигидан мазкур фильмнинг ашаддий мухлиси бўлган, шунинг учун илмий-фантастик франшизанинг 13-тўлиқ метражли фильмида иштирок этишни рад этмаган. Таниб бўлмас даражада грим қилинган Безос бир неча сония давомида экранда ўзга сайёралик юлдуз флоти офицери сифатида пайдо бўлади ва фақат битта “Рост гапир” жумласини айтади. Аммо суратга олиш майдончасида Amazon асосчиси ҳақиқий юлдузга айланади. “Президентнинг шахсан ўзи ташриф буюраётгандек бўлганди”, дейди фильм режиссёри Жастин Лин.

    Фото: Getty Images

     

    Космосга учган

    2021 йил июль ойида Жефф Безос ўзининг Blue Origin аэрокосмик компанияси томонидан қурилган New Шепард кемасида коинотга учади. Тадбиркорга уч киши ҳамроҳ бўлган: унинг укаси Марк, 82 ёшли профессионал учувчи Уолли Фанк ва голландиялик миллиардер Жос Даменнинг ўғли 18 ёшли Оливер Дамен. Натижада бирданига учта жаҳон рекорди ўрнатилади: сайёрадаги энг бой одам, шунингдек, дунёдаги энг кекса ва энг ёш космонавт космосга учади. Ўн дақиқадан сал кўпроқ давом этган парвоз вақтида уч киши бўлган капсула 107 км баландликка кўтарилиб, максимал тезлиги 3595 км/соатга етади.

    19.10.2023, 10:29   Изоҳ (0)   9175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Кучли ва мустақил раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб фильмлар (трейлер)

    10.10.2023, 14:46

    Бир неча дақиқалик роли учун ақл бовар қилмас миқдорда гонорар олган Голливуд актёрлари 

    18.10.2023, 14:02

    Фарзандларидан айрилишдек оғир жудоликни бошдан кечирган машҳурлар (фото)

    18.10.2023, 15:45

    Нима учун кеча дамланган чойни бугун ичиб бўлмайди?

    18.10.2023, 17:06

    “Жумбоқ”, “Ноль”, “Император”: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг муваффақиятсиз чиққан фильмлари

    18.10.2023, 11:28

    “Ақлли” соябон ва куз фасли учун яна ажойиб 6 гаджет 

    17.10.2023, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.